Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Одамнинг ўлими оқибатига олиб келган йўл-транспорт ҳодисасида



Download 0,57 Mb.
bet43/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Одамнинг ўлими оқибатига олиб келган йўл-транспорт ҳодисасида мурдада ва унинг кийимларида қуйидаги излар қидирилади:
1) жароҳатлар, шикастланишлар излари;
2) қон излари;
3) мия суюқлиги;
4) лак-бўёқ қатламларининг зарралари;
5) кийимларидаги ва пойафзалидаги жароҳатлар;
6) татуировкалар;
7) ойна синиқларининг зарралари;
8) чўзилиш излари;
9) ёнилғи-мой маҳсулотларининг излари;
10) мурда кийимларидаги пул ва ҳужжатлар;
11) транспорт воситаси излари (протектор излари ва бошқалар).
Транспорт воситасида қуйидаги излар қидирилади:
1)газлама, мато материалларининг толалари;
2)қон излари;
3)соч толалари;
4)транспорт воситаси ойналарининг шикастланишлари;
5)бампер, капот ва бошқа қисмларнинг шикастланишлари;
6)салон ичида одамнинг ҳид излари; қўл излари ва бошқалар.
Одам уриб юборилган жойда қуйидаги излар қидирилади:
1) одамнинг кийимлари ва пойафзали;
2) транспорт воситасининг тормоз излари;
3) транспорт воситаси қисмларининг синиқлари (чироқ ва бампер, орқани кўрадиган ён ойналар синиқлари ва бошқалар);
4) лак-бўёқ қатламлари зарралари;
5) транспорт воситаси ғилдиракларининг излари;
6) мурдага тегишли ва тушиб қолган буюм ва нарсалар.22

Ашёвий далилларни олиш.


Жабрланувчининг танасида, унинг кийимларида топилган ойна, бўёқ зарралари, металл, ёғоч синиқлари ҳамда турли кирланиш, доғ кўринишидаги излар алоҳида-алоҳида елим халталарга ёки қоғоз ўрамларига жойлаштирилади. Агар жабрланувчининг кийимларида автомашина протекторининг чангланиш, кирланиш қатламлари кўринишидаги акс-излари кузатилса, улар эҳтиёткорлик билан танасидан ечиб олинади ва алоҳида жойлаштирилиб, тадқиқот учун тақдим этилади. Йўлда, тўқнашув жойида, мурданинг атрофида синган, сочилган нарса ва предметлар, автомашина воситасининг қисмлари – бутуннинг қисмлари бўлиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, ўраб жойлаштирилади.
Йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганида, ушбу ҳодисаларнинг хусусиятларига қараб, автотехник, трасологик, суд-тиббий, кимёвий ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланади. Қуйида автотехник экспертизани тайинлашда ҳал этиш учун эксперт олдига қўйиладиган саволларнинг намунавий рўйхати:
1) давлат белгиси 10 А 123 CA бўлган «Дамас» русумли автомашинанинг тезлиги йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши давомида, тормозланишдан аввал қанча бўлган?
2) ушбу автомашина рулининг бошқариш механизмидаги носозлик йўл-транспорт ҳодисаси юз беришидан аввал ҳам мавжуд бўлганми ёки носозлик ҳодиса юз бериш пайтида вужудга келганми?
3) ушбу механизмнинг носозлиги ҳолатида ҳам транспорт воситасини бошқариш имконияти мавжудми?
4) ушбу автомашина ҳайдовчисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишининг олдини олиш имконияти бўлганми?
III БОБ. ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИЛМИЙ-ТЕХНИК ВОСИТАЛАРДА ХОРИЖ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish