122
2-§ Ички ишлар органлари мутахассисларининг амалий фаолиятда
касбий-психологик тайёргарликнинг ўрни
Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий
йўналишларидан бири ходимларни психологик тайѐрлашдир.
Ички ишлар органлари ходимларини психологик тайѐргарлашдан кўзда
тутилган
мақсад
хизмат фаолиятининг ҳар қандай мураккаб шароитларида
уларни касбий жиҳатдан тўғри, аниқ, юқори ишчанлик билан ҳаракатланишига
тайѐрликни шакллантиришдан иборат.
Оператив хизмат фаолияти ходимларнинг шахсий хислатларига,
биринчи навбатда, касбий жиҳатдан муҳим хислатларига алоҳида талаблар
қўяди.
Ушбу
фаолиятнинг
хусусияти
ходимларда
ҳиссий-иродавий
барқарорликни ривожлантириш, уларда стрессни вужудга келтирувчи омиллар
таъсирига қарши психологик ишончлиликни шакллантиришни талаб этади.
Психологик тайѐргарликнинг асосий
вазифалари
қуйидагилардан
иборат:
ички ишлар органлари ходимларини уларга хос бўлган стресс-
омиллар ва улар йиғиндиси таъсирига психологик чидамлилигини ошириш;
ходимларда психологик хислатларни ривожлантириш, барча касбий
ҳаракатларни оператив хизмат фаолиятининг ҳар қандай мураккаб ва хавфли
шароитларида юқори даражада самарали бажаришларига ѐрдам берувчи махсус
уқув ва кўникмаларни шакллантириш.
Психологик тайѐргарлик ходимлар касб маҳоратининг комплекс
таркибий қисмидир. У ходимнинг шаклланган ва ривожланган психологик
хусусиятлари мажмуи бўлиб, оператив хизмат фаолиятининг ўзига хос ва
муҳим психологик хусусиятларига жавоб беради ва уни амалга оширишнинг
зарур шарт-шароитларидан бири бўлиб ҳисобланади. У тўрт гуруҳга кирувчи
таркибий қисмлардан иборат:
–
ходимнинг касбий-психологик йўналишлари ва ҳис-туйғулари
(ўзи
ишлаѐтган вазиятнинг психологик жиҳатлари ва кишиларни тушунишга
интилиши ва уларни тушуна олиш қизиқишлари);
124
бажариши учун зарур бўлган хислатларни шакллантириш, ривожлантириш ва
фаоллаштириш бўйича махсус ташкил этилган мақсадга мувофиқ таъсир
кўрсатиш жараѐнидир.
Психологик тайѐргарлик ходимлар хизмат фаолиятининг хусусиятларига
боғлиқ. Шунга кўра, психологик тайѐргарликнинг мазмуни аниқ ифодаланган
касбий йўналишга эга бўлмоғи лозим.
Ходимлар психологик тайёргарлигининг мазмунига
қуйидагиларни
киритиш мумкин:
жиноятчиликка қарши курашга психологик жиҳатдан тайѐр бўлиш
хислатини шакллантириш;
махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жиҳатларига психологик
йўналганликни ривожлантириш;
касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатларини шакллантириш ва
ривожлантириш;
турли тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатишнинг
уқув ва кўникмаларини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
оператив хизмат фаолиятининг турли вазиятларида ролга кириш
кўникмаларини шакллантириш;
фуқаролар
билан
мулоқотга
киришнинг
мураккаб,
низоли
вазиятларида таъсир этишнинг психологик-педагогик усулларини қўллаш
маҳоратини такомиллаштириш;
оператив хизмат фаолиятининг оғир вазиятларида ўзини тута олиш,
психологик барқарорликни шакллантириш;
шахснинг ижобий ҳиссий-иродавий хислатларини ривожлантириш,
ходимларга ўзини тутиш ва бошқариш усулларини ўргатиш;
иродавий
фаоллик
ва
иродавий
ҳаракатлар
кўникмасини
шакллантириш;
ишдаги руҳий зўриқишларга тайѐрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: