Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

тайёрлаш 
(пировард натижада гиёҳвандлик 
воситалари ёки психотроп моддалар ҳосил қилинган ҳар қандай ҳаракат, 
шунингдек тегишли рухсат бўлмаган ҳолда наркотикларни тўйинтириш
ва наркотик таъсир кучини ошириш мақсадида уларни қайта ишлаш ва
тозалаш (бегона аралашмалардан ҳоли қилиш), 
олиш 
(сотиб олишни,
бошқа нарса ва буюмларга алмаштиришни, қарзга ёки ҳадяга олишни,
қарзи эвазига олишни, топиб олинган гиёҳвандлик воситалари ёки 
психотроп моддаларни ўзлаштиришни, айбдор олган моддалари наркотик 
эканлигини билган бўлса, ёввойи ҳолда ўсаётган наша ва кўкнор 
ўсимликларини ёки уларнинг бўлакларини, шунингдек таркибида наркотик 
бўлган ўсимлик экинларининг қўриқланмаётган қолдиқларини йиғиб-
териб олиш), 
сақлаш 
(айбдорнинг эгалигида: ёнида, бинода, махфий ерда
ва бошқа жойларда бўлиши билан боғлиқ ҳар қандай қасддан қилинган 
ҳаракатлар) ҳаракатларида ифодаланиши белгилаб қўйилган. 


40 
Шунингдек, мазкур махсус профилактик тадбирлар мастлик ҳолатида, 
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ақл-ирода фаолиятига 
таъсир этувчи бошқа моддалар истеъмол қилинишининг, шу билан бирга 
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари қонунга хилоф равишда ишлаб 
чиқарилиши ҳамда реализация қилинишининг олдини олиш бўйича ҳам 
ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг юқорида қайд 
этилган қарори билан судларнинг зиммасига барча ҳолатларни синчковлик
билан, ҳар томонлама текшириш, қайд этилган жиноятларнинг сабабларини
ва содирэтилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф 
этилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. 
Бу борада мастлик ҳолатида, гиёҳвандлик воситалари, психотроп 
моддалар ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири 
остида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-
шароитларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича 
профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш алоҳида аҳамият касб 
этади. Шу боисдан, назария ва амалиёт олдига ушбу йўналишдаги 
профилактика тадбирларини ишлаб чиқиб, ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш 
талаби қўйилади. 
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода 
фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни сақлаш, ташиш, реализация 
қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат 
қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси субъектлари, шунингдек наркотик моддаларни назорат
қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси томонидан 
амалга оширилади. Буларга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 
йилдаги «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга 
хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияси, 
наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Респ-


41 
убликаси Давлат комиссиясининг 1998 йил 22 майдаги қарори ва 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 30 сентябрь куни қабул қилинган 
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларини мисол қилиб келтириш 
мумкин. 
Чунончи, қонунда «фуқаровий ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-
дориларининг, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, 
шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, 
психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши 
соҳасини назорат қилиш» ички ишлар органлари фаолиятининг асосий 
йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган. 
Бу борада ички ишлар органларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
– гиёҳвандлик 
воситалари, психотроп 
моддалар 
ва 
уларнинг 
прекурсорлари ёхуд муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган бошқа 
нарсалар бор деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлганда эса, фуқароларнинг 
ашёларини, қўл юкини, багажини шахсан кўздан кечиришни амалга ошириш 
ҳамда мазкур нарсалар, воситаларни ва моддаларни олиб юриш ҳамда сақлаш 
учун қонуний асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни олиб қўйиш; 
– жиноятлар ёки ҳуқуқбузарликлар содир этганликда гумон қилинаётган 
шахсларни уларнинг организмида алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, 
психотроп моддалар ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи бошқа 
моддалар мавжудлигини аниқлаш учун текширишни, агар текширув 
натижаси ҳуқуқбузарлик фактини тасдиқлаш ёки рад этиш ёхуд 
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун зарур бўлса, амалга 
ошириш; 
– жамоат жойларида алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик 
модда таъсирида мастлик ҳолатида бўлган ва мустақил равишда 
ҳаракатланиш ёки адашмай йўл топиш қобилиятини йўқотган фуқароларни 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг реабилитация ва 
тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш; 


42 
– гиёҳвандлик 
воситалари, психотроп 
моддалар 
ва 
уларнинг 
прекурсорлари, алюмин кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган 
соҳада фаолиятни амалга ошираётган объектларнинг маъмурий, ишлаб 
чиқариш, омборхона ва ёрдамчи биноларига мазкур соҳада қонун 
ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ички ишлар органлари 
зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун хизмат гувоҳномасини 
ҳамда белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатномани кўрсатган 
ҳолда тўсқинликсиз кириш; 
– лицензия ва рухсат этиш талаблари ва шартларининг бузилганлиги 
гиёҳвандлик 
воситалари, 
психотроп 
моддалар 
ва 
уларнинг 
прекурсорларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини келтириб 
чиқарган ҳолларда, уларни олиб қўйишни амалга ошириш, гиёҳвандлик 
воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг прекурсорларини эса ички 
ишлар органларига зудлик билан олиб боришни ҳамда сақлаш учун 
жойлаштиришни талаб қилиш; 
– ташкилотларда 
ҳамда 
фуқароларда 
лицензияларсиз 
ва 
рухсатномаларсиз гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва 
уларнинг прекурсорларини белгиланган тартибда олиб қўйишни, ташишни 
ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни амалга ошириш, уларни йўқ қилиб 
ташлаш чораларини кўриш. 
Шунинг билан бирга, уларнинг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар ҳам 
юклатилган: 
– сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан 
касалланган, озодликдан маҳрум қилишга ёки қамоққа олишга ҳукм 
қилинганларни мажбурий тарзда даволашни суднинг ҳукми, ажрими ва 
қарори асосида амалга ошириш; 
– сурункали ичкиликбозликка, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка 
чалинган, шунингдек психотроп моддаларни ёки ақл-ирода фаолиятига 
таъсир қилувчи бошқа моддаларни истеъмол қиладиган, чақирув бўйича етиб 


43 
келишдан бўйин товлаган шахсларни олиб келишда соғлиқни сақлаш 
муассасаларига қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда 
кўмаклашиш; 
– гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг пре-
курсорларининг тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан 
қабул қилиниши ҳамда сақланиши, шунингдек уларнинг реализация 
қилиниши ёки йўқ қилиб ташланишини таъминлаш чораларини кўриш. 
Алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини, 
психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа 
моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг 
махсус профилактикасига доир қонун ва қонуности ҳужжатларига мувофиқ 
бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Жумладан, 
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Сурункали 
алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий 
даволаш тўғрисида»ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги 2014 йил 3 майдаги «Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, 
алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғриси-
даги низомни
12
тасдиқлаш ҳақида»ги 65-сонли буйруғига мувофиқ жамоат 
тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган ёки аҳолининг 
хавфсизлиги, саломатлиги ва маънавиятига хавф туғдираётган сурункали 
алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан касалланганларни 
мажбурий даволаш масалалари ички ишлар органлари, судлар ва соғлиқни 
сақлаш муассасалари томонидан ҳал этилади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish