Ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси
доирасида
қуйидаги
муоммо ва таклифлар ишлаб чиқилди:
Бугунги
кунда
профилактика
инспекторлари
томонидан
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасидаги ишлар етарли даражада олиб
борилмаётганлиги ушбу фаолиятда бир қанча муаммо ва камчиликларни
келтириб чиқармоқда хусусан:
1.Профилактика инспектори хизмат худудида етарли даражада
замонавий технологиялар билан таъминланмаганлиги;
Агар профилактика инспектори ўз хизмат худудида крименоген
вазият кучли деб бахолаган жойларни замонавий видеокузатув воситалари
билан жихозласа ҳуқуқбузарликларни сезиларли даражада барвақт олдини
олган бўлади.
2. Қонунчилик билан жорий этилган Профилактика кунида амлага
оширилаётган ишларнинг етарли даражада тўғри ва тўлиқ ташкил
этилмаётганлиги.
Агар профилактика инспектори хар пайшанба “Профилактика
куни”да қонунда белгиланган ишларни амалга ошириши ва бундан ташқари
119
жамоат жойларида, бозор, автотураргохлар, мактаб, коллежларда радио
ўзатув воситаларидан фойдаланган холда ҳуқуқбузарликлар профилакткаси
тўғрисида маълумот бериб борса, ҳуқуқбузарлик холати тўғрисида
огохлантирса ва хафталик содир этилган ва қилинганг ишлар юзасидан
маълумот бериб борса Профилактика куни маълум даражада ўз
функциясинии бажарган бўлади.
3. Иш ўрганиш амалиётида ўрганилган статистик маълумотларга кўра
Наманган вилояти ИИБ мисолида оладиган бўлсак, рўйхатга олинган
маълумот кўрсаткичлари бўйича 2021 йилнинг 4 ойлик даври мобайнида
жиноятчилик маълумотларига кўра ўта оғир жиноятлар 3 тани ташкил этган.
Ўтган йили бу кўрсаткич 5 тани ташкил этган ва бу турдаги жиноятлар 2 тага
камайган, лекин ачинарли холат шундаки ушбу содир этилган
жиноятларнинг 2 тасини эр ва хотин ўртасидаги ўзаро жанжаллашганлик
холати ташкил этиб уларнинг иккаласида хам ўлим холати келиб чиққан.
Ушбу жиноятлар тадбиқ этилганда биринчи холат бўйича эрнинг чет элдан
келганлиги ва хотини билан жанжаллашишига молиявий етишмовчилик
сабаб бўлган бўлса, иккинчисида эса эрнинг ичкиликка ружу қўйганлиги
сабаб бўлган.
Ушбу юқоридаги холатлардан келиб чиққан холда шуни айтишимиз
мумкинки, 1-холат юзасидан фуқаронинг чет элдан келганлиги вақтида у
билан профилактик ишларининг тўлиқ ташкил этилмаганлиги, профилактика
инспектори яшаш жойидан узоқ муддатга чет элга кетгандан сўнг қайтиб
келган вақтида эса у билан профилактик сухбат тўлиқлигича ўтказилиб
муаммо ва камчиликларини ўрганмаган, агар ушбу шахсни мехнат ва
бандликни таьминлаш органлари билан хамкорликда иш билан таьминлаш
чораларини кўрганда ушбу холат содир бўлмаган бўларди.
2-холат юзасидан оладиган бўлсак профилактика инспектори ушбу
оила билан мунтаззам хабардор бўлиб борган, лекин асосий муаммо
худуддаги алкогол махсулотини сотадиган дуконнинг мавжудлиги бўлган.
120
Профилактика инспектори ушбу алкогол махсулотини сотадиган дуконни
шахар марказидаги бозорга кўчиришлигини бир неча маротаба билдирги
орқали туман хокимиятига мурожаат қилган. Мурожжат қилинганда
Хокимият вакиллари ушбу холатни тадбиркорлик фаолиятига тусқинлик
бўлишлигини маълум қилган.
Профилактика
инспекторлари
ҳуқуқбузарликларнинг
умумий
профилактикаси доирасида юқоридаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни
олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабабларини аниқлаш ва
бартараф этиш юзасидан “Менинг аҳолим – менинг ҳудудим” каби шиорлар
остида ахолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга
хизмат қилувчи долзарб мавзуларда, айниқса хафтанинг хар пайшанба
кунларида худуднинг фаол қатлами ва жамоатчилик вакиллари билан
жиноятчиликни камайтириш борасида фаол харакатларни олиб бориши ,
аниқ чора-тадбирларни амлга ошириши зарур;
4.Республикамизда бугунги кунда оилаларнинг ажрашиб кетаётганлиги
холатлари учраб турибди. Хусусан, статистик маълуотларга кўра 2020 йилда
275,1 минг никох қайд этилиб 29,4 минг никох бекор бўлган. 2021 йилда эса
306 минг никох қайд этилиб 31,9 минг никох бекор бўлган бу эса 6,9 % га
ошганлигин кўрсатади.
Шунга кўра профилактика инспекторлари ажралишларни олдини олиш,
сабабларини аниқлаш ва уларга имкон берган шарт- шароитларни олдини
олиш учун Махалла фуқаролар йиғинлари хузуридаги яраштириш
комиссияларига махалланинг зиёли, хурмати, обрў-эътиборли хамда шаърий
билимга эга кишиларни хам жалб қилиб намунали оилалар мисолида
тушинтириш тарғибот ишларини янада такомиллаштиришлик мақсадга
мувофиқ бўлади.
5.Хозирги кунда ОАВларини ривожлантириш борасида кўплаб
ишлар амалга оширилмоқда, жумладан оладиган бўлсак ижтимоий
тармоқларда хохлаган маълумотингизни бир зумда топишингиз мумкин,
121
аммо газета ва журналлар яъни қоғоз шаклидаги хабарлар ўз ахамиятини
йўқолиб боришини олдини олиш лозим. Ушбу газета ва журналларнинг ўз
ахамиятини маълум даражада камайиб боришига сабаб эса обуначиларининг
эътиборини торта олмаётганлигида. Мисол учун оладиган бўлсак
ривожланган мамлакатларда худудий матбуот фаолияти сезиларли даражада
мухим ахамиятга эга, масалан, АҚШ, Хитой, Япония, Германия, Буюк
Британия каби мамлакатларда деярли хар бир хонадани кунлик газета ва
журналлар билан танишиб боради. Шундай матбуот тизимлари газета ва
жураналлрни етказиб бериш вазифасини хам бажаради. Ушбу худудий газета
ва журналлар реал фактларни ўзида намоён қилишлиги билан ўзининг
обуначиларининг диққат этиборида бўлиб келмоқда. Агар юртимизда хам
худди шундай матбуот тизимини ривожлантира олсак сезиларлди
ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Масалан
,
матбуот тизимини ижтимоий
хаётдаги ролини ошириш ва ўзини моддий томонлама таъминлай олиши,
фуқароларнинг ўқишга бўлган қизиқишини маълум даражага ошириб бориш,
уларни мамлакатдаги янгилик ва ўзгаришлар хақида хабардор қилиб бориши
ва ушбу ўзгаришларга ўзининг фикр-мулохазасига эга бўлишини
таъминлайди. Буднан ташқари матбуот тизими ташкилот, муассаса,
корхоналар билан мунтаззам равишда хамкорликда бўлиб, улар хақидаги
тегишли маълуимотларни оммага етказиб боради, бўш иш ўринлари бўлса
улар хақида маълумот бериб боради. Бундан ташқари худдуда содир этилган
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар хақида хабардор қилиб, уларни огохликка
чақирадилар.
6. Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси доирасида турли жиноятлар
ҳамда терроризм ва диний экстремизмнинг оқимлари, уларнинг турлари ва ўз
домига тортишга ҳаракат қилувчи жиноий гуруҳлар ва уларнинг ҳаракатлари
ҳақида ахолининг баъзи қатламлари етарлича даражадаги маълумотларга эга
эмас.
Бундай холатларни олдини олиш борасида оммалашган алоқа
122
компанияларидан SMS хабарлар юбориш орқали аҳолини хабордор қилиш
яхши самара беради деб хисоблаймиз;
7.Профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятини ташкил
этишда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланишда
кўникмаларининг етарли эмаслиги хам ушбу фаолиятни самарали ташкил
этишга тўсқинлик қилмоқда.
Профилактика инспекторларининг умумий профилактикани ташкил
этишда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш
борасидаги кўникмаларини шакллантириш борасида ўқув курсларини
ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Ҳулоса
сифатида
шуни
айтиш
жоизки
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг ҳар бир турини ҳуқуқбузарликларнинг олидини олишда
ўзининг аҳамиятини тўлиқ намоён этиб боришлиги ҳуқуқбузарликларни
олдини
олишда
ўрни
беқиёсдир.
Юқоридаги
фикрлар
асосида
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш профилактика
инспекторларига бир қатор маъсулиятни оширади. Биричи президентимиз
И.А.Каримов
айтганларидек,
«Профилактика
инспекторлари
юксак
профессионализм, одамлар орасига кириб бориш, ёшлар қалбига йўл топа
билиш, оила ва мактаб ўртасидаги ўзаро алоқани ўрнатишлари лозим».
Профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширишда юксак билимларга таяниб инновацион ғоялар асосида таклифларни
ишлаб чиқиб, амалга ошириши келгусида ҳуқуқбузарликларнинг камайишига
олиб келади
16
.
Амалий тажриба шуни кўрсатадики, гарчи ҳуқуқни қўлловчи
субъектнинг тегишли ҳуқуқ
нормаларини татбиқ этиш бўйича билимларга
эга бўлса-да, аммо уларнинг амалиётдаги камчиликларни бартараф этиш
бўйича таклиф ва тавсияларидан ҳуқуқни қўллашда ва қонун ижодкорлик
фаолиятида оқилона фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш
16
И.Каримов – ички ишлар тизимига қилган ўз маърузасида
123
зарур. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, «энг
асосий камчилик қабул қилинадиган қонунларда аксарият ўринларда ана шу
қонун ҳужжатларининг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайдиган
процессуал механизмларнинг мавжуд эмаслигида кўзга ташланади. Бу эса ўз-
ўзидан ҳужжатларнинг қўлланишини сезиларли даражада қийинлаштиради,
қонунларнинг ижро этилмаслигига, ҳуқуқий нигилизмга, яъни ҳар қандай
ҳуқуқий норманинг инкор қилинишига, ҳуқуқни қўллаш амалиёти
самарадорлигининг пасайишига олиб келади»
17
Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида
Мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр
мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ
этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон
Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди.
Кенг
жамоатчилик
муҳокамаси
натижасида
«Ҳаракатлар
стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб
чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |