ёзма, оғзаки,
кўргазмали ва электрон.
Албатта, умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишда шаклни танлаш ва ўз ўрнида қўллаш муҳим аҳамият касб
этади. Шу боис вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишда кўпинча оғзаки шакллар билан бирга кўргазмали шакллардан
фойдаланиш самаралироқ ҳисобланади. Яъни, профилактикани амалга
оширишда фақат бир шаклдан фойдаланиш эмас, балки бошқа шаклларни
биргаликда қўллаш ҳам мақсадга мувофиқ.
Профилактика (катта) инспектори ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги
профилактикасини юқорида таъкидланганидек, профилактика суҳбати, расмий
огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш, ижтимоий
реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш, профилактик ҳисобга олиш,
98
мажбурий даволанишга юбориш, маъмурий назорат ва қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа профилактик чора-тадбирлар орқали амалга оширади.
Профилактика (катта) инспекторлари профилактика суҳбатини маъмурий
ҳудудда хизмат олиб бориш вақтида ғайриижтимоий хулқ-атворга эга,
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган ҳамда
профилактик ҳисобга олинган шахсларга нисбатан уни жамиятда қабул
қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш,
ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда
ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни
тушунтириш мақсадида амалга оширади.
Профилактика суҳбатини амалга ошириш жараёнида профилактика
(катта) инспектори «ишонтириш усулининг устуворлиги», «таъсир кўрсатиш
чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш» принципларига
қатъий риоя қилиши керак.
«Ишонтириш усулининг устуворлиги»
принципининг моҳияти билан
аввалги параграфларимизда бевосита танишиб чиқдик, энди асосан «таъсир
кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш (дифференциация) ва якка тартибдаги
ёндашиш (индивидуаллаштириш)» принципининг мазмун ва моҳиятини
ёритишга ҳаракат қиламиз.
Таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш (дифференциация), бунда
профилактик суҳбатни ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика олиб
борилаётган шахсларнинг профилактик ҳисоб тури, жинси, ёши, касби
(машғулот тури), маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлик содир этганлигига
доир хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
талаб этилади. Мисол учун, профилактик суҳбат – вояга етмаган ёки катта
ёшдагиларга, маъмурий ёхуд жиноий ҳуқуқбузарлик содир этганларга,
шунингдек ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктимлиги) юқори
бўлган шахсларга нисбатан турлича амалга оширилиши лозим ҳисобланади.
99
Якка тартибдаги ёндашиш (индивидуаллаштириш) эса, профилактик
суҳбатни ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика олиб борилаётган
шахсларнинг қизиқиши, характери, темпераменти, дунёқараши, жамиятга,
ижтимоий муносабатларга, умуминсоний, миллий ёки диний қадриятларга
нисбатан муносабатига, орзу-истакларига асосланиб ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш керак бўлади.
Профилактика (катта) инспектори профилактика суҳбатини МТПда,
шунингдек шахснинг яшаш, ўқиш, иш жойида ёхуд бевосита ғайриижтимоий
хулқ-атвор ёки ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда ўтказиши мумкин.
Профилактика (катта) инспектори шахс билан профилактика суҳбатини
амалга оширганлиги ҳақида «Профилактика суҳбатини қайд этиш» китобига
қайд этади ҳамда унга келгусида жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор
нормалари ва қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини давом эттирмаслик, акс
ҳолда қонунда белгиланган маъмурий жавобгарлик келиб чиқиши
мумкинлигини тушунтиради.
Профилактика суҳбатини амалга оширган профилактика (катта)
инспектори суҳбат давомида шахснинг ўзига хос хусусиятлари, унинг турмуш
тарзи ва ижтимоий-маиший яшаш шароитлари, шунингдек ғайриижтимоий
хулқ-атворнинг ёки содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаблари ва шарт-
шароитларини аниқлаши ва бу ҳақда китобга қайд этиши лозим.
Шахс ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки содир этган
ҳуқуқбузарлигининг моҳиятини англаб етса ва пушаймон бўлса, профилактика
(катта) инспектори профилактик суҳбат билан чегараланади. Аксинча, шахс
ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки ҳуқуқбузарлик содир этишининг
моҳиятини англаб етмаса ва пушаймон бўлмаса, шунингдек профилактика
(катта) инспектори аниқланган ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришга
йўл қўйиб бўлмайди деб топса, у ҳолда шахсга нисбатан расмий
огоҳлантириш қўллаши ҳам мумкин ҳисобланади.
100
Профилактика (катта) инспектори маъмурий ҳудудда хизмат ўташ
жараёнида ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки ҳуқуқбузарлик содир
этишга мойиллигининг моҳиятини англаб етмаган ва пушаймон бўлмаган,
профилактик ҳисобга олинган ҳамда маъмурий назоратда турувчи шахсларни
расмий огоҳлантириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган
шаклдаги бланкадан фойдаланади.
Мазкур бланка икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида ким, қачон,
кимни, нима мақсадда, яъни расмий огоҳлантиришни амалга ошириш асоси
(содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки ғайриижтимоий хулқ-атвор), қандай
ҳуқуқий оқибат келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганлиги, расмий
огоҳлантирган ва огоҳлантирилган шахсларнинг имзолари кабилар,
шунингдек иккинчи қисмида ким, қачон, кимни расмий огоҳлантирганлиги,
расмий огоҳлантирган ва огоҳлантирилган шахсларнинг имзолари ўз
ифодасини топган бўлиши лозим.
Расмий огоҳлантирилаётган шахс тушунтириш хатини ёзиш ёки расмий
огоҳлантириш бланкасига имзо қўйишдан бош тортган ҳолларда
профилактика (катта) инспектори расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда
ёзиб қўяди.
Профилактика (катта) инспектори томонидан эълон қилинган расмий
огоҳлантириш бланкасининг биринчи қисми жамланиб, улар ҳақидаги
маълумотларни тегишли таҳлилларни амалга ошириш учун ҳар ойнинг
охирида ички ишлар органи Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматига
тақдим этиб борилади.
Профилактика (катта) инспектори расмий огоҳлантирилган шахс ҳақида
унинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини аввалги параграфимизда
келтирилган асослар мавжуд бўлганда ва хабардор қилиш лозим деб топса,
буни шахс расмий огоҳлантирилганидан сўнг 3 (уч) кун муддат ичида амалга
ошириши керак бўлади.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |