56
2)
суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукми қонуний
кучга кирган
шахслар, яъни:
содир этган жиноят учун жазо тайинлашни истисно этадиган амнистия
акти эълон қилинганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган
шахслар;
жиноят учун айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш
муддати ўтиб кетганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган
шахслар;
ҳукм чиқариладиган вақтга келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилигини
йўқотган ёки уни содир этган шахс ижтимоий хавфли бўлмай қолганлиги боис
жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган шахслар (касаллиги ёки меҳнат
қобилиятини йўқотганлиги оқибатида жазодан озод қилинган шахслар);
жамоат бирлашмалари ва жамоалар томонидан қўлланиладиган
жамоат
таъсир чоралари ёки маъмурий жазо чоралари кўриш йўли билан тузалишига
эришиш мумкин деб топилганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми
чиқарилган шахслар (шартли ҳукм қилинган, тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораси ва бошқ.);
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 71-моддасига мувофиқ ўз
қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод
қилинган шахслар;
3)
«Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал
кодексининг 84-моддасига асосан тугатиш ёки реабилитация қилмайдиган
асосларга кўра қўзғатишдан рад этиш тўғрисида қарор чиқарилган шахслар»,
яъни ЖПКнинг 84-моддасига асосан жиноят содир этилишида айблилиги
тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилган қуйидаги
шахслар:
жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун жиноят иши тугатилган
шахслар;
57
эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор
бўлганлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар;
айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми
мавжудлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар;
шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган
ажрими
(қарори)
ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни
рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори
мавжудлиги
учун жиноят иши тугатилган шахслар;
иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда
унинг шикояти бўлмаганлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар
(ЖПКнинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жиноят иши
тугатилган шахслар;
ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш
пайтига келиб, қилмиш
ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида
бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилганлиги
сабабли жиноят иши тугатилган шахслар;
4)
содир этилган ижтимоий хавфли қилмиши юзасидан ЖПКнинг 84-
моддаси биринчи қисмининг 1,4 – 6-бандларида назарда тутилган ҳолатлар
аниқланганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори
чиқарилган шахслар:
жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун жиноят ишини
қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар;
айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мав-
жудлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган
шахслар;
шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган
ажрими
(қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни
58
рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори мавжудлиги
учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар;
иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда
унинг шикояти бўлмаганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш
қарори чиқарилган шахслар (ЖПКнинг 325-моддасида
назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно);
Do'stlaringiz bilan baham: