37
муассасалари маҳкум озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлишига
қисқа давр қолганида у озодликка чиққандан кейин қайси фаолият тури
билан шуғулланиши, оиласига, иш
жойига, умуман жамиятга мослашиши
ҳамда ҳаётда ўз йўлини топиши учун ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар
кўрсатади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни
ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-
тадбирлар ички ишлар идоралари, судлар, меҳнат ва аҳолини
ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда маҳаллий
давлат ҳокимликлари томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни
ижтимоий реабилитация қилиш – унинг ишини ёки ўқишини қайта тиклаш,
яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш, психологик ёрдам бериш орқали
ғайриижтимоий хулқ-атворга чек қўйиб, ижобий хулқ атворни
шакллантириш, жиноят қонунчилигида белгиланган муддат ўтиши билан
судланганлик ҳолатини олиб ташлаш кабиларни ташкил этади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни
ижтимоий мослаштириш - жазони ижро
этиш муассасаларидан озод
қилинган шахсларни аввало оиласига, маҳалласига мослашишида кўмак
бериш,
моддий
қийинчиликларга
учрамаслиги
учун
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги «Маҳалла
посбони» жамоат тузилмалари, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари», «Жазони ўташ
жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий жиҳатдан ва ишга
жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон
Республикаси
Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар»
38
тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига
11
асосан бир
марталик пул бериш орқали моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашишида
кўмак бериш, муайян касбга ўргатиш кабиларда намоён бўлади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга
жойлаштириш учун иш ўринларини ташкил этаётган ташкилотларни
рағбатлантириш
чора-тадбирлар давлат, ҳукумат ва маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Мисол учун, давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлардан
жабрланувчиларга ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд содир этишга мойил
шахсларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар тузиб,
ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам
кўрсатган нодавлат нотижорат ташкилотларига муайян имтиёзлар бериши
(Масалан, солиқ тўлашда, имтиёзли кредит олишда енгилликлар яратиши)
мумкин.
Илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг
махсус
профилактикаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир бошқа қонун ва
қонуности ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига
олиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: