Ўзбекистон республикаси ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти



Download 397 Kb.
bet12/12
Sana11.04.2022
Hajmi397 Kb.
#544257
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
беш ойлик дастур бўйича амалга оширилиши, унинг якунида «кичик сержант» махсус унвони ҳамда тегишли намунадаги диплом берилиши;
Академия касбий тайёргарлик факультетига қабул ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган 600 кишигача квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилиб, ўрнатилган тартибда стипендия тўланиши ва моддий таъминоти белгиланди.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг
хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ–3413-сон қарори тасдиқланди.
Қарор билан «Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом» тасдиқланди. Низом билан хизматни ўташ тартиблари, Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш, Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш, Лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, ротация, Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, Ходимнинг бошқа давлат органлари, ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи, Аттестация ўтказиш, Таътиллар, Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, Хизмат ўташ режими, Хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш мезонлари белгилаб берилди.
Шу билан бирга, «Ички ишлар органларининг Интизом устави» тасдиқланди. Унга мувофиқ Хизмат интизоми билан юклатилган мажбурият, юксак хизмат интизоми, Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, Бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари, Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари, Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича бошлиқларнинг ваколатлари, Рағбатлантириш чораларини қўллаш, Интизомий жазо чораларини қўллаш, Бошлиқнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш мезонлари белгилаб берилди.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнда “Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг миллий марказий бюросини фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 343-сонли Қарори имзоланди. Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикасида Интерполнинг миллий марказий бюросининг Низоми тасдиқланди.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
27 апрелдаги 235-сон «Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ёки етказилган зарар, шунингдек транспорт воситасининг эгасига етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори қабул қилинди.
Тасдиқланган НИЗОМга мувофиқ Ички ишлар органлари томонидан ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш, Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш, Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида қилинган харажатлар ва етказилган зарар, шунингдек мулкий зарар миқдори ва қоплаш муддатларини аниқлаш тартиблари белгилаб берилди.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
19 июндаги 389-сон «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Вазирлик ҳузурида «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида таклифи мақулланди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагича белгиланди:
рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи тартиб-таомилларни янада такомиллаштиришда, рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи тартиб-таомилларни автоматлаштириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда ички ишлар органларига кўмаклашиш;
функционал ва амалиёт жараёнлари тизимли қайта ташкил этилишини ташкил қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини оптималлаштириш, такомиллаштириш ва унга инновацион механизмларни жорий юзасидан таклифлар тайёрлаш;
тизимли мониторинг олиб бориш, ички ишлар органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантириш ҳолатини баҳолаш;
жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини, ички ишлар органлари фаолияти соҳасидаги бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ҳужжатларни йиғиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасинин Қарори билан қуйидаги тартиб белгиланди:
Марказнинг устав фонди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўз маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда шакллантирилиши;
Марказ фаолиятидан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланиши;
Марказга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилиши.
Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:
Марказнинг устави тасдиқланишини ҳамда Марказ давлат рўйхатидан ўтказилишини ва унинг устав фонди шакллантирилишини, Марказнинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;
автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни янги намуналарга алмаштириш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини жойларга борган ҳолда бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига ва автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларга электрон белги воситалари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни, автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи юзасидан ишончномаларни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полисини махсус бланкаларда қоғоз шаклида мажбурий расмийлаштириш ҳақидаги талаблар 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилиниши. Шунингдек, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми бериш белгилаб берилди.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
29 июндаги «Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 444-сон Қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ Ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли шартларда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Низом билан Ипотека кредити олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш тартиби, Ипотека кредитини бериш ва қайтариш тартиби, Дастурлар доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун ходимларнинг дастлабки бадалларни тўлаши учун уларга қарз бериш меъзонлари белгилаб берилди.
Қарорга мувофиқ, ички ишлар органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган, юксак профессионализм даражасини намоён қилаётган, ҳуқуқбузарликларга қарши курашга салмоқли ҳисса қўшаётган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган ходимлари учун Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ва Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури, шунингдек турар жойлар барпо этишнинг бошқа дастурлари доирасида арзон кўп квартирали уйлардан квартиралар сотиб олиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари навбатдан ташқари тартибда бериш меъзонлари белгилаб берилди.








Download 397 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish