I.Умумий қоидалар
1. Умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича методбирлашмалари фаолият кўрсатади. Методбирлашма–умумий ўрта таълим мактабларида методик хизмат кўрсатиш тузилмасининг бир бўлими ҳисобланади.
2. Методбирлашма иши мактаб педагогика кенгаши қарори асосида ташкил этилади, унинг иш режаси метод кенгаш томонидан тасдиқланади.
3. Методбирлашмалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда халқ таълими бошқаруви органлари ва таълим муассасаси томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
II. Методбирлашманинг асосий мақсади
4. Методбирлашмалар ўз-ўзини бошқариш шаклида ташкил этилиб, қуйидаги мақсадни амалга оширади:
ўқитувчиларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини ошириш;
ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилишини таъминлаш борасида ўзаро тажриба алмашиш;
ижодкорлик йўналишидаги изланишларни ривожлантириш ва бирлаштириш;
ўқитувчининг дарсига, тарбиявий соатига, дарсдан ташқари тадбирларига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараёнида татбиқ этилишини таъминлаш.
III. Методбирлашмаларининг асосий вазифалари
5. Тегишли йўналиш ёки ўқув фанини ўқитишга доир меъёрий ва методик ҳужжатларни ўрганади, уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш усулларини кўрсатиб беради.
6. Ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий билим даражасини оширади, уларни фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий- оммабоп адабиётлар билан мунтазам таништириб боради.
7. Фанлар бўйича тақвимий-мавзу режаларни тасдиқлашга тавсия этади, шунингдек ўқитувчилар томонидан тайёрланган назорат материалларини тасдиқлайди.
8. Малака оширишга юборадиган ўқитувчиларни олдиндан режалаштиради, малака оширишдан қайтган ўқитувчиларнинг ҳисоботини ўз вақтида методбирлашма йиғилишларида тинглаб боради ва уларнинг тақдимотларини ташкил этади.
9. Илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганишни ташкил қилади ва оммалаштиради.
10. Давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режаси ва дастурлари бажарилишининг таъминланишига методик ёрдам кўрсатади.
11. Ташқи ва ички назорат натижаларига кўра, ДТС талаблари бажарилишида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
12. Тегишли йўналиш ёки фан бўйича таълим муассасасида методик таъминотга бўлган эҳтиёжни аниқлайди.
13. Ўқувчиларга чуқур билим бериши, кўникма ва малакаларни шаклантиришга ёрдам бериш мақсадида ўқитишнинг илғор усулларини жорий этишни ташкил қилади.
14. Ўзаро дарс кузатишларни ташкил қилади, натижаларни таҳлил қилади ва мутахассисларга амалий ёрдам беради.
15. Ўқитиш методларини ўрганиш мақсадида очиқ дарсларни ташкил қилади, илғор педагогик тажрибаларга доир таклифларни ўрганади, умумлаштиради ва оммалаштиради..
16. Ўқув жараёнига ўқитиш методикасининг замонавий ва самарали усулларини олиб киради, ўқув фани бўйича янгиликларни қўллашга доир методик кўрсатмалар бериб боради.
17. Ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатади. Устоз-шогирд тизимини шакллантиради.
18. Кўргазма ва кўрсатмали воситалардан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар беради.
19. Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил қилишга доир йўлланмалар беради.
20. Ўқув дастури, дарслик, методик қўлланма ва бошқа методик ишларнинг янги нашрларини, шунингдек, фанга доир мақолаларни ўрганади ва муҳокама қилади.
21. Назорат турларига доир методик кўрсатмалар беради ва улар асосида назорат топшириқларини ишлаб чиқишни ташкил этади.
22. Ўқитувчиларнинг малака ошириш, ахборот алмашув тизимини ҳамда ўз устида ишлашини янада яхшилаш мақсадида ижодий хизмат сафарлари бўйича ҳисоботларини эшитади.
23. Фан ўқитувчиларининг самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда маънавий ва моддий рағбатлантиришга тавсия қилади, шунингдек, аттестация жараёнида ўз хулосасини беради.
24. Ўқувчиларнинг ДТС ва ўқув дастури ҳажми доирасида билимларини, мавжуд мезонларга риоя этишни назорат қилади.
25. Фанлар бўйича мактаб миқёсида ойликлар ташкил қилади, фан олимпиадаларининг биринчи босқичларини, кўрик-танловларини ўтказади.
26. Фанлар бўйича синфдан ташқари (факультатив, тўгарак) ишларни мувофиқлаштиради.
27. Фан ўқитувчиларининг метод бирлашмаси ўқув кабинетлари ҳолатини кузатади ва унинг ривожланишини режалаштиради.
28. Фан ўқитувчиларининг метод бирлашмаси-фан бўйича синфдан ташқари иш тизимини аниқлайди, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун методик йўриқнома, ишланма ишлаб чиқади.
29. Ўқувчиларнинг дарс жараёнида техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш талабларини ишлаб чиқади ва назорат қилади.
30. Фан бўйича иқтидорли ижодкор ўқувчиларни аниқлайди ва улар билан алоҳида ишлашни ташкил қилади.
31. Методбирлашма қуйидаги масалаларни амалга оширади:
таълим тўғрисидаги меъёрий ва методик ҳужжатларни ўрганиш;
мактаб ихтиёридаги фанларни танлаш;
синфдан-синфга кўчириш бўйича якуний назорат ишларини, аттестация материалларини тасдиқлаш;
фанларнинг ўқитилиши бўйича мактаб ички назорати натижаси бўйича танишиш;
ўқувчиларнинг ўқиш давомида техника хавфсизлиги меъёрларига риоя қилиши, соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича керакли йўриқнома ишлаб чиқиш;
методик ишланмалар билан танишиш мақсадида очиқ дарсларни ташкиллаштириш;
илғор иш тажрибаларни ўрганиш, яъни фан бўйича эксперимент олиб бориш, фан бўйича ДТС ижроси бўйича ягона талаб ишлаб чиқиш;
фанлар бўйича оралиқ ва якуний назорат ишларини ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш;
фанлар бўйича дарс ўтиш методларини таҳлил қилиш;
ўқитувчиларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларнинг эҳтиёжлари асосида малака ошириш турларини тавсия этган буюртмалар бериш ҳамда курслардан ўтгандан сўнг ва ижодий хизмат сафарларидан сўнг тайёрлаган ҳисоботларини эшитиш;
фан ойликлари, фан олимпиадалари, конкурслари, илмий конференцияларни уюштириш;
ҳозирги замон талаби даражасида фан кабинетини, дарсни жиҳозлаш мақсадида ўқув кўргазмали қуроллар таъминотига эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |