Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил


II. Методика уюшмаларининг асосий вазифалари



Download 498 Kb.
bet26/42
Sana22.06.2022
Hajmi498 Kb.
#693540
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
Nizomlar

II. Методика уюшмаларининг асосий вазифалари

4. Халқ таълими бошқаруви органлари томонидан йўлланган тегишли фан ёки йўналишга оид меъёрий ҳужжатлар ва методик ишларни ўрганади, уларни таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этиш усулларини кўрсатиб беради.


5.Умумтаълим мактаблари раҳбарлари, методбирлашма раислари, психологлар, малакали, тажрибали ўқитувчилардан йўналишлар бўйича тренерлар банкини ташкил этади ва уларни ўз йўналишлри бўйича ресурс марказларида, таянч мактабларда, кутубхоналарда ахборат воситаси орқали (электрон почта, интернет) келган методик тавсиялар ва меъёрий хужжатлар бўйча бир ойда икки марта машғулотлар ташкил этади.
6.Туман (шаҳар) миқёсидаги илғор педагогик тажрибаларни ўрганади ҳамда улардан талабга жавоб берадиганларини Методика уюшмаси қарори билан туман (шаҳар) бўйича оммалаштиради, туман (шаҳар) миқёсида оммалаштиришда юқори самара берган илғор тажрибаларни ва методик ишларни вилоят бўйича оммалаштиришга тавсия этади.
7. Таълим муассасаларидаги ўқитувчи (тарбиячи)ларнинг методик ва касбий маҳоратларини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнини ҳозирги замон талаби асосида ташкил этиш, таълим-тарбияга қўйилган талабларни бажариш, ижодий фикрларни тўғри йўналтириш, умумлаштириш ва таълим-тарбия беришнинг замонавий талабларини ишлаб чиқиб, таълим жараёнига татбиқ этиш ишларини ташкил этади.
8. Тегишли фан ёки йўналиш бўйича давлат таълим стандартлари (давлат талаблари), ўқув режаси ва ўқув дастурларининг бажарилишини таъминлашга раҳбарлик қилади.
9. Таълим муассасаларида ДТС (давлат таълим стандартлари) ижросини ўрганиш учун зарур бўладиган тест топшириқлари ва бошқа назорат материалларини тайёрлашда, мониторингини ўтказишга ёрдам беради.
10. Тегишли фан ёки йўналиш бўйича ўтказилган ДТС ижроси мониторинги натижаларини ўрганади, туманда тегишли ўқув фанининг ўқитилиш аҳволини таҳлил қилади, таҳлил натижаларига кўра таълим-тарбия олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш юзасидан чора- тадбирларни белгилайди ва амалга ошириш йўлларини кўрсатиб беради.
11. ДТС ижросини таъминлаш, таълим самарадорлигини ошириш, таълим –тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқади, уларни таълим муассасаларига етказади .
12. Тегишли йўналиш ёки фан бўйича туман (шаҳар) миқёсида методик таъминотга бўлган эхтиёжни аниқлайди.
13. Ўқув дастури, дарслик, методик қўлланма ва бошқа методик ишларнинг янги нашрларини, шунингдек, фанга доир мақолаларни ўрганади ва муҳокама қилади.
14. Халқ таълими бошқаруви органлари кўрсатмаси билан ўқув дастурлари ва дарсликларни таҳлил қилади, асосланган хулосалар тайёрлаб беради.
15. Мактабларда фан хоналарининг махсус талаблар асосида жиҳозланишига методик ёрдам беради.
16. Туман (шаҳар) миқёсида тегишли фан ёки йўналиш бўйича илғор педагогик технологиялар, илғор иш тажрибаларни ўрганишга йўналтирилган ўқув-методик семинарларни ташкил этади ва ўтказади.
17. Туман (шаҳар) миқёсида ўқитувчи (тарбиячи) ларнинг узлуксиз малака ва маҳоратларини ошириб боришни йўлга қўяди.
18. Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларидаги илғор педагогик тажрибалар ва ижодкор ўқитувчи (тарбиячи)лар ҳақида ахборотлар банкини яратади.
19. Таълим муассасаларида фан ва йўналишлар бўйича Методика бирлашмаларини ташкил этишга ва фаолият кўрсатишга методик ёрдам беради .
20. Таълим муассасаларида иқтидорли болалар билан ишлашда, уларни фан олимпидаларига тайёрлашда методик ёрдам кўрсатади .
21. Фанлар бўйича туман (шаҳар) миқёсида фан олимпидалари. белашувларини, кўрик- танловларни ўтказишга ёрдам беради.
22. Умумий ўрта таълим муассасаларида битирувчиларнинг якуний аттестацияларини ўтказишда методик ёрдам кўрсатади .
23. Таълим муассасаларида турли йўналишдаги тўгараклар фаолияти ва мактабдан ташқари ишларни назорат қилади ҳамда уларга тегишли ёрдам кўрсатади.
24. Синфдан ташқари (факультатив, тўгарак) ишларни мувофиқлаштиради.
25. Таълим муассасаларининг кутубхона жамғармасини ўқув-методик адабиётлар билан таъминланишини ташкил этади ва назорат қилади.

Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish