Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш
кичик гуруҳининг асосий вазифалари
5. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи туман (шаҳар) Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг методик ишлар ҳолатини ўрганади, ўқув–тарбия ишлари самарадорлигини оширишда методик хизматга оид йўналишларни белгилайди, методик хизматга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, таҳлил қилади, методик ёрдам беради.
6. Туман (шаҳар) ҳудудидаги барча анъанавий ва ноанъанавий мактабгача таълим муассасалари (маҳаллалардаги мактабгача таълим бўйича жамоат марказлари, хонадон боғчалари, шанба, якшанба мактаблари ва бошқа мактабгача таълимга таалуқли бўлган муассаса), умумий ўрта таълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва махсус таълим мактабларига ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим-тарбия сифат-самарадорлигини ошириш борасида методик хизмат кўрсатади.
7. Туман (шаҳар) ҳудудидаги мактабгача таълим ёшидаги болаларни, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг таълим-тарбиясига йўналтирилган истиқболли ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади, уни туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими кенгаши тасдиғига киритади ҳамда ушбу дастур асосида тадбирлар белгилайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди.
8. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи таълим муассасалари раҳбарияти ва метод уюшма раҳбарлари билан биргаликда таълим муассасаларида малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тизимини шакллантиради ва унинг асосида малака оширишнинг шакл, даражасига қараб ҳар бир педагог ҳақида маълумот банкини яратади ҳамда педагог кадрларни ўз устида ишлаш ва малака ошириш қамровини таъминлаб боради, шунингдек, ўқитувчи (тарбиячи)ларнинг малакасини ошириш ишларини режалаштиради ҳамда даврийлигини таъминлайди.
9. Таълим муассасаси раҳбарлари ва педагогларни малака ошириш курслар давомида олган билимларини курсдан кейинги фаолиятида татбиқ эта олиш бўйича ҳар чоракда сайланма тарзда фаолиятини ўрганади ва малака ошириш курслари бўйича таклифлар бериб боради, шунингдек, уларга методик хизмат кўрсатади;
10. Умумий ўрта таълим муассасаларида давлат таълим стандарти талабларининг бажарилиши ва таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади, уни методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи кенгашида муҳокама қилади ҳамда бажарилишини таъминлайди.
12. Давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида Давлат таълим стандартлари (давлат талаблари) талабларини ўзлаштириш мониторингини амалга ошириш учун зарур бўладиган назорат материалларини тайёрлайди, мониторинг натижаларини таҳлил қилади. Таълим олувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни бартараф этиш ва тўлдириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда унинг амалиётга жорий этилишини таъминлайди.
13. Таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи методистлари, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари, таълим муассасалари тарбиячи ва мураббийларининг илғор педагогик иш тажрибаларини ўрганади ҳамда методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи кенгашида муҳокама қилиб, оммалаштириш учун халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман(шаҳар) бўлимининг кенгашига тақдим этади ва қарори билан оммалаштиради, вилоят бўйича оммалаштиришга тавсия этади.
14. Туман (шаҳар) Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида илғор педагогик технологиялар асосида ўқувчи–ёшларга таълим-тарбия бераётган ижодкор, ташаббускор ўқитувчи (тарбиячи)лар ҳақида ахборотлар банкини ташкил этади, уларнинг иш тажрибаларни ўрганишга, ўқитувчи (тарбиячи)лар малакаларини оширишга йўналтирилган ўқув-методик семинарларни ўтказади.
15.Туман (шаҳар) бўйича энг тажрибали, ўз фанини чуқур биладиган, эл орасида обрў–эътиборли, қатор шогирдлари ўз издошлари бўлган ўқитувчилар орасидан “Устоз” ўқитувчиларни танлаб, уларга 3 хил даражадаги шогирдларни бириктиради ҳамда мазкур жараённи ХТБ буйруғи билан расмийлаштиради.
16.Устоз ва шогирдларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва ижросини назоратга олади.
17. Устоз ва шогирдларга мунтазам равишда фанлар кесимида амалий-услубий ёрдамлар, вақти-вақти билан давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;
18. Ҳар чорак якунида устоз ва шогирдлар ҳамкорлиги натижаси бўйича таълим муассасаларидан ва устоз ўқитувчилардан ҳисоботларни қабул қилади, таҳлил қилади.
19. Ҳар чорак якунидаги мониторинг натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган 1-шогирдни, Устознинг ва у ишлайдиган таълим муассасаси тегишли фан методика бирлашмасининг тавсиясига биноан устозлар рўйхатига ўтказиш масаласини кўриб чиқади.
20. “Устоз-шогирд” методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш шаклида малака оширишга йўллаш масаласини кўриб чиқади ҳамда ҳудудий Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик қилади.
21. Туман(шаҳар) миқёсида бошланғич таълим ва ўқув фанлари бўйича ижодкор ўқитувчилар уюшмасини ташкил этади ҳамда фаолиятни таъминлайди.
22. Таълим муассасаларида иқтидорли болалар билан ишлашда, уларни фан олимпиада. белашувларига тайёрлашда методик ёрдам кўрсатади.
23. Таълим-тарбияга оид тажриба-тадқиқот ишларининг боришини назорат қилади, хулосаларини ўрганади, таҳлил қилади, умумлаштиради ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлайди. Таълим муассасалари базасида илғор педагогик технологияларни, янги ғояларни синовдан ўтказиш учун тажриба-тадқиқот майдончаларини ташкил этади ва уларга методик ёрдам кўрсатади.
24. Республика таълим маркази томонидан тавсия этилган таълимнинг янги шакл ва технологияларига оид тавсия, йўриқномаларни ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг якуний аттестацияси учун тайёрланган материалларни жойларга етказиш учун масъул ҳисобланади.
25. Таълим муассасаларида турли йўналишдаги фан тўгараклари фаолиятини ва мактабдан ташқари ишларни ўрганади ҳамда уларга тегишли методик ёрдам кўрсатади.
26. Таълим самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар, тавсиялар ва ишланмалар яратади ҳамда таьлим муассасаларига етказади.
27. Таълим муассасаларида туман (шаҳар) бўйича “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йил тарбиячиси” кўрик-танловлари ўтказилишини таьминлайди, “Йил мактаби” ва бошқа танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади.
28. Матбуот орқали илғор тажрибаларни, таълим соҳасидаги янгиликларни тарғибот қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |