Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил


V. Ўқув-методика кенгашларида муҳокамаларни ўтказиш тартиби



Download 498 Kb.
bet16/42
Sana22.06.2022
Hajmi498 Kb.
#693540
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
Nizomlar

V. Ўқув-методика кенгашларида муҳокамаларни ўтказиш тартиби


19. Методик тавсиялар икки нусхада тайёрланиб, олим, методист, амалиётчининг берган 3 та тақризи, таълим муассасасининг йиғилиш қарори билан Ўқув-методика кенгашларининг котибасига топширилади. Котиба қўлёзмани рўйхатга олади ва муҳокамага қўйиш учун тайёрлайди.


20. Қўлёзма рўйхатдан ўтказилгандан кейин 1 ой муддат ичида камида уч нафар соҳа мутахассисларидан (шулардан бир нафари кенгаш аъзоси бўлиши шарт) тақриз олинади. Муаллиф ёки муаллифлар гуруҳи аъзолари муҳокамадан камида бир ҳафта олдин тақризлар билан таништирилади, тақризда билдирилган таклифларни инобатга олиш, мавжуд камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этиш учун муаллифларга имконият берилади.
21. Кенгаш йиғилишлари режада кўрсатилган муддатда ўтказилиши ва кун тартибидаги масалалар пухта тайёрланиши шарт.
22. Кенгаш котибаси томонидан кенгаш аъзолари ва муаллифлар икки ҳафта олдин йиғилишнинг санаси ва вақти ҳақида хабардор қилинади.
23. Йиғилиш кенгаш раиси (унинг йўқлигида раис ўринбосари) томонидан олиб борилади.
VI. Ўқув-методика кенгаши аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

24. Вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти мутахассисларини, педагогика олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларини методик ишларни экспертизалар ўтказишга, тақриз ва таҳрир ишларига ҳамда тавсиялар ишлаб чиқаришга шартнома асосида ёки ўзаро келишган ҳолда жалб этади.


25. Жойларда илғор педагогик тажрибаларни, ўқув-тарбия ишларининг мазмунини, ўқув режалар, дастурлар, дарсликлар, методик ва кўргазмали қўлланмалардан фойдаланишда самарадорлигини оширишга оид таклифлар берадилар.
26. Таълим-тарбия муаммоларини ўрганиш ва тавсиялар тайёрлаш учун вазирлик тасарруфидаги барча идоралардан мутасадди ходимларни кенгаш йиғилишларига таклиф этади.
27. Ўқув-методика кенгаши аъзолари педагогика фани ютуқлари, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ҳамда ўринли фойдаланиш юзасидан тавсиялар тайёрлайди.
28. Ўқув-методика кенгаши таълим соҳасидаги янгиликларни жорий этиш ва оммалаштиришда алоҳида ўрнак кўрсатган кенгаш аъзоларини рағбатлантириш учун бошқармага тавсия этади.
29. Ўқув–методика кенгаши йиғилишларига 3 марта узрсиз сабаб билан иштирок этмаган раис ва аъзолари кенгаш қарорига кўра кенгаш аъзолари таркибидан чиқарилиб, улар ўрнига янги аъзолар киритилиши мумкин.


VII. Кенгаш раиси, котиб ва аъзоларининг вазифалари

30. Ўқув-методика кенгаши раиси илмий даражага эга бўлган, ўзининг методик ишлари билан шу соҳада вилоятда танилган мутахассис бўлиши лозим.


31. Кенгаш раиси Ўқув-методик кенгашга жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиб, йиғилишларда кўриладиган масалаларни тайёрлашга бошчилик қилади.
32.Ўқув-методика кенгаши аъзолигига шу соҳа бўйича танилган ижодкор тажрибали ўқитувчи, методист ва олимлар танлаб олинади. Кенгаш таркибининг камида эллик фоизи шу соҳада доимий ишловчи ижодкор ўқитувчилардан иборат бўлиши зарур.
33. Кенгаш аъзолари ДТС ва ўқув дастурларининг бажарилиши борасида олиб борилаётган ишларни ўрганади ва тавсиялар тайёрлайди. Таълим муассасаларига ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдим этади. Илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида туман (шаҳар) фан Методика уюшмалари ахборотларини тинглаб боради.
34. Кенгаш аъзолари дидактик материаллар, кўрсатмали қуроллар, ўқув фильмлар яратиш юзасидан тавсиялар тайёрлашда иштирок этади.
35. Котиб асосий иш фаолиятининг таркибий қисми сифатида Ўқув-методик кенгаш ишини олиб боради, йиғилишда кўриб чиқиладиган материалларни тайёрлайди, йиғилиш қарорларининг бажарилишини назорат қилади, аъзоларга кенгаш ҳақида хабар беради ва уларнинг иштирокини назорат қилади, ҳужжатларни расмийлаштиради, сақлаш учун жавоб беради. Йиғилиш баённомаси йиғилишдан сўнг 5 кун ичида расмийлаштирилиши лозим. Йиғилиш баённома дафтарининг сақланиши, ундаги ёзувларнинг тўғрилиги қисқача тайёрланган кўчирмаларининг аслига мослиги учун жавобгардир.

Download 498 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish