Эслатма:Ушбу ойнада кўрсатилган логин ва паролни айнан ўша ҳудудий бўлим администраторига тақдим этиш керак!
ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРГА ҲОДИМЛАР МАЪЛУМОТЛАРИНИ КИРИТИШ ТАРТИБИ
Тизимга маълумотларни киритишни бошлаш учун “Кириш” тугмасини босилади.
“Кириш” тугмаси босилгач, логин ва пароль киритиш учун форма очилади, ушбу формага Сизга тақдим қилинган логин ҳамда паролни киритиб, “Кириш” тугмаси босилади.
Ушбу йўриқномада Ходимлар бўлимига маълумот жойлаш кўриб чиқилади.
ХОДИМЛАР БЎЛИМИ
Ходимлар бўлимига маълумотлар киритиш 2 та босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич: Даставвал “Ходимлар” бўлимининг “ХТВ тизимидаги ҳодимлар” бўлимига кирилади:
Ушбу бўлимнинг тепа ўнг қисмидаги “Қўшиш” тугмасини босиш орқали “Маълумот яратиш” формасига ўтилади:
Ушбу форма бешта бўлимдан иборат бўлиб, маълумот киритиш учун майдончаларга эга. Киритилиши шарт бўлган маълумот майдончалари * (юлдузча) ҳамда пуштиранг фон билан алоҳида ажратиб кўрсатилган.
Ҳар бир майдон хақида алоҳида тўхталиб ўтамиз:
Асосий маълумотлар бўлинмаси
Ушбу майдончада ҳудудий бошқармо номи автоматик равишда акс этиб туради.
Ушбу майдончада Халқ таълими бўлими номи танланади, қулайлик яратиш мақсадида майдончага сичқонча ёрдамида босилганда ҳудудий бўлим номлари рўйхати келиб чиқиши дастурлаб қўйилган, керакли ҳудудий бўлим номи танлаб, босилади.
Ходимнинг идентификация рақами (ПИНФЛ)
Ушбу майдончага ходимнинг ПИНФЛ рақами киритилади. Майдонча қўшимча “?” ёрдамчи тугмасига эга бўлиб, ушбу тугма ПИНФЛ ҳақида маълумот берувчи тасвирни экранга чикаришга мўлжалланган. Ушбу тасвирни ўрганиб чиқиб, ПИНФЛ қандай маълумот эканлиги ва уни қаердан олиб ёзиш мумкинлиги ҳақида тушунчага эга бўлиш мумкин.
Фамилияси, Исми, Отасининг исми майдонлари:
Ушбу майдонларга мос равишда киритилаётган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми киритилади.
Ушбу майдонда киритилаётган ходимнинг жинси белгиланади
Ушбу майдонда киритилаётган ходимнинг туғилган вақти киритилиши керак бўлиб, қулайлик яратиш мақсадида майдонга сичқонча ёрдамида босилганда календарь ойнаси очилади, ушбу ойнадан ходим туғилган сана танлаб босилади ва у автоматик тарзда майдонда хосил бўлади.
Ушбу майдонда киритилаётган ходимнинг миллати киритилади, қулайлик яратиш мақсадида бир неча миллатлардан бирини танлаш имконияти бор, агар ушбу давлатлар орасида Сиз киритмоқчи бўлган миллат мавжуд бўлмаса, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (МУДРМ)га мурожаат қилишингиз мумкин бўлади, дастурчиларимиз бу миллатни ҳам ушбу рўйхатга қўшиб қўйишади.
Ушбу майдонда ҳозирда Республикамизда ўз фаолиятини олиб бораётган сиёсий партиялар номи киритилади. Улардан бирини киритиш учун майдонга босилгач пайдо бўладиган рўйхатдан партия номини танлаш керак бўлади.
Агар киритилаётган ходим ўзининг шахсий веб-сайтига эга бўлса, у ҳолда ушбу майдонга веб-сайт манзили клавиатура орқали киритилади.
Электрон почтаси
Ушбу майдонга киритилаётган ходимнинг шахсий электрон почта манзили клавиатура орқали киритилади.
Ушбу майдонга киритилаётган ходимнинг телефон рақами клавиатура орқали киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида “+998” коди билан бошланувчи халқаро код аввалдан киритиб қўйилган, шу билан бирга мобил алоқа оператори коди ажралиб туриши учун “(“, “)” белгилари киритиб қўйилган.
Ушбу майдонга киритилаётган ходимнинг мобил телефон рақами клавиатура орқали киритилади. Қулайлик яратиш мақсадида “+998” коди билан бошланувчи халқаро код аввалдан киритиб қўйилган, шу билан бирга мобил алоқа оператори коди ажралиб туриши учун “(“, “)” белгилари киритиб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |