33
йўлбошчилардан бири М. га танбеҳ берди. Унга жавобан М. вагон навбатдаги
бекатда тўхташи билан вагон эшигини тепиб қийшайтириб тушиб кетди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи посбонлардан бири уни ушлади.
М. қандай жазога лойиқ.
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
25. 17 ёшли Н. отасининг машинасини рухсатсиз ҳайдаб чиқиб кетди.
Тезликни ошириб йўл четида турган “Матиз” русумли машинани туртиб ўтиб
кетди. “Матиз” машинани эгаси бу жиноятни ким қилганлигини аниқлади.
Н. қандай жазога лойиқ деб ўйлайсиз?
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
26. 16 ёшли М. исмли шахс ёзги таътил кунлари Н. исмли шахснинг
шахсий дўконига вақтинча ишга кирди. Бир куни М. дўкон эгаси йўқлигидан
фойдаланиб,
қимматбаҳо
фотоаппаратни
ўғирлади.
Фотоаппарат
йўқолганлигини сезган дўкон эгаси М. ни кузата бошлади. М. фотоаппаратни
қўшниси С. га сотганлигини билиб олди.
М. қандай жазога лойиқ деб ўйлайсиз?
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
27. 17 ёшли М. қўшниси Т. исмли боланинг велосипеди кўчада қолиб
кетганлигини кўрди. Кўчада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, велосипедни
яшириб қўйди. Т. велосипедни топиб беришни илтимос қилиб, маҳалла
посбонларига ариза берди. Маҳалла посбонлари велосипедни М. яшириб
қўйганини аниқлашди.
М. қандай жазога лойиқ?
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
28. 17 ёшли фуқаро А. қўшнисини уй телефонида ким биландир
гаплашаётганини эшитиб қолди. Унда мол тушириш, нарх-наво ҳақида гап
кетар эди. А. пойлаб юриб қўшни Н. яна уй телефонида гаплашаётганини
сезиб қолди. Дарҳол Н. нинг телефон симини улаб, Н. ким билан ва нима
ҳақда гаплашаётганини билиб олди. Н. катта магазин мудири бўлиб, омборга
катта миқдорда мол туширган эди. Телефон орқали Н. ни омбори
қаердалигини билиб олган А. ўртоқлари 16 ёшли С. 17 ёшли Р. лар билан
тунда омборга ўғирликка тушди. Қоровул омборни ташлаб кечқурин тўйга
кетган эди. Ўғирланган молларни 18 ёшли савдогар Д га берди. Д молларни
сотаётганда қўлга тушди. Ички ишлар ходимлари Д. орқали ҳақиқий
ўғриларни топишди.
Сизнингча иштирокчилар қандай жазога лойиқ?
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
29. 20 ёшли Ф. исмли шахс Тошкент – Термиз йўналиши бўйича
юрадиган автобусга чиқиб, йўловчиларга тайзиқ ўтказиб, пулларини тортиб
олди.
Ф. қандай жазога лойиқ?
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
Do'stlaringiz bilan baham: