7
Умумий соатлар
|
8
|
8
|
8
|
8
|
10
|
10
|
10
|
10
|
10
|
82
|
Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режасига
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирларининг 2015 йил 10 июндаги “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 15-мҳ-, 30-сонли қарори асосида тузилган.
Ўқув режага киритилган фанлар ёрдамчи мактаб ўқув дастурларини ҳар бир ўқувчи имкониятларига мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
1. Ўқув режага асосан дарс жадвали ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
2. Таълим ўзбек ва бошқа тилларидаги мактабларда “Рус тили”, таълим рус ва бошқа тиллардаги мактабларда “Ўзбек тили” ўқув фанлари ёрдамчи мактабнинг 2-4 синф ўқув дастурлари асосида ўқитилади.
3. 1-9 синфларда “Она тили, ўқиш, нутқ ўстириш”, “Математика” ўқув фанлари ўқувчининг имкониятини инобатга олинган ҳолда ёрдамчи мактаб ўқув дастури талабларига мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
4. “Табиатшунослик”, “География”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари бўйича ўқув дастурларида акс этган мавзулар соддалаштирилиб ўқитилади.
5. “Меҳнат таълими” ўқув фанида қўл меҳнати асослари дастуридан фойдаланилади.
6. “Тасвирий санъат” ўқув фани ўқитилишида ёрдамчи мактаб I-IV синф ўқув дастуридан мослаштириб фойдаланилади.
7. “Логопедия” машғулотлари ўқувчининг оғзаки ва ёзма нутқини коррекциялашга қаратилади. Бунда “Ёрдамчи мактабда коррекцион логопедик ишларни ташкил этиш ва режалаштириш” номли методик тавсиядан фойдаланади.
8. “Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш” ўқув машғулотларида шу номдаги ёрдамчи мактаб ўқув дастуридан фойдаланиш тавсия этилади.
9. “Даволовчи жисмоний тарбия ва соғломлаштириш” машғулотлари шу номдаги ўқув дастурлар асосида олиб борилади.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этиш шароитларига қўйиладиган талаблари (СанҚиМ №0102-00) асосида ўқув йили биринчи синфда 33 ҳафта, II-IX синфларда 34 ҳафта давом этади. Мактабда ўқув машғулотлари 2 сентябрдан бошланади ва барча синфларда 25 майда тугалланади. Ўқув йили мобайнида таътиллар: кузги таътил – 3 ноябрдан 6 кун; қишки таътил-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги ПФ-517-сонли фармонига кўра декабр ойининг оҳирги 4 куни ва январ ойининг 1 декадаси мобайнида, баҳорги таътил – 21 мартдан 7 кун; ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади. I синф ўқувчилари учун феврал ойи ичида бир ҳафталик қўшимча таътил берилади.
11. Дарс давомийлиги I- IX синфларда 40 дақиқани ташкил этади.
12. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.
13. Ҳар бир таълим муассасаси мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида мослаштирилган ўқув дастури ва тақвимий-мавзуий режа ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.
14. Мазкур ўқув режа давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.
1-ИЛОВА
Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар
РЎЙХАТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |