Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

Юқори мактаб корейсчасига “кодынхаккё” деб номланади. Кореялик 
болалар юқори мактабга ўрта мактабдан кейин 17 ёшдан 1-курсга қабул 
қилинади ва 19 ёшгача таҳсил олади. Юқори мактаблар бир неча турларга 
ажратилади:
- Давлат юқори мактаблари: Корея Таълим ва техника фанлари 
вазирлиги, Маданият, Жисмоний тарбия ва сайёҳлик вазирлиги 
бошқаради;
- Умумий юқори мактаблар: ҳар бир вилоятдаги юқори ташкилотлар 
томонидан бошқарилади;
Хусусий юқори мактаблар.
Шунингдек, юқори мактаблар ўқитиш фанларига кўра ҳам бир қанча 
турларга бўлинади:
- Ихтисослаштирилган мактаблар (қишлоқ хўжалиги, саноат, денгиз 
хўжалиги, ахборот);
- Умумий мактаблар;
- Махсус мактаблар (лицей шаклидаги мактаб);
- Техника мактаблари;
- Чет тили мактаблари;
- Жисмоний тарбия мактаблари;
- Санъат мактаблари ва ҳ.
Жанубий Корея Республикасида таълим вазирлиги махсус ташкил 
этган юқори мактаблар ҳам бор. Булар асосан қишлоқ хўжалиги, 
балиқчилик, саноат, халқаро тилларга ихтисослашган бўлади.


90 
Юқори мактаб ўрта мактаб каби мажбурий эмас. Бироқ кейинги 
йилларнинг барчасида статистик маълумотларга қараганда 97-98 % корейс 
ёшлари юқори мактабни тамомлаганлар. “Илмий” юқори мактаблар, чет 
тиллар ва санъатшунослик мактабларига кириш анча мураккаб 
имтиҳонларни топширишни талаб этади. Юқори мактаблар хусусий ва 
давлат тасарруфида бўлиши мумкин, бу мактабларда мутахассислик 
берилмайди, балки уларни кейинги таълим босқичига тайёрлайди.
Коллежда таҳсил олишни истамаган таълим олувчилар касбий билим 
юртларига кириб ўқишлари мумкин. Бу билим юртлари технология
агрокультура ёки молия йўналишларига ихтисослашган. Юқори 
мактабларнинг жадвали ҳақида гапириладиган бўлса, ҳар бир таълим 
олувчи учун кун ярмида қайтиб келиш одатдаги ҳолатга айланган.
Жанубий Кореяда ҳунар мактаблари 600 тани ташкил этади. Бу 
мактабларнинг 45% бўлажак мулкдорларни тайёрлайди, 23% да техник 
касб эгалари етишиб чиқади. Қолган мактабларда денгизчилик, қишлоқ 
хўжалик ихтисосликлари ўзлаштирилади. Шуниси диққатга сазоворки, бу 
мактабларга корхоналар оталиқ қиладилар. Жанубий Корея “Таълим 
ҳақидаги 
қонун” 
талабларидан 
бири 
ҳам 
шудир. 
Бизнинг 
Республикамиздаги каби Жанубий Кореяда ҳам алоҳида иқтидорли 
болаларга эътибор жуда кучли. Жисмоний тарбиянинг ривожланишига 
Сеул олимпиадаси катта таъсир кўрсатган. Ривожланишдан орқада қолган 
болалар учун махсус мактаблар мавжуд. Бу мактабларнинг аксарияти 
хусусий ёки диний ташкилотларнинг хайрия маблағлари ҳисобига 
қурилган.
Давлат мактабларида дин фан сифатида ўқитилмайди. Лекин 3-
синфдан бошлаб “Одобнома” каби каби махсус фан жорий этилади. Бу фан 
12-синфгача ўқитилиб, ҳафтасига 2 соат ажратилган. Бу фан ўз ичига 
динни ҳам қамраб олади. Дин қотиб қолган бир ақида сифатида эмас, 
қадрият сифатида ўқитилади. Бу бутун бир тарбия тизими натижасидир. 
Эҳромларга бориш, тарихий ёдгорликлар билан танишиш, маънавий 
тарихни ўрганиш мактаб фанларининг мажбурий давоми ҳисобланади.
Мактаблар учун педагог кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам катта 
эътибор берилади. Кореядаги барча талабаларнинг 6.5% бўлажак 
педагоглардир. Мамлакатда 11 та педагоглар тайёрлайдиган коллежлар 
мавжуд ҳар бир провинция (вилоят) ўз коллежига эга. Юқори мактаб 
битирувчилари “сусен” деб номланувчи стандарт тест топширадилар. 
Мактаб ўқув дастурлари кириш тестлари-имтиҳонлари мазмунини қамраб 
олган. Сусен 3 та асосий секция фанлардан иборат: корейс тили, 
математика ва инглиз тили. Ундан ташқари табиий ва ижтимоий 


91 
фанлардан танлов асосида қатор фанлар киритилади. Бундай тест 1 йилда 1 
марта топширилади, у интенсив тайёргарликни талаб этади. Бу тестга 
бўлажак ОЎЮ талабалари боғча ёшидан тайёрланишни бошлашади.
Тестни топширолмаган ва коллежга кириш 1 йилга сурилган таълим 
олувчиларни “чесусенлар” деб аташади.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish