Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,79 Mb.
bet87/110
Sana11.03.2022
Hajmi4,79 Mb.
#490208
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   110
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

6.Модел кўргазмали қурол сифатида

Табиатшунослик дарсларида моделлар кўринишидаги ҳажмли тасвирлар ҳам кенг қўлланилади. Модел - бу нарса ёки қурилманинг барча тафсилотларини такрорловчи, уларга ўхшаш ҳажмли тасвирдир. Моделларнинг идрокий аҳамияти ғоят катта, чунки улар сатҳли расмлардан фарқ қилиб, ўрганилаётган нарса тўғрисида фазовий тасаввур беради.


163
Табиатшунослик бўйича дастур материалини ўзлаштириб олиниши учун зарур бўлган моделларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга ер юзасининг шаклларнининг: тоғ, тепалик, дарё водийлари, дарё ва уларнинг ирмоқлари, ўпирилиш, жарларнинг жўғрофий моделлари киради. Бу моделлар, агар тасвири ифодаланган предмет экскурсияда ўрганилган бўлса, алоҳида аҳамият касб этади. Иккинчи гуруҳга ҳар хил қурилма ва иншоотлар: шахта, печи, сув ва шамол ҳаракатланувчилари кабиларнинг моделлари киради.


Табиатшунослик бўйича машғулотларда қумдан, пластилиндан ёки лойдан ясалган моделлар қўлланилади, улар болаларда ҳажмли ҳамда фазховий тасаввурлар ҳосил қилишга ёрдам беради. Бу айниқса, агар


объектни табиий холда кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда муҳимдир. Моделлар табиатда қурилганлар тўғрисидаги тасаввурларни мустаҳкамлаш воситаси бўлиб ҳам хизмат қилиши мумкин.


Моделлаштириш бўйича машғулотларни синф ёки жўғрофия майдончасидаги табиатшунослик ва техника меҳнати дарсларида


ўтказиш мумкин.Моделлаштиришдан илгари ўзлаштирилганларни мустахкамлаш ва материал билан таништириш, шунингдек экскурсияда олинган билимларни мустахкамлаш учун фойдаланиш мумкин. Чунончи,


болаларга экскурсияда кузатилган ер юзасининг ўша шаклларини пластилин билан (қоғозга ёки картонга) ёпиштириш топшириғини бериш бўлади. Ўқитувчи пластилин билан тепаликни ифодалаб унинг пасти ва учини, ётиқ ва ёнбағирликларини ёки текисликни кўрсатишни: жарлик, дарё ва унинг қисмлари, денгиз моделларини тайёрлашни таклиф қилиши мумкин. Уй вазифаси сифатида жойнинг релефини ёпиштириш ва қоғоз ёки картонлардан қилинган ўсимлик ва ҳайвон моделларини макетда





жойлаштиришни таклиф қилса

бўлади.

Макетнинг

қисмлари техника

меҳнати дарсларида бажарилиши мумкин.







4- синфда “Ўлкамиз табиатининг

хилма-хилиги” мавзусини

ўрганишда

ўқувчилар қумтепа,

дашт,

чўлларнингўсимликва

ҳайвонлари

билан макет

ҳамда

моделларини, ўрганилган табииий

зоналардан

истаганининг

флорава

фаунаси

апплекацияларини

тайёрлашлари мумкин. Бундай ишлар ўқувчиларнинг предметга бўлган


қизиқишларини оширади, улар тафаккурини фаоллаштиради, ўрганилаётган ҳодисани кўргшазмали равишда тасаввур қилишга, бинобарин, билимларни ишончли равишда мустаҳкамлашга ёрдам беради.


164
Синф тахтасида ўқитувчининг расм чизиши


Ўқитишнинг кўргазмали воситалари қаторига янги материални тушунтиришни синф тахтасида график тарзида тасвирлаб кўрсатиш ҳам киради. Ўқувчилар тасвирни дафтарларига чизиб олиш билан уни беихтиёр эсда қолдирилади. Ўқитувчининг вазифаси - ўқувчиларга расм ёрдамида фақат муайян табиатшунослик тушунчаларини ҳосил қилишга





ёрдам беришгина

эмас, балки

уларни

фикр юритишга, таҳлил

қилишга,

таққослашга, мулоҳаза юритишга, хулосалар чиқаришга

ўргатиш

ҳамдир. Бунинг

учун

дарсда

меҳнатга қизиқиш холатини

вужудга

келтириш керак,

бунга

расм чизиш маълум даражада ёрдам

беради.

Расм чизиш, айниқса нутқи

кучсиз

ривожланган ўқувчилар учун

фойдалидир,чунки

уларнинг

фикри расм воситасида

вужудга

келтирилган аниқ тасвирларга таянади. Доскадаги тасвирлар сифатида хомаки расм, схематик расм ёки оддий схемалардан фойдаланиш яхшироқдир. Синф тахтасидаги расмга равшанлик бериш учун уни рангли бўр билан чизиш маъқул бўлади. Бунда ўқувчилар ўқитувчи кетидан ижодий дафтарларига бажарилиши мураккаб бўлмаган расмларни чизиб борадилар. Аммо расм чизиш дарсда оз вақтни олиши ва мақсадсиз ишга айланмаслиги зарур.


Синф тахтасида дафтарларга расмлар ва улар билан боғлиқ бўлган ёзувларни жойлаштирилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Расм ўқувчиларнинг қабул қилишга ҳиссий таъсир кўрсатиб, албатта уларнинг фикрлаш фаолиятини қўзғотсин, муайян табиатшунослик билимларини хотирада сақланишига ёрдам берсин.


Мисол қилиб, тундра табиатини ўрганишда ўқитувчининг янги материални тушунтириши ва уни тахтада тасвирлашини келтирамиз:





  • Май ойида қуёш тундра тўхтовсиз бутун кун давомида ёритади. Ҳатто ярим кечада, у қип-қизил шар ҳолатида осмоннинг шимол томонида уфқ устида паст бўлиб осилиб туради. Нима учун?

Ўқувчилардан жавоб олгач, уни ер шарининг ёзда қуёш нурларига нисбатан орбитадаги ҳолатини тасвирлаб кўрсатади.





  • Тундрада ёғин кам тушади бироқ тупроқ сув билан кучли намланган бўлади.

Нима учун шундай бўлишини тушунтириш учун ўқитувчи ер юқори


қатлами кесимининг расмини чизади, кўп йилик муз қатлами ва ер ости суви баландлигининг паст эканлигини кўрсатади.





  • Тундрадаги кўпчилик ўсимликлар ер бағирлаб ўсади, баъзилари эса ер бўйлаб тўшалиб ўсади.Бу шу билан боғлиқки, совуқ шимолий

165
шамоллардан ҳимояланган ўсимликлар иссиқни яхшироқ сақлайди ва намликни камроқ буғлантиради.


Тундра ўсимликларининг схематик тасвири чизилади.


Тупроқда намликнинг ғоят мўл бўлишига қарамай ўсимликлар сувни кам буғлантиришга мослашганлар.


Бу қанақа мослашишлар ва қандай аҳамиятга эга эканлигини аниқлаш учун ўқитувчи гербарийлардан фойдаланади. Кейин тундра ўсимликларидан бири (клюква) доскага чизилади. Расм тагида ўсимликни характерловчи: “Майда баргли, қисқа илдизли, тўшалиб ўсувчи пояли” ёзувлар қилинади.


Сўнгра ўқитувчи тундрада яшовчиларнинг ўзаро табиий боғланишларининг схемасини чизади, уларнинг ҳимоя рангига, иссиқ мўйнасига ёки ясси патланишига эътибор беради. Ўқувчилар схемани ижодий ишлар учун тутган дафтарларига чизиб оладилар. Расм бўйича дарсда ўрганилган материал мустаҳкамланади.


Расмли дафтарга эга бўлган ўқувчилар дарсда ва уйда ўтилган материални дарсликдан ўқишга кўп вақт сарф қилмасдан тез такрорлай олишлари мумкин. Бундай такрорлаш ўқувчилар эътиборларини йиғиб олишга, диққат ва хотирани машқлантиришга мажбур қилади ва ниҳоят ўрганилган материални мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Схематик расмлар, масалан, дарсларда “Тепаликлар ва жарлар”, “Тоғлар”, “Тошкўмир”, “Нефт ва табиий газ” ва бошқа мавзулари бўйича дарсларда фойдаланилиши мумкин. ер юзасинингҳар хил шаклларини кўрсатиш учун доскага схематик кесма ва профили чизилади.


Табиатшунослик материалларини ўзлаштиришда харита-схемаларини чизиш катта роль ўйнайди. Уларни қўлланиш йўлида (уфқ


томонларини аниқлашда) мактаб ҳовлисидаги нарсаларнинг жойлашишининг оддий расмини чизиш биринчи қадам бўлади. Картографик тасвирларни ўқувчилар томонилан ўзлаштирилишини текшириш учун харита-схемалардан фойланиш қулайдир. Бундай харита


– схемалар фазовий тасаввурларни шакллантиради ва харитадаги объектларнинг ўзаро жойлашишини ўзлаштириб олишни осонлаштиради.





Download 4,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish