Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


-маъруза: Бошланғич таълим ўқиш фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, дарслик, мультимедиа иловали



Download 4,79 Mb.
bet41/110
Sana11.03.2022
Hajmi4,79 Mb.
#490208
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

1-маъруза: Бошланғич таълим ўқиш фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, дарслик, мультимедиа иловали


методик қўлланмалар таҳлили.


Режа:



  1. Ўқиш фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, 1-4-синф “Ўқиш китоби” дарсликлари таҳлили.




  1. Ўқиш дарсларини ташкил этишда мультимедиа иловали методик қўлланмалардан фойдаланиш. Мультимедиаларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти, улардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиш.




  1. Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўқиш дарсларининг роли. Ўқувчиларда ўқиш малакаларини шакллантиришдаги қийинчиликлар.



Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: ўқув дастури, дарслик, мультимедиа , методик қўлланма, билим, кўникма, малака, компетенция.


1.1. Ўқиш фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, 1-4-синф “Ўқиш китоби” дарсликлари таҳлили.

Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синфларда ўқиш фани ўқувчиларни онгли, тўғри ва ифодали ўқишга ўргатиш билан бирга уларда китобхонлик ва нутқ маданиятини ҳамда мустақил фикрлаш қобилияти шакллантиради. Ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади.


Бошланғич синфларида ўқиш фанини ўқитишнинг асосий мақсади:

миллий ҳамда жаҳон адабиётининг нодир намуналарини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий дунёси, адабий-эстетик дидини шакллантириш ҳамда уларда мустақил фикрлаш, образли тафаккурга оид билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш;


ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш, асарларни ўргатиш жараёнида олам ва инсон табиати, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар,


шунингдек, китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали ўқувчиларнинг маънавиятини, дунёқарашини кенгайтириб, мустаҳкамлаб боришдан иборат.


Ўқиш (1-4-синф) фанини ўқитишнинг асосий вазифаси:


70
ўқувчиларнинг оғзаки нутқи адабий тил меъёрлари асосида шаклланиши ва ривожланишини таъминлаш, нутқий компетенцияни ўстириш;


ёзма нутқда юксак саводхонлик, адабий тил меъёрларига риоя этиш, услубий ранг-барангликдан фойдалана олиш кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда дастлаб таниш, кейин нотаниш матн ифодали ўқитилиб, ўқувчидаги кўникма, малака аниқланади. Шунингдек, миқдорий кўрсаткич – ўқиш тезлиги, онгли ва равон ўқиш, бир дақиқада нечта сўз ўқий олиши ҳам белгиланади.


Боланинг матн мазмунини тўлиқ ўқиб олиши, қайта ҳикоялаши, шунингдек, ўзгалар нутқини эшитиб, тушуниб олиши мақсад қилинади.


Мазкур дастурдан ўрин олган ватан мавзусидаги асарлар ўқувчиларни мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаёти ва халқимизнинг бунёдкорлик йўлидаги олиб бораётган ишлари билан таништиришга ёрдам беради.


1-синфнинг ўқув йили охирида болалар Ватан ва унинг табиати, инсоний қадриятлари ҳақида кичик-кичик асарларни ўқийдилар.


2-синфда шакл ва мазмун жиҳатдан унча мураккаб бўлмаган Ватан, она табиат, истиқлол, кишиларнинг ҳаёти ва меҳнати, ахлоқий муносабатлар ҳақидаги асарлар билан танишадилар.


3- ва 4-синфлар ўқиш дастурида мавзулар кўлами анча кенгаяди.


Бу синфларда ўқиш дарсларининг каттагина қисми асарни ўқиш ва матн устида ишлашга қаратилади.


Дарсда ўқувчиларнинг фаоллигини оширадиган, тасаввурларини бойитадиган усуллардан фойдаланиш, асарларни жанр мазмунидан келиб чиқиб, ролларга бўлиб ўқиш, қаҳрамонлар номидан қайта ҳикоя қилиш, қаҳрамоннинг тақдири ҳақидаги ҳикояни давом эттириш, қизиқарли мавзуларда оғзаки ҳикоя туздириш каби ижобий топшириқлардан фойдаланиш каби ишлар амалга оширилади.





Download 4,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish