Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
4.2.-Boshlangich-1-қисм
Она тили дарсларини ўқитиш методикаси НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 1-мавзу. Бошланғич синф она тили фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, дарслик, мультимедиа иловали методик қўлланмалар таҳлили (2 соат маъруза). Она тили фанидан ўқув дастурига киритилган ўзгаришлар, ўқув дастуридаги фанга оид компетенцияларнинг мазмун моҳияти. Бошланғич 1-4-синф она тили фани дарсликлари, уларга яратилган мультимедиа иловали методик қўлланмалар таҳлили ва таълим-тарбиявий аҳамияти, улардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиш. 2-мавзу. Она тили дарсларини ташкил этишга илмий-методик ёндашув (2 соат амалий). Компетенциявий ёндашув асосида она тили дарсларини ташкил этиш. Она тили дарсларига илмий ёндашув. Ўқувчиларда тилга бўлган сезгирликни ошириш. Ўқувчиларда коммуникатив компетенцияни шакллантиришда бошланғич синф ўқитувчисининг роли. Дарс ва унинг турларига қўйиладиган методик талаблар. 3-мавзу. Савод ўргатиш даврида ёзувга ўргатиш технологияси. (2 соат амалий). Саводга ўргатиш даврининг ўзига хос муаммолари. Савод ўргатиш даврида ёзувга ўргатиш технологияси. Ўқув дастурида ўқувчиларни чиройли ва бехато ёзишларига қўйилган талаблар. Ўқувчиларнинг чиройли ёзув малакаларини шакллантиришдаги қийинчиликлар. Чиройли ёзув дарсларида қўлланадиган методларнинг самарадорлик даражаси ва ўқувчиларнинг имловий саводхонлигини шакллантириш масалалари. 4-мавзу. Она тили дарсларида билим, кўникма, малакаларни назорат қилишнинг замонавий усуллари. (4 соат амалий). Бошланғич синф она тили дарсларида ташкил этиладиган назорат ва ижодий топшириқлар. Компетенциявий ёндашув асосидаги давлат таълим стандарти ва ўқув дастури бўйича назорат ишларига қўйиладиган 11
Ўқиш фанини ўқитиш методикаси НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 1-мавзу. Бошланғич таълим ўқиш фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, дарслик, мультимедиа иловали методик қўлланмалар таҳлили (2 соат маъруза). Ўқиш фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, 1-4-синф “Ўқиш китоби” дарсликлари таҳлили. Ўқиш дарсларини ташкил этишда мультимедиа иловали методик қўлланмалардан фойдаланиш. Мультимедиаларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти, улардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиш. Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўқиш дарсларининг роли. Ўқувчиларда ўқиш малакаларини шакллантиришдаги қийинчиликлар. 2-мавзу. Савод ўргатиш даврида ўқишга ўргатишдаги муаммолар. (2 соат амалий машғулот). Савод даврида қўлланадиган аналитик-синтетик товуш методининг ўзига хос томонлари. Савод ўргатишда дифференциал ёндашувни йўлга қўйиш. Ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиб савод ўргатиш жараёнининг самарадорлигини янада ошириш. Савод ўргатиш даврида фойдаланиладиган машқ турлари. 3-мавзу. Ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш. (2-соат амалий машғулот). Асар режасини тузиш. Ўқувчилар луғатини бойитиш, нутқининг ҳиссий таъсирини кучайтириш, бадиий воситалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш. Ўқиш дарсларида матн устида ишлаш орқали бадиий асарни таҳлил қилиш компетенциясини шакллантириш. Матнни ўқиш ва уни тушуниш даражасини аниқлаш бўйича Халқаро тадқиқот методлари (PIRLS). 12
Синфдан ташқари ўқиш дарсларига қўйиладиган замонавий талаблар. Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг таълимий ва тарбиявий аҳамияти. Синфдан ташқари ўқиш дарсларини ташкил этиш шакллари ва уни ўтказиш усуллари. Ўқувчилар китобхонлигини ривожлантиришга қаратилганлиги. Илғор, инновацион усуллар ва уларни синфдан ташқари ўқиш дарсларида қўллаш. 5-мавзу. Ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш, нутқ маданиятини шакллантириш (2 соат амалий машғулот). Ўқиш дарсларида ўқувчиларда адабий нутқий компетенцияни шакллантириш масаласи. Ўқувчиларнинг нутқини ўстиришда луғат устида ишлашнинг аҳамияти. Қайта ҳикоя қилиш турлари ва улардан ўқувчилар оғзаки нутқини ўстиришда унумли фойдаланиш. Оғзаки нутқни ривожлантиришда дидактик материаллар ва интерфаол усуллардан фойдаланиш. Ўқувчиларда нутқ маданиятини шакллантириш технологияси. Баён ва иншо ёзишга ўргатишдаги муаммолар. Математика фанини ўқитиш методикаси НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 1-мавзу: Бошланғич таълим математика фанидан компетенциявий ёндашув асосидаги ўқув дастури, дарслик, мультимедиа иловали қўлланмалар таҳлили (2 соат маъруза). Математика фанидан ўқув дастурига киритилган ўзгаришлар, ўқув дастуридаги фанга оид компетенцияларнинг мазмун моҳияти. Бошланғич 1-4-синф математика фани дарсликлари, уларга яратилган мультимедиа иловали методик қўлланмалар таҳлили ва таълим-тарбиявий аҳамияти, улардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиш. 2-мавзу: Математикадан алгебраик (тенглик ва тенгсизлик, арифметик амаллар, ҳарфий ифодалар, тенгламалар ечиш) материаллар устида ишлаш технологияси (4 соат амалий машғулот). Тенглик ва тенгсизлик ва арифметик амалларнинг таснифи ва уларнинг турлари. Арифметик амаллар билан ишлаш қоидалари. Алгебраик амалларни бажариш кўникмаларини шакллантириш, уларни математика ва бошқа соҳадаги масалаларни ечишда қўллаш. Ҳарфий ифодаларнинг қўлланиши. Тенгламалар ва тенгламаларнинг турлари. Содда ва мураккаб тенгламалар. Тенгламаларни ечишдаги қулай усуллар. Ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини 13
Download 4,79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |