Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Оила ва боғча ҳамкорлиги асосида болалар дунѐқарашини



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Оила ва боғча ҳамкорлиги асосида болалар дунѐқарашини 
шакллантириш 
Р.Орипова, 
ТошДАУ доценти, п.ф.н. 
 
Комил инсон таълим-тарбияси комплекс таъсир этувчи воситалар 
негизида амалга оширилади. Бу комплексда бадиий-эстетик мазмундаги 
тасаввурлар, билимларнинг ҳам муҳим ўрни бор. Шунинг учун ҳам барча 
тарихий даврларда ѐш авлоднинг эстетик тарбиясига алоҳида эътибор билан 
қаралиб келинган. Мактабгача ѐшидаги болаларнинг дунѐни англаши, атроф 
муҳитдаги воқеа ва ходисаларга нисбатан ўзларининг муносабатларини 
намоѐн этишлари эстетик тасаввурлар, билимлар, муайян холдаги 
кўникмалар ва малака шаклланган бўлиши лозим. Айнан мана шу сифатлар 
воситасида болалар ўзининг «мен»ини дастлабки чизгичларини ифодалаб, 
тасвирлай бошлайди. Унинг сифати ва шаклланиш жараѐнининг боришини 
суръати, тезлиги мавжуд педагогик шарт-шароитлар, уларга таъсир этувчи 
омилларга боғлиқ. Зеро, эстетик мазмундаги фаолият умумий дунѐқарашнинг 
таркибий қисмидир. 
Таълимнинг шу қаторда оилавий шароитда бола тарбиясининг 
йўналиши, мазмуни болаларнинг шахс сифатида шаклланишида етакчи ўрин 
тутади. Бу йўналиш истиқболида болаларни ўзларини ҳаѐтларида фаолият 
кўрсатишлари учун муайян ижтимоий тажрибалар тўплайди, Дунѐ, теварак 
атроф ҳақида яхлит тасаввурни шакллантириш, болаларни ўз-ўзини намоѐн 
этиши борасидаги ҳаракат, интилишларини ижодий, ижобий тарзда 
рағбатлантиришга қаратилади. Бу борада эстетик мазмундаги машғулотлар 


54 
асосий ўринни эгаллайди. Бу ѐшдаги болаларда олам ҳақидаги илмий 
дунѐқараш бўйича элементлар тасаввурларини шакллантиришда бадиий-
эстетик мазмундаги машғулотлар устувор аҳамият касб этади. Бизнингча 
улар ҳаммага, барча ѐшдагилар учун ҳам умумий ҳисобланади. Зеро, 
«мусиқий, тасвирий ижодиѐт, драма, рақс, адабиѐт инсоннинг маънавий 
маданиятини ажралмас қисмидир. Айни пайтда инсоният томонидан атроф-
муҳитни, замон ва маконни, унинг қонуниятларини, бадиий ижодиѐт 
намуналарини ўрганишнинг, ўзлаштиришнинг умумий универсал йўлидир». 
Боланинг боғчада эстетик мазмундаги машғулот, яъни бадиий 
ижодиѐтнинг у ѐки бу тури билан шуғулланиши, бу жараѐннинг 
иштирокчиси сифатида дунѐни теварак атроф оламни англашлари демакки, 
уларнинг олам хақидаги тасаввурларини шакллантиришнинг педагогик 
жиҳатидан кафолатланган шаклидир. 
Болаларда дунѐқарашни шакллантиришда бизнингча ҳам мусиқий 
тарбиянинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда айнан мусиқа 
инсоният ҳаѐтига энг чуқур кириб борган, ижтимоий-маданий мажмуа 
сифатида бадиий-эстетик жихатидан юқори таъсир кучига эга. Тарихдан 
маълумки, бизнинг буюк қомусий олимимиз Абу Наср Форобий дунѐдаги 
асосий фанларни тўрт гуруҳга бўлиб, шулардан бири мусиқа эканлигини 
илмий жиҳатдан асослаб берган. 
Оилада 
болалар 
дунѐқарашини 
шакллантиришда 
бадиий 
адабиѐтларнинг ҳам аҳамияти беқиѐс даражада катта. Буюк шахслар, таниқли 
ижодкорларнинг биографиялари билан танишар эканмиз, уларнинг 
дунѐқарашларини шаклланишида, ижодкорлик куртакларини ѐйилишида 
бадиий адабиѐтнинг ўрни беқиѐс бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Ҳамид 
Олимжон, рус олимларидан А.С.Пушкинларни эслашнинг ўзи кифоя, улар 
бувилари, энагаларининг эртаклари орқали дунѐни таниганлар. Шу маънода 
мактабгача ѐшдаги болаларга эртак айтиб бериш, бу жараѐнни мақсадли 
таълимий ва тарбиявий тадбир сифатида урғу бериш лозим. Бола эртакнинг 
пассив эшитувчиси эмас, балки эртак сюжети асосида оламни, дунѐни фаол 
англаб етувчи субъект сифатида қабул қилиниши лозим. Бу жараѐнни 
педагогик жаҳитидан тўғри ташкил этишида болаларнинг эртак сюжетини ўз 
тафаккурида «қайта ишлаш» га ўргатиш, сюжет бўйича саволлар тузиш ва 
уларга жавоб топиш, хулосалар , умумлаштириш орқали шахсий мулоҳазалар 
билдира олишга ўргатиш муҳим таълимий ва тарбиявий тадбирдир. 
Оилада болаларни дунѐни таркиб топтиришида бадиий-эстетик 
манбалардан - эртакларнинг тарбиявий аҳамиятининг катталиги ҳаммамизга 
маълум. Бу жараѐннинг қиммати шундаки, катта ѐшдагилардан фарқли 
ўлароқ эртакдаги воқеа-ҳодисалар болалар томонидан у қандай айтилган 
бўлса ўшандай қабул қилинади. Бунда яхшилик ва ѐмонлик, гўзаллик ва 
хунуклик кабиларга болалар ўз муносабатларини билдира бошлайдилар. 
Ўзларича эртак бўйича у ѐки бу сюжетларни тўқий бошлайдилар, 
нималарнидир ихтиро қила бошлайдилар. Шу тариқа болаларнинг 
дунѐқарашларида аниқ чизмалар шакллана боради. Булар кўп ҳолларда 


55 
ижодий характер касб этади. Шу тариқа уларнинг хаѐлий тасаввурлари ўса 
боради. 
Эртаклар мазмуни асосида тасвирий фаолият кўрсатиш тасаввурдаги 
ҳодисалар, ундаги образларни қайта талқин қилиш, унга ўз «таҳрири» ни 
сингдириш, шахсий фаолиятининг янги қирраларини, усулларини 
ўзлаштиришга кенг йўл очиб беради. Бу жараѐн болада фикрлашга, ўз 
тасаввурларини тушунтиришга, пировард натижада мустақил холда 
фикрлашга ўргатади.
Фарзандларимизнинг мустақил фикрлашлари дунѐни англашлари, 
муайян дунѐқарашга эга бўлишларининг дастлабки босқичи бўлади. 
Мактабгача ѐшидаги болалар тажрибасида тасвирий фаолиятнинг улуши ҳам 
катта. Шу боис мактабгача ѐшидаги болаларда эстетик тасаввурларнинг 
нафақат умумий дунѐқарашларини шакллантириш воситаси, балки уларни 
умумий ривожланишлари, муҳим ижтимоий ҳодиса сифатида, мактаб 
таълимига тайѐрлаш воситаси сифатида қараш жоиз. Зеро, таълим 
йўналишлари, тамойиллари, унинг мазмуни, услублари қанчалик 
такомиллаштирилмасин, фарзандларимизни мустақил фикрлашга ўргатмас 
эканмиз, уларнинг билимлари теран, мустаҳкам бўлмайди, шу боис унинг 
амалий татбиқи ҳам маълум даражада оқсайди.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish