Мавзу: Интернет тармоғи ва унинг имкониятлари. Интернет технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш. Интернет ва Зиёнет тармоқларидан ва ХТВнинг ахборот портали (узеду/уз) дан фойдаланиш ва ахборот алмашиш. Интернет маданияти.
Калит сўзлар: Интернет, Зиёнет, ахборот коммуникация технологиялари, электрон дарсликлар, ўқув фильмлар, вертуал лаборатория, Интернет маданияти.
Соатлар сони: 2 соат
|
Мавзунинг қисқача таърифи
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
Метод: Амалий бажариш, суҳбат.
Шакл: амалий бажариш, индивидуал ишлаш, кичик гуруҳларда ишлаш, жамоа билан катта гуруҳда ишлаш.
Воситалар (техник ва дидактик): Тарқатма материаллар, слайдлар, компьютер, проектр.
Назорат: Оғзаки назорат, ўз-ўзини назорат қилиш, савол-жавоб.
Баҳолаш: Рағбатлантириш.
|
Дарс /амалиёт/нинг мақсад ва вазифалари:
|
Мақсадлар:
Таълимий: Физика фанини ўқитишда Интернет ва Зиёнет тармоқларидан фойдаланиш имкониятлари хакида маълумот бериш, мавжуд электрон дарсликлар, ўқув фильмлар ва вертуал лаборатриялардан ўқув жараёнида фойдаланиш куникмасини хосил килиш
Тарбиявий: Физика фанини ўқитишда Интернет ва Зиёнет тармоқларидан фойдаланиш оркали ҳар бир мактабнинг ўз ахборот коммуникация технологиялари лабораторияси бўлиши лозим эканлигини тингловчиларга етказиб бериш.
Ривожлантирувчи: Тингловчиларнинг ахборот коммуникация технологияларида Интернет ва Зиёнет тармоқларидан фойдаланишнинг афзалликлари ва ўзига хос мураккабликларини англашларига ёрдам бериш.
|
Кутилаётган натижалар:
|
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи билади (Билим):
Интернет ва Зиёнет тармоқларидан тушунчаси билан танишадилар, уларни дарс жараёнига татбик этишни билиб оладилар
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи тушунади (Кўникма):
Интернет ва Зиёнет тармоқларидан тушунчаси билан танишиш оркали, уларни мавзуга мос холда дарс жараёнига куллаш куникмаси хосил булади.
Дарс/амалиёт/ якунида тингловчи бажара олади (Малака):
Ривожланган мамлакатлардаги Интернет тармоқларидан фойдаланиш ҳақида интернетдан маълумот олади.
|
Дарс жараёни ва унинг босқичлари:
|
Ишнинг номи
|
Бажариладиган иш мазмуни
|
Метод
|
Вақт
|
1-босқич: Ташкилий қисм
|
1. Кичик гуруҳларга бўлиш
|
Белгилар ёрдамида
|
2 мин
|
2-босқич: Рефлексия. Эҳтиёжларни аниқлаш
|
1.Кечаги кунни асосий ғояларини эслаш. Рефлексия.
2.Кун мавзуси ва тартиби билан таништириш
|
“Соат” машқи
Слайд асосида
|
6 мин
2 мин
|
3-босқич:
Янги мавзунинг баёни
|
1. Слайдлар асосида ўқитувчининг кичик маърузаси
2.Кичик гурухда Интернет ва Зиёнет тармоқларидан фойдаланиб, мавзуга мос слайд тайёрлаш
3. Тақдимотлар (ҳар гуруҳга 2 мин)
4. Ўқитувчининг дарсни хулосалаши
|
Слайдлар тақдимоти
Кичик гуруҳда ишлаш
Слайдлар асосида
|
18 мин
10 мин
10 мин
5 мин
|
4-босқич: Мустаҳкамлаш
|
1. Гуруҳларга бўлиниб Интернет ва тармоқларидаги тестлардан фойдаланиш
|
Тест
|
10 мин
|
5-босқич: Баҳолаш.
Дарс якуни
|
1. Гуруҳларда тест натижаларини таҳлили ва баҳолаш
2. Тингловчилар ўз фаолиятида қўллаган Интернет ва Зиёнет тармоқларининг афзаликларини тушунтириш
|
Гуруҳни баҳолаш
Ёзма таҳлил
|
5 мин
10 мин
|
6-босқич: Уйга вазифа
|
Интернет ва Зиёнет тармоқларидан фойдаланиб, 1 та мавзуга дарс ишланма тайёрлаш
|
|
2 мин
|