Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet94/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Назарий (изоҳловчи) ва амалий тафаккур.
Тафаккурнинг йўналишига қараб назарий ва амалий та­факкур турлари ажратилади.
Ҳодисаларни изоҳлашга қаратилган тафаккур назарий тафаккур деб аталади. Бирор нарсани изоҳлаб бериш номаълум нарсани маълум қилиш демакдир. Бунинг учун эса номаълум нарсани маълум нарса билан боғлаш лозим. Демак, турли ва айрим тушунчалар ўртасидаги боғланишларни ва муносабатларни очиб бериш ҳамда шу боғланишларни муҳокамаларда изоҳлаб бериш керак бўлади.
Жумладан, изоҳлаб бериш изоҳланаётган ҳодисанинг сабабини топиш демакдир; бундай изоҳлаш изоҳланаётган нарсани шу нарса мансуб бўлган туркум тўғрисидаги тушунча доирасига киритиб, унинг фарқ қиладиган белгиларини кўрсатиб бериш демакдир; бирор ҳодисанинг мақсадини, унинг нима учун мавжудлигини, унинг аҳамиятини ва вазифасини кўрсатиб бериш демакдир.
Изоҳловчи тафаккур жараёнларида бир қанча саволларга, масалан: «Бунинг ўзи нима?», «Нега?», «Нима сабабдан?», «Нима учун?» «фалон хил ҳодисалар ёки тушунчалар ўртасида қандай ўхшашлик ёки фарқ бор?» деган ва шу каби саволларга жавоб берилади. Масалан: «гул – ўсимликдир», «Психология – фандир», «Кўча хўл, чунки ёмғир ёғди», «6–1 ва 3 + 2 миқдорлари бир-бирига тенг». Мана шу мисолларнинг ҳаммасида биз ҳодисалар ўртасидаги боғланишлар ва муносабатларни қайд қиламиз ва очиб берамиз, изоҳлаймиз. Агар изоҳловчи тафаккур умумий (абстракт) ҳукмларда ифодаланса, бундай тафаккур назарий тафаккур деб аталадн. Назарий тафаккур айни вақтда абстракт тафаккур ҳамдир. Масалан, «Ҳамма жисмлар қиздирилганида кенгаяди», «Айрим олганда учинчи миқдорга тенг бўлган икки миқдор бир-бирига тенгдир», «Ҳар қандай механик ҳаракат ишқалаш натижасида иссиқликка айлана олади» деган муҳокамалар айни вақтда ҳам назарий, ҳам абстракт тафаккурдир. Арифметика ёки грамматиканинг ҳар қандай қоидаси наза­рий тафаккурга мисол бўла олади.
Назарий тафаккурда воқеликда мавжуд бўлган умумий, муҳим боғланишлар ва муносабатлар акс этади. Шу туфайли биз у ёки бу хил айрим ҳодисаларнинг келишини (маса­лан, қуёш ва ой тутилиш вақтини) олдиндан кўриш имкониятига эга бўламиз.
Бирор соҳадаги ҳодисаларнинг муҳим қонуниятларини, боғланишларини ва муносабатларини акс эттирувчи фикрлар (ҳукмлар ва тушунчалар) системаси назария деб ата­лади.
Назарий тафаккур – олдиндан кўриш имкониятини берадиган умумлаштирилган тафаккурдир.
Теварак-атрофдаги воқеликни ўзгартириш йўли билан ўзимизга керакли реал нарсаларни ва ҳодисаларни олишга ёки яратишга қаратилган тафаккур амалий тафаккур деб аталади. Амалий тафаккур жараёнлари бир қанча саволлар беришдан, масалан: қўйилган мақсадга эришмоқ учун «нималар қилиш керак?», «қандай қилиш керак?», «қай тарзда?», «бунинг учун нималар қилиш лозим?» деган саволлар тузилиши билан бошланади. Амалий тафаккурнинг шундан сўнгги жараёни иш-ҳаракатларда ёки қўйилган саволларга жа­воб берувчи иш-ҳаракатларни тасаввур қилиш ва ўйлашда воқе бўлади. Масалан, ишлаб чиқаришни рационаллаштириш, машинани такомиллаштириш керак бўлганида, биз фа­лон хил парракни секундига ўн марта айланадиган қилишимиз лозим. Бунинг учун шу парракни трансмиссия орқали ёки тишли паррак орқали диаметри каттароқ бўлган бошқа парракларга туташтирамиз ва шу тариқа ўша парракни ўзимиз ҳоҳлаганимиздек, секундига ўн марта айланадиган қиламиз.
Теварак-атрофдаги воқеликни биз асосан меҳнат қуроллари ёрдами билан асбоблар ёрдами билан ўзгартирамиз. Шу сабабли амалий тафаккур, бошқача қилиб айтганда, техник тафаккур деб ҳам аталади.
Воқеликни ўзимиз ҳоҳлаганимиздек ўзгартиришимиз натижасида янги бир ҳодиса пайдо бўлганлиги, воқелик қайта кўрилганлиги, бирор реал маҳсулот вужудга келтирилганлиги, масалан, стол, машина, уй ва шу кабилар вужудга келтирилганлиги сабабли, амалий тафаккур конструктив тафаккур ҳам деб аталади.
(«Амалий тафаккур» деган терминни «амал», «амалиёт» деган термин билан қориштириб юбормаслик керак. Амал, амалиёт деганимизда, одатда, одамларнинг хилма-хил моддий бойликлар яратишига ёрдам берадиган ҳаракатдалари системасини – бунинг учун керак бўладиган кўникма, малака ва усулларни тушунамиз. Одамнинг амалий фаолияти тафаккурсиз вужудга кела олмайди. Аммо субъектив процесс бўлган амалий тафаккур эса амалий ҳаракатлар бўлмаса ҳам рўй беравериши мумкин).
Назарий тафаккур каби амалий тафаккур ҳам муҳокамаларда ифодаланади. Лекин бу муҳокамаларнинг тузилишида ўзига хос хусусиятлар бор.
Назарий муҳокамаларда, одатда, объектларда бирор белгиларнинг, боғланишларнинг, қонуниятларнинг борлиги қатъий қилиб тасдиқланади ёки рад қилинади.
Бу муҳокамаларда субъект (эга) билан предикат (кесим) «бор» ёки «йўқ» деган маъно билан қатъий равишда боғланади.
Амалий муҳокамаларда одамнинг объектларга муайян мақсадда таъсир ўтказиш йўли билан шу объектларни ўзгартириш мумкинлиги қатъий қилиб айтилади ёки рад қилинади.
Бундай муҳокамаларда субъект билан предикат ўртасидаги боғланиш одатда «бу мана шундай қилинади», «буни бундай қилиш мумкин ёки бундай қилиб бўлмайди» деган жумлаларда ифодаланади.
Амалий тафаккур одамнинг хаёл қилиши ва ўзи мўлжаллаганидек ҳаракат қилиши, иродаси билан чамбарчас боғланган.
Тафаккурнинг мана шу икки турини – назарий ва амалий тафаккурни, шунингдек, конкрет ва абстракт тафаккурни, фақат тафаккурни ўрганиш учун бир-биридан ажратишимиз мумкин. Тафаккурнинг мана шу икки тури ҳақиқатда бирликка эга бўлган тафаккурдир. Лекин уларнинг пайдо бўлиши жиҳатидан қараганимизда, амалий тафаккур бирламчидир. Назарий тафаккур амалиётда, одамнинг меҳнат фаолиятида ривожланиб келди ва ривожланади.
Амалиёт муҳокамаларимизнинг чинлигини билдирувчи асосий мезондир, критерийдир. Оқилона ҳаракатлар системаси бўлган амалиётни биз теварак-атрофдаги воқеликни ўзгартириш ва бирор нарсаларни вужудга келтириш мақсадидагина татбиқ қилиб қолмасдан, шу билан бирга, воқеликни билиш, тайёр билимларни ўзлаштириш ва шу билимларни эслаб қолишда ҳам татбиқ қиламиз.
Эксперимент ёрдами билан ўтказиладиган илмий тадқиқотларда ҳам ўрганилатаётган нарса ва ҳодисаларни ўзгартишга тўғри келади.
Бу ҳолда ҳам «нима қилмоқ керак?», «буни қандай қилмоқ керак?» деган саволларга жавоб қидирилади.
Экспериментлар қилиб ўтказилаётган тадқиқотлар вақтида бу ўзгаришлар воқеликни билиш мақсадида, бирор фактларни ва қонуниятларни белгилаб олиш мақсадида вужудга келтирилади.
Дарс вақтида ҳам математика, физика масалаларини ечиш учун амалий усулларни топишга тўғри келади.
Бу ҳолда ҳам «нима қилмоқ керак?», «буни қандай билмоқ керак?» деган саволларга жавоб қидирилади.
Бу амалий машғулотлар билимларни яхши ўзлаштириб олиш ва мавжуд билимларнинг тўғрилигини текшириб кўриш мақсадида ўтказилади.
Шундай қилиб, амалиёт атрофимиздаги воқеликни ўзгартириш воситасидир, шунингдек, билиш усулидир ва ҳақиқатнинг мезонидир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish