Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet133/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Жамоатчилик ҳисси.
Кишиларнинг кечирадиган маънавий ҳислари нуқул индивидуал туйғулар, яъни кишиларнинг шахсий (ўз) ҳатти-ҳаракатига боғлиқ бўлган ҳислар билангина чекланиб қолмайди. Кишилардаги маънавий ҳисларнинг хусусияти шундан иборатки, бошқа кишиларнинг ҳатти-ҳаракати аҳлоққа мувофиқ бўлган тақдирда, у хурсанд бўлади, бу ҳатти-ҳаракатлар аҳлоққа номувофиқ бўлганда ғазабланади.
Бир киши юксак маънавий ҳатти-ҳаракат қилганда шу жамоанинг ҳамма аъзоларидагина эмас, кўпинча, бутун халқда ҳам юксак маънавий қониқиш ва шодлик ҳислари туғилади.
Кишилардаги жамоатчилик уларнинг бошқа одамларда туғилган ҳисларни ўзларидек ҳис қила билиш қобилиятларида ифодаланади: киши бошқа кишиларга хайриҳоҳ бўлади, бошқа кишиларнинг душманга ғазаби , нафратига шерик бўлади. Шу сабабли жамоа турмушда одамлар бир-бирларига хайриҳоҳ бўлганларида уларнинг хурсандликларига хурсандлик қўшилади, ғам-ғуссани биргаликда тортиб, бу билан уларнинг ғамлари ҳам енгилашади.
Мана шу хилма-хил ҳислар ва уларнинг роли жамоада- оилада,мактаб синфида муассасада, корхона ва шу кабиларда айниқса яққол намоён бўлади.
Жамоатчилик ҳислари шу жамоа ҳаётидаги ва фоалиятидаги умимийликни англашда ўзаро маъсулияни ҳис қилишда бутун жамоанинг ва шу жамоадаги ҳар бир аъзонинг фаровонлиги тўғрсида ғамҳўрлик қилишда, шу жамоа олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажариш истагида ифодаланади.
Жамоа ва гуманизм ҳисси одамларнинг ўртоқлик ва дўстлик сингари ўзаро муносабатларида яна ҳам ёрқинрок намоён бўлади.


Ўртоқлик ва дўстлик ҳисси.
Ўртоқлик ва дўстлик ҳисси кишилар хайриҳоҳ бўлиб бир-бирини ҳурмат қилишида ифодаланади. Бу ҳислар одамларнинг умумий меҳнат ва ўқиш фаолиятидаги ўзаро муносабатларда туғилади ва намоён бўлади.
Ўртоқлик ва дўстлик муносабатлари, одатда, кишининг болалик чоғидан бошланади. Болалар бир-бирларига ўртоқдирлар, чунки улар бир-бирлари билан бир хилдаги ўйинларни ўйнайдилар, бир хилдаги вазиятда бирга бўладилар ва шу сабабли уларда умумий қизиқиш туғилади. Улар бир-бирларини кўриб ва бир-бирларини эслаб шодланадилар.
Мактабда ўқувчилар бир-бирларига ўртоқдирлар, чунки улар бир мактабда, бир синфда ўқийдилар, улар учун ўқитувчилар ҳам, дарсликлар ҳам умумийдир. Мактаб болаларда ўртоқлик ва дўстлик ҳисларни тарбиялаш соҳасида катта иш олиб бормоқда, болаларни бир-бирига бир синфда ўқийдиган болаларни бошқа синфда ўқийдиган болалар билан ўртоқ, дўст қилиб тарбияламокда.
Мактаб ўқувчилари билимларни эгалламоқ учун биргаликда курашадилар, бир-бирларининг муваффақиятлари ва муваффақиятсизликлари учун шодлик ва қайғуриш ҳисларини бирга кечирадилар, бир-бирларига ўртоқларча ёрдамлашадилар. Шу тариқа, уларда ўртоқлик ва дўстлик ҳисси мустаҳкамланади. Мактабда вужудга келган ўртоқлик ҳисси кўпинча умрбод сақланиб қолади.
Бир корхонада, бир муассасада ишлаётган кишиларда ўртоқлик ҳисси вужудга келади. Ҳукуматимиз ҳар қандай шароитда ишлаётган кишиларига ўзаро муносабатларида ўртоқлик ва дўстлик ҳисларини намоён қилишлари учун бутун шарт-шароитни яратиб берган.
Дўстлик ҳислари айрим кишилар ўртасидаги муносабатлар доирасида чекланиб қололмайди.
Мамлакатимиздаги ҳамма халқлар ўртасида бўлган муносабатлар ҳам дўстлик ҳисларига асосланган. Ўртоқлик ва дўстлик ҳисларининг пайдо бўлишига аввало сабаб шуки, кишиларининг турмушга қарашлари бирдир, улар миллий дунёқараш руҳида тарбияланиб келмокдалар, уларнинг ижтимоий манфаатлари, истаклари ҳам бирдир, уларнинг мақсади мустақилликни мустаҳкамлаш бутун дунёда тинчлик ўрнатишдир.
Бундан, ҳамма жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бўлган одамлар орасидагина дўстлик бўлиши мумкин, деган маъно чиқмайди, Қобилияти турлича бўлган, турли касбдаги, турли маданий савиядаги одамлар ҳам бир-бирларига дўст бўлишлари мумкин. Лекин умумий қарашлари, умумий интилишлари бўлмаган кишиларнинг бир-бирлари билан дўст бўлишлари мумкин эмас.
Халқларимиз ўртасида ўртоқлик ва дўстлик ҳислари бир-бирларини муттасил қўллаб-қувватлашда, ўз ишларида бир-бирларига ёрдамлашиб ва кўмаклашиб туришларида намоён бўлади. Ўртоқлик, дўстлик ва меҳр-муҳаббат ҳислари ғоявий умумийлик ва кўпинча асосий манфаатларнинг умумийлиги билан характерланади. Шу билан бирга ўртоқликка нисбатан дўстлик яхшироқ ва мустаҳкамроқ бўлади. Ўртоқлик, дўстликдаги ғоявий умумийликнинг натижасида келишиб ва биргалашиб ишлаш қарор топади, бусиз уларни бўлиши мумкин эмас.
Ўртоқлик, дўстлик ва меҳр-муҳаббат ҳислари ғоявий умумийлик ва кўпинча асосий мақсадларининг умумийлиги билан характерланади. Шу билан бирга ўртоқликка нисбатан дўстлик яқинроқ ва мустаҳкамроқ бўлади. Ўртоқлик, дўстликдаги ғоявий умумийликнинг натижасида келишиб ва биргалашиб ишлаш қарор топади, бусиз уларни бўлиши мумкин эмас. Ўртоқлик ва дўстлик ҳислари шу қадар кучли ва жозибадорки, йигит ва қизлар уларни тушунишга, ўз кечинмаларини, кишиларга муносабатларини тушуниб олишга интилмасдан қолмайди.
Дўстлик умумий фаолият, ҳавас ва интилишлар, эътиқодларда таркиб топади.
Дўстинг кимлиги бошингга кулфат тушганида билинади, деб бежиз айтилмаган.
Ўртоқлик ва дўстлик уларнинг бир-бирлари билан қилаётган муомалаларидаги ўзаро самимиятда, бир-бирларини тушуниб, иззат-ҳурмат қилишларида намоён бўлади.
Дўст билан учрашиб, гаплашиб ва суҳбатлашиб, у билан бир қанча масалаларни бамаслаҳат ҳал қилиб олиш, бошинг­га бирор бахтсизлик тушганда дўстдан маслаҳат олиш ёки унинг хайриҳоҳлик билдириши, бирор иш ўнгидан келганида дўст билан бирликда қувониш, зарур бўлиб қолганингда дўстдан бирор ёрдам олиш, дўстни бирор муҳим ишга тортиш, кишига ҳузур ва нашъа бағишлайди.
Бир-бирига чинакам дўст бўлган кишилар бир-биридан сир яширмайди. Баъзан кишида ўз кўнглини дўстига очиш, кўнглидаги ҳамма гапларни унга бирма-бир айтиб бериш эҳтиёжи туғилади. Дўстлар бир-бирларини «тушунишга» қобил бўлганларидагина улар бир-бирлари билан мана шундай дилкашлик қиладилар. Шу сабабли, киши ўз дўстига ўзининг шубҳаларини ва ўзининг қилиб қўйган хатоларини ошкора айтиб беради, чунки ўзи нима демоқчи бўлганлигини дўсти тушуниб, шунга яраша маслаҳат беришини ва ёрдамлашувини билади, гарчи дўст киши бошқаларга қараганда қаттиқроқ, қораласа ҳам, лекин шу хатоларни тузатишга ёр­дам беради, сени қўллаб-қувватлайди, мушкул аҳволдан-қутилиш йўлларини ва воситаларини кўрсатиб беради. Дўстлар ўз дўстларининг камчиликларини ва хатоларини яширмайди, бу камчиликларни кўрсатиб беради, бу камчиликларга баҳо беради, киши ўз дўстининг ўсишига ёрдам беради, унда яхши, янги сифатлар пайдо бўлганлигини кўриб қувонади.
Дунёқарашнинг бирлиги, идеалларнинг бирлиги, умумий фаолият, ўзаро ёрдамлашиш ва бир-бирига бўлаётган муносабатлардаги самимият кучли мустаҳкам ва барқарор ўртоқлик ва дўстлик ҳисларининг негизидир.
Ўртоқлик ва дўстлик ҳисларида фаоллик ва амалий натижа бериш ҳусусияти жуда кучли бўлади. Бу ҳислар одамларни бирлаштиради ва уларни қаҳрамонлик қилишга руҳлантиради, одамнинг ғайратига ғайрат қўшади, меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам беради .
Ўртоқлик ва дўстлик турмушимизни сермазмун, ёрқин ва завқли қилади. Дўстлик дунёқарашимизнинг ташкил топиши ва мустаҳкамланишига ёрдам беради, ҳаётий идеалларимизни амалга оширишни енгиллаштиради, кишиларнинг энг яхши хислатларини – инсоф, ростгуйлик ҳисларини, иш учун умумий жавобгарлик ҳиссини, ҳар қандай ёлғонга, мунофиқликка, икки юзламаликка мутлақо муросасиз бўлиши ҳиссини ўстиришга ёрдам беради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish