ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ МАСАЛАЛАРИ
Ижтимоий психология – бу ҳар хил ижтимоий жамоа ҳаёт ва фаолият шароитларидаги кишиларнинг ҳар хил ҳис-туйғулари, одатлари, интилишлари, характер хислатларини ўрганадиган фандир.
Ижтимоий психология алоҳида фан сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган.
Бизда ижтимоий психология масалаларини ҳал қилишга бўлган эҳтиёж айниқса сўнгги йилларда кучайди.
Ҳозирги вақтда ижтимоий психология олдига бир қанча муҳим вазифалар қўйилган. Аввало ижтимоий психологиянинг ўрганиш предметини ташкил қилувчи ижтимоий ҳодисалар гуруҳини аниқламоқ, ижтимоий психологик ҳодисаларни акс эттирган тушунчалар ва тегишли терминларни белгиламоқ керак; «ижтимоий психология» фанининг ўзига таъриф бермоқ керак, унинг аҳамияти ва вазифаларини аниқламоқ керак.
Ижтимоий психологиянинг предмети ва вазифаларини буржуа психологлари ва собик совет психологлари томонидан тушунишдаги фарқни билиб олмоқ зарур.
Психологларнинг вазифаси ижтимоий психологиянинг бошқа психология соҳалари билан, аввало, умумий психология билан, шунингдек болалар психологияси ва педагогик психология, меҳнат психологияси, суд психологияси, ҳарбий психология, медицина психологияси, санъат психологияси кабилар билан бўлган алоқаси ва ўзаро муносабатларини аниқлашдан иборатдир. Ижтимоий психологиянинг далиллари умумий психологиянинг айрим масалаларини – ҳиссиёт психологиясининг, ижод психологиясининг, шахснинг, унинг характери, қобилиятлари, қизиқишлари, дунёқарашлари ва эътиқодлари каби масалаларинн ҳал қилиш учун қандай аҳамиятга эга эканлигини аниқламоқ керак.
Энг муҳим вазифалардан бири ижтимоий-психологиянинг ижтимоий тарихий фанлар, аввало, социология билан ўзаро муносабати ҳақидаги масалаларни ҳал қилишдан иборатдир. Социология – бу тарихий материализм, яъни жамият ва унинг тараққиёти ҳақидаги фандир. Психологлар бу муаммони ҳал қилиш билан шунинг учун ҳам шуғулланмоқлари керакки, кўпчилик психологлар социологияни ижтимоий психология билан тенглаштириб қўядилар. Шунингдек, ижтимоий психология ва унинг далиллари этика ва эстетика масалаларини ҳал қилиш учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқ керак.
Аҳолининг ва унинг алоҳида гуруҳларининг ўзгариб ва ўсиб турадиган ижтимоий этиёжларини ўрганиш ҳам ижтимоий психология доирасига киради. Бундай ўрганиш хўжалик ҳамда маданий-оқартув тадбирларини самарали режалаштириш ва ўтказиш учун зарурдир.
Ижтимоий кайфиятларни, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини, кучини (масалан, умумий руҳланишни), барқарорлигини, ҳар хил кайфиятларнинг жамоанинг ва айрим кишиларнинг меҳнат ва ижод фаолиятига таъсирини, уларнинг ўзаро муносабатига таъсирини ўрганиш ҳам ижтимоий-психологик текширишларнинг вазифасига киради.
Маданий-оқартув тадбирлар – матбуот, радио ва телевидение, санъат ва адабиётнинг ҳар хил турларининг таъсирида айрим группалар ва жамоа психикасида ҳосил бўлган ўзгаришлар ҳақидаги масалаларни ҳам ижтимоий психологиянинг вазифаларига киритиш мумкин. Маиший шароит ва меҳнат шароитидаги ўзгаришлар кишилар психикасига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиш ҳам муҳимдир.
Алоҳида меҳнат жамоаларининг (масалан, корхона, ташкилотлар ва қишлоқ хўжалик ширкатларининг) айрим аъзолари психикасига, уларнинг меҳнат унумдорлигига таъсир қилиш ҳақидаги, новатор, рационализаторлар ва кашфиётчиларнииг меҳнат унумдорлигига таъсири ҳақидаги масала ҳам ижтимоий-психологиянинг муаммоларидан биридир. Шу муносабат билан жамоа ҳаёт ва меҳнатда, ибрат ва намунанинг роли «онгсиз» (ғайри ихтиёр) онгли деб аталган тақлид ҳақидаги масалани ҳам аниқламоқ керак.
Ижтимоий-психологик ҳодисаларни текшириш методларини ишлаб чиқиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда умумпсихологик методларни –кузатиш, индивидуал ва жамоа эксперимент, суҳбат ва анкета методларини қандай хусусиятлар билан қўлламоқ керак деган масалани ҳал қилмоқ лозим. Ҳозирги вақтда социологлар томонидан қўлланилаётган янги методлар, яъни социометрия методи, қарама-қарши профиллар методи кабиларни аниқ текширмоқ ва аниқламоқ зарур.
Уюшган жамоада (масалан, партия ташкилотлари, ўқув синфи, меҳнат бригадалари) ва уюшмаган жамоа (масалан, оломон)да намоён бўладиган психик жараёнларни текшириш хусусиятларини кўзда тутмоқ керак.
Ижтимоий психологларининг ижтимоий психик ҳодисаларни: ҳисларни, кайфиятларни, фаолият мотивларини ва бошқаларни ўрганишдаги асосий вазифаси ва бу ҳодисаларнинг пайдо бўлиш ва шаклланиш қонунларининг, объектив омилларининг, ижтимоий-иқтисодий табиатини таҳлил қилишдан иборат бўлмоғи керак.
***
Психология фанининг ҳар бир тармоғи ўзининг назарий ва амалий масалаларини ишлаб чиқар экан, айни вақтда, умумий психология предметининг умумназарий муаммоларини чуқур ҳал қилишга ҳам ёрдам беради.
Бироқ умумий психология фақат психология тармоқларининг эришган ютуқларини умумлаштирибгина қолмасдан, балки унинг ўзининг долзарб текшириш вазифалари ҳам бор, бу вазифаларнинг мақсади психик ҳаёт ҳодисаларининг умумий қонуниятларини очишдан иборатдир.
Бу қонуниятларни билиш, ўз навбатида, айрим психология тармоқларининг вазифаларини ташкил қилувчи муаммоларни муваффақиятли ҳал қилиш учун таянч ва шарт-шароит бўлиб хизмат қиладн.
Инсон кучларининг улкан имкониятлари, намоён бўлганлиги ва бўлаётганлиги инсон қобилиятлари ва талантининг ривожланиши ижтимоий ҳаёт шаклларига боғлиқ эканлигини, ҳар бир инсон маънавий кучларининг намоён бўлиши учун чексиз имкониятлар яратаёттанлиги яна бир марта исботламоғи керак.
Шунинг учун ҳам бизнинг психологиямизда жамиятнинг тараққиётига ва айрим кишилар индивидуал хусусиятларининг шаклланишига қандай таъсир этади, деган масалаларни ўрганишга ҳам эътибор берилмоғи керак.
Бу масалаларни ҳал қилишда психологиямизда кишиларнинг юксак маънавий сифатларини шаклланишида халқимизнинг маънавий-сиёсий бирлиги, мактабнинг тарбиявий ишлари мамлакатимизда шахснинг ҳар томонлама ривожланишининг бой имкониятлари ҳақидаги масалалар асосий ўрин олмоғи керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |