Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet213/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

РЕФЛЕКСОЛОГИЯ
Америка бихевиоризми билан деярли бир вақтда Россияда ҳам психологияда алоҳида объектив йўналиш пайдо бўлиб, унинг ташкилотчиси профессор В.М.Бехтерев(1857–1927 й.) эди.
Бехтеров ҳам, бихевиористлар сингари, ўз-ўзини кузатиш методини ва эмпирик психологияни субъектив ҳамда илмий эмас деб қаттиқ танқид қилди. У илмий психология ташқи ку­затиш ва экспериментга асосланмоғи керак, деб ҳисоблади. Сиртдан туриб психика – онгни кузатиш мумкин бўлмаганлиги учун, психология оддий (туғма) ва мураккаб (хосил қилинган) рефлексларга асосланган ташқи реакцияларни ўрганмоғи керак. Бу номлар Павловча шартсиз ва шартли рефлексларга тўғри келади.
В. М. Бехтеров ўз таълимотини объектив психология деб, кейинчалик эса рефлексология деб атади. Бехтеров инсон шахсининг барча мураккаб ҳаракатларини машинага ўхшаган механик фаолият, рефлекслар занжири ва қўшилиши деб ҳисоблайди. Масалан, Бехтеровнинг фикрича, инсон онгининг ижод сингари мураккаб ҳаракатлари ҳам маълум бир мақсадни кўзлаган, бир-бирлари билан уланган рефлекслар йиғиндисидир, мақсад эса ўзининг ўтмишдаги тажрибасидан ёки бошқаларнинг тажрибасидан олинади. Бихевиоризмдаги сингари, рефлексологияда ҳам, ҳиссиёт, диққат, хотира, тафаккур, ирода каби барча анъанавий пси­хологик тушунчалар шартсиз (содда) рефлекслар ва шартли (мураккаб) рефлекслар ҳақидаги, марказлашиш, репродуктив, ориентировка рефлекслари ҳақидаги, нутқ рефлекслари ҳақидаги таълимотлар билан алмаштирилади. Психологик терминлар биология, физика ва механика соҳасидаги терминлар билан алмаштирилган эди, масалан, иррадиация, концентрация, дифференциация, тормозланиш, тормозланишнинг ёзилиши ва бошқалар.
Бехтеровнинг психик фаолияти ҳақидаги таълимоти, аслида, америка бихевиористларининг таълимотини такрорлаган эди.
ВЮРЦБУРГ МАКТАБИ ПСИХОЛОГИЯСИ
XX асрнинг бошларида Германияда Вюрцбург мактаб психологияси деб аталган алоҳида йўналиш пайдо бўлди. Бу йўналишнинг вакиллари О. Кюльпе (1862–1915 й.), К. Бюллер (1879–1922 й.), А. Мессер (1837–1937 й.), Ах Нарцис (1871-1946 й.) ва бошқалардир.
Улар ассоциатив психологияни танқид қилиб чиқдилар ва текширилувчилариинг ўз-ўзини кузатишларига асосланган маҳсус экспериментлар ўтказиш йўли билан, юксак психик жараёнларни, асосан, тафаккурни содда психик элементларга сезгилар ва тасаввурларга бўлиб қўйиш бу мураккаб психик жараёнларни шу элементлардан таркиб топадилар деб таълим бериш мумкин эмаслигини исботлашга интилдилар. Бу экспериментларнинг ташаббускорлари ва уюштирувчилари бўлган Кюльпе, Мессер, Бюллер ва бошқалар психологик экспериментларини ўзлари устида синаб кўрганлар.
Улар ўз экспериментларининг якунларини анализ қилиб, тафаккур юритиш аниқ ўлчаш мумкин бўлган вақтни талаб қилади, деб таъкидлашга интилдилар. Бироқ, тафаккур жараёнининг мазмунини эса «илинтириб олиш» ҳам мумкин эмас экан, бу процесснинг таркибидаги сезгиларни, тасаввурларни, сўзларни ва бошқа яққол элементларни «илинтириб олиш» мумкин эмас экан. Тафаккур ҳам, сезги сингари, бирламчи ҳодиса экан: у ўз табиатига эга бўлиб, тажрибага боғлиқ эмас деган хулосага келдилар.
Вюрцбург мактабининг вакиллари тафаккур функциясининг бирламчилиги ва ўзига хослиги ҳақидаги таълимоти билан, тафаккур руҳнинг алоҳида қобилиятидир деган тафаккур ҳукмидаги схоластик таълимотни, руҳни алоҳида моддий бўлмаган моҳиятдир деб таърифловчи метафизик таълимотни фақат бошқа иборалар билан ифодалаган ҳолда қайтадан такрорладилар, холос.
Вюрцбург мактабининг хулосалари психологиядаги ўта кетган идеализмнинг вакиллари, хусусан, профессор Челпанов томонидан юқори баҳоланди. Челпанов бу хулосалардан инсонда моддий бўлмаган алоҳида субстанция сифатидагн руҳ­нинг борлигини исботловчи энг кучли далиллардан бири сифатида фойдаланди.
Вюрцбург мактаби психологларининг асарлари ва уларнинг тафаккурнинг моҳияти ҳақидаги хулосалари чет эл психологиясида, айниқса совет психологиясида қаттиқ. танқид қилинди. Вюрцбург мактаби психологларининг асарлари психологияда идеализмни мустаҳкамлашга қаратилган муваффақиятсиз уринишлардан биридир.
Вюрцбург мактаби психологлари қарашларининг илмий жиҳатдан асоссизлиги, бихевиористлар ва рефлексологларнинг қарашлари сингари, совет психологларининг танқидий асарларида тўла-тўкис исботланган.
Назариётчилар ҳайвон психикаси ва инсон онгининг генетик бирлиги ҳамда сифат жиҳатидан фарқи ҳақидаги, ин­сон онгининг меҳнатда пайдо бўлганлиги ва тарихий тараққиёти ҳақидаги таълимотни асослаб бериб, психика ва онгни тушунишдаги идеалистик ва механистик қарашларни мукаммал танқид қилинди. Диалектик материализм намоёндалари инсон онгининг тараққиётида ижтимоий-тарихий ҳаёт формаларининг аҳамиятини кўрсатдилар ва тарихда инсон онгининг фаоллигини исботлаб бердилар.
Метафизик – психолог руҳ нима деган нарса ҳақида мулоҳаза юритган. Бунда усулнинг ўзиёқ беҳуда эди. Хусусан, психик жараёнларни тушунтирмасдан туриб, руҳ ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин эмас: бу ерда прогресс худди шундан иборат бўлмоғи керакки, руҳ нима, деган масалалар ҳақидаги умумий назария ва фалсафий уйдирмаларни улоқтириб ташлаш ва маълум психик жараёнларни характерлайдиган фактларни ўрганишни илмий замирида кўра билишга эришишдир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish