Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


«Ўтади шубҳасиз яхши ва ёмон, Бахтлидир яхши ном қолдирган инсон». Шайх Саъдий



Download 1,71 Mb.
bet129/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

«Ўтади шубҳасиз яхши ва ёмон, Бахтлидир яхши ном қолдирган инсон». Шайх Саъдий
Эҳтирос
Эҳтирос ҳам узоқ давом қиладиган ва барқарор бўлган эмоционал ҳолатдир. Лекин кайфиятдан эҳтироснинг фарқи шуки, эҳтирос муайян ҳаракатга, муайян объектга мутассил интилишда кучли суръатда ифодаланган кучли эмоционал ҳолатдир. Эҳтирос ҳамиша конкрет бир нарсага қаратилган бўлади. Масалан, одамларда билимга, ихтирочиликка, музикага бўлган эҳтирос мана шундай конкрет эҳтиросдир. Булар ижобий эхтиросларга мисол бўла олади. Бизнинг аҳлоқимиз нуқтаи назаридан қараганда, салбий эҳтирослар ҳам бор.
Масалан, ичкиликбозликка, алкогольга, қиморга, картабозликка ҳирс қўйиш, пулпарастлик мана шундай салбий эҳтирослардир. Ижобий эҳтирослар одамни улкан ижодий фаолият йўлига етакловчи кучдир.
К.Э.Циоловскийда космосга учиш масалаларини илмий жиҳатда ишлаб чиқишга худди мана шундай катта эҳтирос бор эди. У бутун умр бўйи мана шундай эҳтирос билан яшади. И.П.Павлов ёшларга ёзган ўзининг машҳур хатида илмий тадқиқот соҳасидаги эҳтироснинг улуғ аҳамияти борлигини кўрсатиб бундай деган эди: «Илм-фан одамда кўп куч сарфлаб, зўр эҳтирос билан ишлашни талаб қилади. Ўзларингизнинг ишингизда ва қидиришларингизда эҳтиросли бўлингиз».
Руҳланиш
Эмоционал ҳолатнинг бир тури бўлган руҳланиш хилма-хил фаолиятларда намоён бўлади. Кишидаги руҳланиш муайян фаолиятга катта куч ва истак билан интилишдан иборатдир.
Фаолиятдан кузатилган мақсад равшан бўлганида ва бу фаолиятнинг натижаси очиқ, кўриниб турганида ҳамда керакли, қимматли натижа эканлиги билиниб турганида бирданига ва тез руҳланиш пайдо бўлиши мумкин. Фаолият жараёнининг ўзида шу фаолиятнинг қимматли ва ижтимоий аҳамиятли эканлиги аниқлашиб қолган ҳолларда ҳам бундай эмоционал ҳолат аста-секин вужудга келиши мумкин.
Руҳланиш баъзан қисқа муддат, баъзан эса узоқ муддат давом этади. Руҳланиш ижобий эмоционал ҳолатдир. Руҳланиш фақат айрим кишининг ўзигагина хос ҳолат бўлмасдан, шу билан бирга, жуда кўп вақт бутун бир жамоага муштарак кечинма тариқасида ҳам намоён бўлади. Бир хилдаги вазиятда, битта фаолиятнинг ўзи билан шуғулланаётган вақтда, битта муайян идеяни амалга ошираётган вақтда бир кишида ёки бир гуруҳ, одамларда пайдо бўлган руҳланиш бошқа одамларга тез ўтиши мумкин.
Бундай ҳолларда шу тариқа руҳланган одамлар қанчалик кўп бўлса, шу гуруҳдаги ҳар бир айрим кишида бу руҳланиш ҳисси шунчалик кучли бўлади.
Инсон фаолиятининг ҳамма турларида ўзига хос руҳлаииш воқе бўлиши мумкин: бундай фаолият жамият учун ва айрим шахс учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган ҳолларда ҳам, фао­лият натижалари ғоят мароқли бўлган ҳолларда ҳам одам­ларда мана шундай руҳланиш пайдо бўлади. Бу эмоционал ҳолат одамларнинг ижодий фаолиятида айниқса тез-тез ва ғоят ёрқин намоён бўлади. Руҳланиш – одамнинг ўзидаги энг яхши руҳий кучларнинг ҳаммасини сафарбар қилиши демакдир. Бу ҳис меҳнат ва ижодий фаолиятда муваффақият қозонишни ва душманга қарши курашда муваффақият қозонишни таъминлайдиган ҳал қилувчи факторларнинг биридир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish