Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ТИЛ ВА АДАБИЁТ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ТИЛ ВА АДАБИЁТ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 
КУРСЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ МИЛЛИЙ 
МАКТАБЛАРДА РУС ТИЛИ (ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР) ДАРСЛАРИГА ТАДБИК ЭТИШ 
ЙЎЛЛАРИ 
Муллажанова М. – АВХТХҚТУМОИ катта ўқитувчиси, 
Кабилова З. – АВХТХҚТУМОИ доценти 
Мустақил Ўзбекистонимиз XXI асрга дадил қадам қўйиб, ўз максад ва интилишлари 
йўлида барқарор ғоялар билан шахдам одимлаб бормокда. Юксак маънавиятли, интеллектуал 
салохиятли баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси бугунги замонавий ўқитувчи ва замонавий 
таълим масканининг энг биринчи вазифасидир.
Халқ таълими вазирлигига қарашли халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва 
малакаси ошириш тизимида хам ушбу вазифани бажаришга алоҳида эътибор қаратилмокда. 
Негаки йиллар давомида амалиётда шаклланиб келаётган педагогик маҳорат мукаммаллик 
сари педагог кадрлар малакасини ошириш билим масканларида соҳага оид энг сўнгги 
янгиликлар, услублар билан янада бойиб, мустаҳкамланиб боради. 
Педагогик маҳоратнинг бизга маълум 3 таркибий қисми қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
1) ўқитувчи шахсининг умуминсоний фазилатлари; 
2) ўқитувчининг касбий-педагогик қобилияти, яъни болаларни етаклай олиши, 
киришувчанлиги, зийраклиги, янгича фикрлаши; 
3) нутқи ва психологик билимлари.
Юқоридаги фазилатларни ўқитувчи онгига сингдириб бориш, ўқитувчининг билим ва 
салоҳиятини энг юкори даражага олиб чиқиш билан аъло натижага эришиш мумкин. Малака 
ошириш курслари тингловчиларига: 
1) когнитив – билиш,
2) аффектив – сезиш,
3) психомотор – ҳаракат килиш кетма-кетлигини сингдириб бориш мақсадга мувофиқ деб 
биламиз. Мазкур жараённи тўғри амалга ошириш орқали ижобий натижалар – идрок килиш – 
англаб уқиш – билиш – ўқувчи онгига етказиш шаклида намоён бўлади. 


157 
Замонавий таълим технологияларидан тил (жумладан хорижий тиллар) ва адабиёт 
дарсларида фойдаланишда, албатта, юқори натижага эришиш кўзда тутилади. Қуйида биз ана 
шундай янги педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан бирини тавсия қиламиз. 
“Комильфо» педагогик технология усулининг шартлари. ("Комильфо" сўзининг 
таржимаси - "шундай бўлиши керак"). Ўқитувчи доскага бир сўзни ёки сўз бирикмасини 
ёзади, ўқувчилар эса дафтарда бу сўзларнинг изоҳини мустақил ёзма равишда берадилар ҳамда 
сўз ҳақидаги фикрларини жамлаб, янги гаплар тузадилар. Бунда ҳар бир ўқувчида мустақил ва 
ижодий фикрлаш қобилияти шаклланади, имловий билими ошади. Тузилган гаплар бирин-
кетин ўқувчилар томонидан ўқилади. Натижада уларда тўғри тинглаш ва талаффуз қилиш 
шаклланади. Энг яхши фикр жамоа томонидан қабул қилинади ва ёзиб, хулоса қилинади. 
Масалан: Яхши дарс... Шарти: фикрни (гапни) тугатинг. Жавоблар:
1)... ўқитувчига боғлиқ бўлади. 
2)... давомат яхши бўлган дарс.
3)... яхши натижа.
4)...техник воситалар ишлатилган дарс.
Ўқитувчи барча фикрлар ўқилгандан сўнг энг яхши фикрни доскага ёзиб қўяди ва 
ҳамма доимо шундай бўлиши керак деб хулоса қилади. "Яхши дарс ─ яхши натижа" бугунги 
дарснинг шиорига айланади.
Кейинги дарсларда қуйидагича мисоллар бериш мумкин. Оз-оз ўрганиб… (ўқувчи ўз 
фикрини ёзади: масалан: ўқишга кириш қийин, бошлиқ бўлолмайсан, доно бўлолмайсан ва 
бошқалар). 
Энг кучли душман… 
Бир калла яхши… 
Меҳнатнинг таги… 
Дўст ачитиб гапирар… 
Инсон саҳий бўлиши мумкин, қачонки… 
Етти ўлчаб…
Натижа: барча ўқувчилар мустақил гап тузадилар, оғзаки ўқиб берадилар ва энг яхши фикр
доскага ёзиб қўйилади ва бугунги дарс шиорига айланади. 
«Комильфо» усулидан чет тили дарсларида, тил хафталикларида фойдаланганда 
қуйидаги воситаларни қўллаш мумкин. Аудиомагнитофон ва аудиотасмалар ёки диктофони 
бор уяли телефонлар, карточкалар, компьютер, расмлар (масалан, иборалар тасвири – 
пашшадан фил ясамоқ, ўтириб қолмоқ, томи кетмоқ, кўзини бўямоқ, огзи қулогида, бир 
ёқадан бош чиқариб, қўлни-қўлга бериб ва хоказо.) 
Юқоридаги “Комильфо” янги педагогик технологиянинг дарс жараёнида қўлланилиши 
натижасида эришиладиган ютуқлар: 
1. Халқ огзаки ижодига ва бошка намуналарга ҳурмат ошади, миллий қадриятларимизни 
улуғловчи, маънавий бой ва эркин фикрловчи шахс вояга етади.
2. Луғат билан ишлаш кучаяди, таржима санъати ва чет тилини ўрганишга қизикиш 
ортади. 
3. Фаоллик ошади, нотиқлик маҳорати шаклланади. 
4. Грамматик қоидалар мисоллар орқали тушунтириб берилади. Қиёсий грамматикадан 
билимлар мустаҳкамланади. 
5. Янгича фикрлаш ва фикрларни замон талабига мос талқин қила олиш шаклланади. 
6. Сўз бойлиги ошиб, чет тилидаги огзаки ва ёзма нутқи ривожланади ҳамда ўқитувчи 
билан ўқувчи орасидаги дидактик мулоқот ривожланади.
Дидактик мулоқот касбий маҳоратнинг энг зарур усули ҳисобланиб, ўқитувчи шу 
мулоқот орқали таълим-тарбия моҳиятини ўқувчи онгига сингдириб боради.
Ҳаётимиз ва кундалик турмушимизда учрайдиган бунёдкор ва вайронкор ғояларни ёш 
авлодга у тушунадиган даражада тўғри етказиб бера олиш бугунги замонавий таълим олдида 
турган долзарб масалалардан биридир.


158 
Мустақил фикрлай олиш, муаммо ва масалаларнинг тўғри ечимини топа билиш, 
ўзгалар ва уларнинг фикрини ҳурмат қилиш, шахсий ва умумий ютуқ ва камчиликларни ақл 
кўзи билан кўриб, баҳолай олишга ўргатиш ҳақиқий педагог, маҳоратли устозлар қўлидадир. 
Ёшларнинг ички руҳий кечинмалари, шахсий уй-фикрларини тўғри йўналтира олиш, шахс 
сифатида ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаётда ўз ўрнини топиш ва уни ҳис қилишга имкон 
бериш, руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишлари учун замин тайёрлаш барчамизнинг 
вазифамиздир. 
Жисмоний ва интеллектуал ривожланиш цикллари турли ёшда турлича бўлади. Ўсиб 
келаётган ёш авлоднинг тиббий-психологик хавфсизлигини таъминлаш ўқув даргохининг 
муҳим вазифаси бўлиб қолаверади. Биз ХХI ─ электрон асрда яшамоқдамиз. Кундалик 
рўзномалар, ахборот дастурлари ва радиоэшиттиришлар орқали табиий офатлар, турли 
тўқнашувлар, уларнинг ҳалокатли якунлари тўғрисида эшитиб турамиз. Янги педагогик 
технологияларнинг хаммаси экологик тарбия, сиҳат-саломатлик — валеология мактаби билан 
чамбарчас боғлик.
Таълим-тарбия жараёнида қўлланиладиган янги педагогик технологиялар пировард 
натижада ривожланишга асос бўлсагина, бу таълимни ижобий деб аташ мумкин. Ақлан ва 
маънан соғлом фикрлилик ёш авлодни ҳозирги жадаллик асрида ҳаётга мослашиб, ўзига 
муносиб ўринни эгаллашга ундайди.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish