188
мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ривожланишига
эришилмоқда.
Замонавий мусиқа маданияти фани ўқитувчисидан ташкил этаётган
дарсининг
мазмуни ва ўқувчилар имкониятидан келиб чиққан ҳолда, машғулот жараёнида илғор усуллар
асосида инновацион технологияларни яратиш ва улардан фойдаланиш талаб этилади. Бу
талабни амалга оширишда ўқитувчи касбий маҳоратининг роли катта. Ўқитувчи билимли,
илғор, истеъдодли ижодкор, изланувчан,
ташаббускор, педагогик-методик маҳоратга эга
бўлиши лозим.
Ўқитувчиларнинг малака ошириш ўқуви режасида “Таълимда илғор педагогик
технологиялардан фойдаланишнинг илмий-методик асослари”, “Интерфаол таълим
методлари ва уларни амалда қўллаш”, “Инновацион технологиялар бўйича дарс
ишланмаларининг тақдимоти”, “ Мусиқа маданияти дарсларида ахборот технология ва техник
воситалардан фойдаланиш бўйича амалий топшириқларни бажариш” каби қатор
долзарб
мавзулар берилган бўлиб, бу мавзуларни тингловчилар иштирокида муҳокама қилиш биз
кутган натижаларни беради ҳамда ўқитувчиларнинг ўз фанига бўлган муносабати, мустақил
фикрлашлари, назарий маълумотларни амалда қўллаш қобилиятлари мустаҳкамланади.
Ахборот тизимининг жадаллик билан такомиллашиб бораётганлиги таълимни
инновацион технологиялар билан мазмунан такомиллаштирилиши бошқа фанлар қатори
замонавий мусиқа маданияти фани ўқитувчисининг имкониятларини янада кенгайтиради.
Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларида инновацион технологияларни ривожлантириш,
фанга жорий этилаётган илғор усулардан самарали фойдаланиш, ўқувчилар мусиқий билим,
малака ва кўникмаларини оширишда, самарадорликка эришишга йўналтирилган жараённи ўз
ичига қамраб олади. Шу сабабли мусиқа маданияти фани ўқитувчилари ўз
инновацион
фаолиятини режалаштириш жараёнида бир қатор интерфаол методлар тавсия этилади:
“Тармоқлар”, “Ақлий ҳужум”, “Синквейн”, “Бумеранг”, “Скорадей”, “Блиц – ўйин”,
“Скарабей“, “Занжир машқи”, “Ижодий иш” шулар жумласидандир.
Ушбу методлардан фойдаланиб мусиқа маданияти дарсларни ташкил этиш учун ҳар
бир ўқитувчининг шахсий ва касбий маҳорати алоҳида аҳамиятга эга. Ўқитувчиларнинг
инновацион технологиялардан фойдалана олишларини ва ўқувчиларга мусиқий таълим
бериш жараёнида самарали натижаларга эришишларида малака ошириш курсларининг ўрни
беқиёсдир. Малака ошириш курсларида ўқитувчиларнинг қизиқишларига кўра ва талабларини
ҳисобга олган ҳолда мусиқа маданияти фани мазмунини инновацион технологиялар ҳисобига
бойитиб бориш натижасида машғулотларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Муҳими, интерфаол усуллардан фойдаланиш дарс жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар
билан фаол ҳамкорликни амалга оширишни таъминлайди, ўқувчиларнинг мустақиллигини
оширади. Ўқувчиларининг мусиқа воситасида интеллектуал салоҳиятини
ривожланиб
бораётганлиги уларни таълим олишга мусиқий эҳтиёжларининг кучайиши инновацион
технологияларни кенг ва фаол қўллашни талаб этади. Шу боис, мусиқа маданияти фани
ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнида замонавий
ахборот ва педагогик
технологиялари ҳамда илғор усулларини ўзлаштириб, таълим жараёнларида улардан
самарали фойдалана олишига эришиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: