161
Ўқувчиларда атроф дунёни моддий ва маънавий бир бутун манзарасини шакллантириш
масаласида эса инсон ҳам бутун борлиқни ўз ичига олган ягона муҳитнинг бир бўлаги
эканлигини англаш, маънавий, ахлоқий ва руҳий қадриятларни, миллий ва умуминсоний
қадриятлар нуқтаи назаридан тушуниш, яхши ҳис қилиш ва шу боис, уларга катта эътибор
қаратиш каби масалаларда жиддий камчиликларга йўл қўйилди. Шунингдек,
келажак
цивилизацияси учун энг мутҳиш хислатлардан саналган бошқа халқлар, элатлар ва
миллатларга, уларнинг турмуш тарзига ва тафаккур хислатларига нисбатан ҳурматли,
олийжаноб ва қаноатли бўлишдек қадриятларни тарбиялаш, узоқ йиллар таълим назарияси ва
амалиёти эътиборидан четда қолди.
XXI аср таълим олдига қўйган талабларига кўра, мутахассислар танлаган касби бўйича
билим, малака ва кўникмаларни эгаллашдан ташқари, экологик, иқтисодий ва юридик
билимлар билан қуролланиши ҳамда узлуксиз равишда мустақил
билим олиш воситаси
сифатида замонавий ахборот тизимида мустақил ва рационал фойдалана оладиган даражага
кўтарилмоғи лозим.
Шубҳасиз, янги аср таълими, эслатилган муаммоларни олдини олиш учун бўлажак
авлодлар дилига, асрлар давомида сайқалган умуминсоний қадриятлар-иймон-эътиқодлилик,
инсонпарвар-адолатлилик, ватанпарвар ва байналминаллик, ўз миллати ва дунё элатлари
олдида инсоний бурч ва маъсулиятлиликни англаш ҳисларини жойлашга кўмаклашмоғи ва
замонавийлашмоғи лозим
XXI асрда чексиз коинотда энг ноёб ҳодиса саналган Ер деб аталмиш митти
сайёрамизнинг миллиард йиллик эволюцияси маҳсули бўлган ҳаётни хавф остига қўяётган
салбий
фактларни бартараф этишда, дунё таълими тизимида энг буюк миссия – ақлли
мавжудод саналмиш инсонни ўз исми – жисмига монанд қилиб тарбиялаш, уларнинг барчаси
дини, ирқи, миллатларидан фарқли ўлароқ қондош эканлиги, буюк гуманист шоир Р.Гамзатов
ибораси билан айтганда “... бир илдиздан чиққан гиёҳларнинг барглари” эканлигини англатиш
каби вазифаларни юклайди.
Келажакда цивилизациямизни ҳалокатга элтувчи глобал экологик муаммоларни
бартараф қилиш, уни асраб қолишда инсоннинг ақл-заковати маънавий буюклиги, планетар
масштабда фикр юритиши ва дунёқараши ҳал қилувчи рол ўйнашини алоҳида таъкидлаш
мумкин.
Бинобарин ана шундай сифатларга эга замонавий ўқувчини тарбиялаш жамият
олдидаги энг муҳим ва биринчи ўриндаги вазифалардан саналади. Таълим тизими бошидан
кечираётган инқироздан фақат ва фақат янги аср қўйган талабларни уддалайдиган юқори
интелигентлик ва профессионал интеллектуал фазилатларга эга педагог кадрларни тайёрлаш
билангина чиқиш мумкин. Шу боис машҳур француз ёзувчиси В.Гюго “келажак
мактаб
ўқитувчисининг қўлида” – деганида мутлақ ҳақ эди.
Глобал таълим тизимида ўқитувчи-маърифат, маданият ва инсонпарварлик
қадриятларини тарқатувчи, унинг ижодкори, дунё педагогик тажрибасини ташувчи ва
яратувчи шахс сифатида намоён бўлмоғи лозим.
Ҳозирги кунда бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалбини эгаллаш учун қандай
кескин кураш бораётгани, бизнинг ҳаёт тарзимизга, маънавиятимизга, динимизга мутлақо зид
бўлган зарарли фикр ва ғояларни тарқатиш орқали ҳали дунёқараши мустаҳкам шаклланиб
улгурмаган фарзандларимизни ўзининг қабиҳ тузоғига илинтириш учун турли марказлар
томонидан қанча-қанча куч ва маблағлар сарфланаётгани ҳаммамизга маълум.
Халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига, болаларимизнинг келажагига қарши
қаратилган таҳдидлар – бу халқаро терроризм ва экстремизм бўладими, гиёҳвандлик ёки
“оммавий маданият” кўринишлари бўладими – бундай бало-қазоларни остонамизга
йўлатмаслик, ўғил-қизларимизни уларнинг ёвуз
таъсиридан асраш, доимо огоҳ ва ҳушёр
бўлиб яшаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифамизга айланмоқда. Бундай ўткир зарурат
таълим-тарбия муассасаларининг ота-оналар, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар жамоатчилиги,
давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтиришни талаб этмоқда.
162
Бизнинг асосий вазифамиз – ёш авлодга фақат билим беришдан иборат эмас,
балки
бугун дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан тўғри хулоса чиқара оладиган,
“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деб, ўз ери, ўз юртига садоқат
туйғуси билан яшайдиган, Ўзбекистон фуқароси деган шарафли номга ҳар томонлама муносиб
бўлган инсонларни тарбиялаш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: