Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти физика-математика факултети



Download 0,58 Mb.
bet7/15
Sana06.06.2022
Hajmi0,58 Mb.
#640815
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
функция графикларини қуриш

2.1.§. Умумий ўрта таълим мактабларда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда математика фанини ўқитиш жараёнида ўқувчилар математик тайёргарлигининг мақсади, мазмуни ва методи

Бу бобда ахборот технологияларидан унумли фойдаланишга асосланган ҳолда мактаб математика фанининг геометрия фанининг “планиметрия” бўлимларини ўқитиш методикасини яратамиз. У қуйидагиларни таъминлайди: планиметрия бўлими бўйича билим ва кўникмалар даражасини кўтаришни; умумий ўрта таълимда ўқувчиларини математикага ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш тамойилларидан фойдаланиб, ўқув мустақиллигини оширишни. Ахборот технологияларидан фойдаланиб бўлажак ўқитувчиларга планиметрия бобини ўқитиш методикасини яратишда А.Г. Мардкович, Г.Л. Луканкин, В.А. Гусев ва бошқаларниг ишларида баён этилган умумий ўрта таълимда математика курсларини яратишнинг умумий концепцияларига таянган [47, 97, 102 ва бошқалар].


Методика деганда компонентлари ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни, усуллари, шакллари ва воситалари бўлган педагогик тузилмани тушинамиз.
Педагогик жараённинг асосий тушунчаларидан бири – ўқитишнинг таърифига тўхталамиз. С.А. Смирнов ва бошқалар нуқтаи назарига қўшилган ҳолда ўқитиш деганда атрофдаги олам ходисалари, улар қонуниятларини, ўқувчилар ва ўқитувчининг ўзаро таъсири натижасида фаолиятнинг ривожланиш тарихи ва ўзлаштириш усулларини мақсадга йўналтирилган бошқариладиган билиш жараёнини тушунилади [93].
Умумий ўрта таълимда Математика фанини ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш тамойилларига асосланиб Математика фанининг содда геометрик фигуралар бўлимини ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни ва усулларига таъсирини қараб чиқамиз.
Ўқитиш мақсадлари – ДТС талаблари даражаларига эришиш; ўқувчининг ўқитилаётган масалада етарли даражага эришганлигини намоён қилувчи хатти – ҳаракатини таърифлаш. Мақсадлар ўқитишнинг кутилган натижаларини таърифлайди. Ўқитиш мақсадлари умумлаштириш ва деталлаштиришнинг турли даражалари билан аниқланади. Аммо мақсадлар исталган натижани қанчалик аниқроқ таърифласа шунчалик унга эришиш даражасини текшириш осонроқ кечади. Бунда мақсадлар ҳақиқий, аниқ таърифланган ва етарли даражада табақалаштирилган бўлишлари зарур. Педагогик адабиётда мақсаднинг бундай қўйилиши диагностик деб аталади [68].
Математика фанини ўқитиш жараёнини умумий ўрта таълимда замонавий ўқитиш жараёнидан, хусусан, жамият ҳаётида кечаётган жараёнлардан ажралган ҳолда қарай олмаймиз. Умумий ўрта таълим мактаблари илмий – техник тараққиёти томонидан таълимга қўйилаётган янги талабларни ҳисобга олишлари зарур. Бу босқичда ҳозирги замон мактабига ҳар томонлама ривожланган, математик билимларга эга, мактаб математика фанининг барча хусусиятларини тушунгач, замонавий таълим технологиялари билан таниш, ахборот технологияларидан фойдаланишни ва уларни ўқув жараёнига тадбиқ этишни биладиган ўқувчи керак.
Давлат таълим стандартида битирувчини математика мутахассислиги бўйича тайёрлашнинг асосий таълим дастурининг мазмунининг мажбурий минимумига қўйиладиган асосий талаблари таърифланган, унда кўрсатилганки бўлажак математика ўқитувчиси қуйидаги саволларни ўрганиш керак: математикага ўқитишнинг аудиовизуал технологиялари; ўқув жараёнида замонавий ахборот ва коммуникатия технологиялари қўллаш; ўқув жараёнида ахборот ва коммуникатия технологиялардан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари.

  1. Текисликда қандай тўғри чизиқ олинмасин, бу тўғри чизиққа тегишли бўлган нуқталар ҳам, тегишли бўлмаган нуқталар ҳам мавжуд.

  2. Ҳар қандай икки нуқтадан фақат битта тўғри чизиқ ўтади.

  3. Ҳар бир тўғри чизиқ текисликни икки бўлакка: иккита ярим текисликка ажратади.

Ушбу аксиомалар геометрия фанининг аксиоматик қурилишини акс эттирувчи текисликда нуқталар ва тўғри чизиқлар тегишлигининг асосий хоссаларини ифодалаб, келгусида учрайдиган баъзи теорема ва хоссаларни исботлашда ҳамда ясашга доир масалаларни ечишда таянч тушунчалар сифатида зарур бўлади.
Масала. Тўртma нуқта берилган. Бу нуқталар нечта турли тўғри чизиқларни аниқпаши мумкин.
Ечиш: Геометриянинг аксиомасидан фойдаланамиз. Бу ерда нуқталарнинг турлича жойлашиши мумкинлигини қараб чиқиш муҳимдир. Бунда тўртта нуқта жойлашиш сохасининг 3 та холини кўришимиз мумкин. Биринчи ҳолда битта тўғри чизиққа, иккинчи ҳолда тўртта тўғри чизиққа, учинчи ҳолда олтита тўғри чизиққа эга бўламиз.
Нуқталарнинг тўғри чизиқда жойлашувининг асосий хоссасини баён қилувчи аксиома (“Бир тўғри чизиқда олинган исталган учта нуқтанинг фақат биттаси қолган иккитасининг орасида ётади”) ъъКесма ва нур ” мавзусининг мазмунига сингдирилган. Бу аксиомага таяниб кесма ва нур тушунчаларига таъриф берилади. Бунда ўқувчилар кесма, нур ва тўғри чизиқ бир-биридан нима билан фарқ қилишини билиб оладилар.
5-синфда берилган бурчак, ёйиқ ва тўғри бурчак, учбурчак тушунчалари 7-синфга келиб бойитилади ва ривожлантирилади. Масалан, 5-синфда ёйиқ бурчак “томонлари тўғри чизиқни ташқил қилувчи бурчак ёйиқ бурчак дейилади”-деб тавсифланса, 7-синфда эса “Ёйиқ бурчак деб томонлари бир-бирини тўлдирувчи нурлардан иборат бурчакка айтилади” деган таъриф берилади, яъни “...томонлари тўғри чизиқни ташқил қилувчи бурчак...” жумласи ундан мукаммалроқ ва аниқроқ бўлган, лекин ўқувчи учун бир оз мушохадали бўлган томонлари бир-бирини тўлдирувчи нурлардан иборат бурчак...” жумласига ўзгартирилган.
Дарсликда қўшни бурчаклар деб, биттадан томонлари умумий, қолган томонлари бир-бирини тўлдирувчи бўлган бурчакларга айтилади дейилган. Бу таърифни бошқачароқ кўринишда яъни, “Агар иккита бурчакнинг битта томони умумий, қолган томонлари тўлдирувчи ярим тўғри чизиқлар бўлса, улар қўшни бурчаклар дейилади” деб ўзгартириш маъқул деб ҳисоблаймиз.
Қўшни бурчаклар йиғиндиси 180° га тенглиги, вертикал бурчакларнинг ўзаро тенглиги ҳақидаги теоремалар исботланмайди, уларга хосса сифатида қаралади.
“Геометрияни ўрганишда фикрлар кетма-кетлиги ва боғликлиги” мавзусини ўрганиш орқали ўқувчилар теорема, аксиома, таъриф ва улар орасидаги боғланишлар, яъни мактаб геометрия фанининг аксиоматик кўрилиши ҳақида умумий тушунча бериш билан чекланилади. Аксиоматик метод хозирги вақтда илмий тадқиқотларнинг асосий методларидан бири бўлиб, бу метод фақатгина математикада эмас, балки физикада, техникада, биологияда кенг ўрин олган. Шунинг учун аксиоматик метод ҳақидаги яҳлит тушунча академик лицей ва касб-ҳунар коллежи таълими зиммасига юклатилган. Шунинг учун бу масалага жиддий тўхталмасак-да, ўқитувчилар эътиборига қуйидаги фикрни ҳавола этамиз. Таъкидлаш жоизки, назарияни кўришда асосий тушунчалар фақат аксиомалар орқали берилади. Асосий тушунчаларнинг ҳамма хоссалари аксиомаларда мужассамлашган бўлиши керак.
Мактаб математикаси Алгебра дарсларида функция ва унинг классификацияси асосан қуйидаги турларга бўлиниб, уларни ўқувчиларга онгли равишда тушунарли бўлишни қуйидагича изоҳлаймиз:
Элементар функциялар, бутун ва каср рационал функциялар, даражали функция, кўрсаткичли функция, логарифмик функция, тригонометрик функциялар.
Бу ерда элементар функциялар деб аталган функцияларнинг баъзи бир синфларини кўрсатиб ўтайлик.
1. Бутун ва каср рационал функциялар. Х га нисбатан бутун й=а0хн1хн-1+. . .+ан-1х+ан кўпҳад (бу ерда а0, а1, а2, ... ўзгармас) билан тасвирланувчи функция бутун рационал функция дейилади.
Бундай икки кўпҳаднинг y=
нисбати каср рационал функция дейилади. Бу функция х нинг махражи нолга айлантирувчи қийматларидан бошқа ҳамма қийматлари учун аниқланган бўлади.
Мисол тариқасида 1-чизмада y=ах2 функция (парабола) нинг а коеффициенти ҳар хил қийматлар қабул қилгандаги графиклари берилган.

1-чизма 2-чизма.
2-Чизмада эса y= функция (тенг ёнли гипербола) нинг а ҳар хил қийматларни қабул қилгандаги графиклари берилган.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish