2.2.§. Умумий ўрта мактаб математика фанини ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқитишнинг шакл ва воситалари
Ўқитишни ташкил этишнинг асосий мақсадларидан бири – бу унинг самарали шаклини танлашдан иборат. Педагогик манбаларда “ўқитиш шакли” тушунчасига ягона таъриф мавжуд эмас.
А.В. Петровский ўқитиш шаклларини маълум дидактик масалаларни ечишга қаратилган ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш усуллари, ўқитишнинг ташкилий шакллари (маъруза, семинар, мустақил иш ва ҳоказо), яъни ўқувчи ва ўқитувчининг ўқитиш усуллари ва мазмунини амалга оширувчи ўзаро ҳамкорлиги усулларидир - деб таърифлайди [62].
Б.П. Есипов эса ўқитишнинг ташкилий шакли - деганда ўқув ишлари, дидактик масала ва ўқитиш усулларининг мазмунини амалга ошириш усулини тушунишни қайд этган [25].
Р.А. Низамов ўқитишнинг ташкилий шаклини ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш усули - деб таърифлаган [18].
Н.Д. Никандров эса ўқитиш шакли – ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро боғланишининг қандайдир усулидир, унинг асосида (миқёсида) ўқитишнинг усуллари ва мазмуни амалга оширилади - деган таърифни берган [59].
Умуман олганда педагогика соҳасида изланиш олиб бораётган олимлар, ўқитиш шакли – бу ўқитиш субъекти ва объектининг ўзаро таъсирлашувини амалга оширувчи белгиланган мақсадлар, танланган мавзу ва усуллари асосида ўқитувчи томонидан таълим олувчиларга билим, кўникма ва малакаларни узатишни ташкил этишнинг қандайдир усулидир - деган фикрга келишган.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитишнинг маъруза, турли амалий машғулотлар, семинар, лаборатория ишлари, практикум, ўқувчилар мустақил ишлари, илмий-тадқиқот ишлари, педагогик амалиётлар каби шаклларидан фойдаланилади. Келтирилган ўқитиш шаклларидан Математика фанининг геометрия фанининг планиметрия бўлиминини ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Ўқитиш воситалари. Бугунги кунда жамиятнинг ахборотлаштирилиши мутахассисларга ўз фаолиятида алгоритмлар ва дастур пакетларидан иборат бутун жамоа тажрибасини ижодий қўллашга имкон берувчи ахборот технологияларидаги билимларини кенг кўламда қўллашни назарда тутади.
Компьютерли билиш воситаларини учта гуруҳга ажратиш мумкин, булар билиш воситалари сифатида фойдаланиладиган дастурлаш тиллари; математик пакетлар ҳамда матнли ва графикли материални қайта ишлаш воситалари.
1. Геометрия фанининг планиметрия бўлимини ўрганиш жараёнида билиш воситалари сифатида қўлланиладиган юқори даражадаги тилларда дастурлаш тизимлар. Бу гуруҳга қуйидагилар киради:
- юқори даражадаги алгоритмик дастурлаш тиллари (QBasic, Pascal, C ва бошқалар);
- мантиқий дастурлаш тиллари (Logo, Prolog ва бошқалар);
- символли ҳисоблаш тизимига асосланган дастурлаш тиллари (символли ҳисоблашлар тизими ичида дастур ёзишга мўлжалланган MathCAD ва бошқа тиллар).
2. Символли ҳисоблашлар тизимлари (Maple, MathCAD, Mathematica, Derive, Reduce ва бошқалар). Ишлаб чиқилган методикада MathCAD символли ҳисоблашлар тизими афзал кўрилади. Тизим асосий математик функцияларни ўз ичига олган ядро, шу билан бирга математиканинг турли билимларида унинг имкониятларини кенгайтирувчи кўп сонли кутубхоналардан иборат.
3. Матнли ва графикли материални қайта ишлаш тизимлари:
- матн муҳаррирлари (Word, WordPad ва бошқалар);
- электрон жадваллар (Excel, Lotus 1,2,3 ва бошқалар);
- маълумотлар омбори (Access, FoxPro ва бошқалар);
- график муҳаррирлар (Corel Draw, Paint ва бошқалар);
- тақдимот яратувчилар (Power Point ва бошқалар).
Компьютерли ўқитиш воситалари. Умумий ўрта таълим мактабларида Математика фанини ўқитиш учун ўқув-компьютерли дастурларни яратишга уринишлар кам бўлган. Лекин ҳозирги замон ахборот технологиялар асри шуни кўрсатияптики, барча соҳаларнинг ўз компьютерли аппарати ёки дастурлари бор. Ҳусусан, таълимга оид дастурий тизимлардан бири бу Wolfram Mathematica бўлиб, келинг уни математика фанидаги функция мавзусига қўлланилишини кўриб чиқайлик.
Энг аввало бир ўзгарувчили функциялар графигини қуриш. PLOT- функция графигини қуриш. Икки ўлчовли f(x) функциялар кўринишидаги графикларини қуришда “Plot” функция ядросидан фойдаланиш қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: |