Ўзбекистон республикаси халқ таьлими вазирлиги



Download 1,75 Mb.
bet25/98
Sana18.07.2022
Hajmi1,75 Mb.
#821064
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98
Bog'liq
IQTISODIY BILIM ASOSLARI FANINI O‘QITISH METODIKASI

Услуб мақсади:

  • ўқувчилар муайян муаммога ўз нуқтаи назарини асосли далиллаб, ҳимоя қилишга ўрганадилар;

  • ўқувчига муаммо муҳокамаси жараѐнида ўз фикрини ўзгартириш имконини бериш;

  • ўқитувчи барча ўқувчиларни мунозарага жалб этиши ва синфдаги ҳамма ўқувчилар ўртасида мунозара жонланишини юзага келтириши мумкин.

Нуқтаи назаринг булсин‖ услуби ўқувчилар ўртасида мунозара юзага келиши ва улар мунозара жараѐнида ўз фикрларини ўз синфдошларидан уларнинг нуқтаи назарини ўзгартиришга ишонтирадиган ғояларни эшитиб ўзгартириш ѐки аввалгисини мустаҳкамлаш имконини бериш мақсадида қўлланади.
Ўқувчилар шунингдек, мактаб, минтақа, республика ва жумла инсоният учун харак-терли бўлган энг долзарб муаммоларга ўз нуқтаи назарларини асосли далиллаш ва ҳимоя қилишга ўрганадилар.
Ўқитувчи очиқдан-очиқ саволлар услуби билан одатда дарс жараѐнида фаол бўлмаган ўқувчиларни мунозарада иштирок этишга мажбур қилади.
Машқни ўтказиш услубияти

  • тайѐргарлик: ўқитувчи синфнинг тўрт бурчагига ѐки синфнинг маълум очиқ маконига тўртта табличка осиб қўяди;

  • синф ўлчами ѐки ўқувчилар сонига боғлиқ ҳолда олти ѐки саккиз кўнгиллини чақиради. Борди-ю ўйинда синф ўқув-чиларининг бир қисми иштирок этса, унда қолганлари ўз жойларида ўтираверадилар;

  • ўйин пайтида банд бўлиши учун иштирок этмаѐтган ўқувчиларга ҳам топшириқлар бериш зарур;

Ўйинни ўзини бошлашдан аввал ўқитувчи барчага йўл-йўриқлар бериши зарур, жумладан:

  • таъкидлов ўқиб берилганидан кейин ўз фикрингизга мувофиқ табличкалар ѐнидан жой эгалланг;

  • ўз нуқтаи назарингизни асосли далиллаб беришга шай туринг;

  • агар муаммога нуқтаи назарингизни ўзгартиришга ундовчи асосли далилни эшитсангиз, ўз ўрнингизни алмаштириш мумкин;

  • синфдошларингиз таъкидларига ўз фикрингизни баѐн этишга шай туринг;

Ўқитувчи ўйинда иштирок этмаѐтган ўқувчиларга топшириқларберади, масалан:

  • уларнинг фикрича энг аҳамиятли таъкидловларни ѐзиб бориш; -ўйин жараѐнида ўз ўрнини ўзгартирмаган ўқувчиларни ѐзиб бориш; -энг асосли далиллар берилган жавобларни ѐзиб бориш.

АҚЛИЙ ҲУЖУМ” методи


Ақлий ҳужум -ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) қилиш методидир. Ақлий ҳужум‖ методи бирор муаммони ечишда ўқувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган энг самарали методдир. Ақлий ҳужум методининг ѐзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида ўқитувчи томонидан берилган саволга ўқувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Ўқувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баѐн этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга ўқувчилар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ѐзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ѐрдамида) ѐки пинборд‖ доскасига (игналар ѐрдамида) маҳкамланади. Ақлий ҳужум‖ методининг ѐзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу метод тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади.
Ақлий ҳужум методидан фойдаланилганда ўқувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан ўқувчиларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Ўқувчилар ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ѐзма равишда баѐн этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги ўқувчиларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. Бу метод ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун хизмат қилади. Ақлий ҳужум‖ методи ўқитувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:

  1. Ўқувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.

  2. Мавзуни такрорлаш ѐки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда, янги мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади.

  3. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда-мавзудан сўнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади.

Ақлий ҳужум” методининг босқичлари:

  • ўқувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, мулоҳаза) билдиришларини сўралади;

  • ўқувчилар савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади;

  • ўқувчиларнинг фикр-ғоялари (магнитафонга, видеотасмага, рангли қоғозларга ѐки доскага) тўпланади;

  • фикр-ғоялар маълум белгилар бўйича гуруҳланади;

  • юқорида қўйилган саволга аниқ ватўғри жавоб танлаб олинади.

Ақлий ҳужум” методини қўллашдаги асосий қоидалар:

  1. Билдирилган фикр-ғоялар муҳокама қилинмайди ва баҳоланмайди.

  2. Билдирилган ҳар қандай фикр-ғоялар, улар ҳатто тўғри бўлмаса ҳам инобатга олинади.

  3. Билдирилган фикр-ғояларни тўлдириш ва янада кенгайтириш мумкин.

Ақлий ҳужум” методининг афзаллик томонлари:

  • натижалар баҳоланмаслиги Ўқувчиларни турли фикр-ғояларнинг шаклланишига олиб келади;

  • ўқувчиларнинг барчаси иштирок этади;

  • фикр-ғоялар визуаллаштирилиб борилади;

  • ўқувчиларнинг бошланғич билимларини текшириб кўриш имконияти мавжуд;

  • ўқувчиларда мавзуга қизиқиш уйғотиш мумкин.

Ақлий ҳужум” методининг камчилик томонлари:

  • ўқитувчи томонидан саволни тўғри қўя олмаслик;

  • ўқитувчидан юқори даражада эшитиш қобилиятининг талаб этилиши.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish