АЛОҲИДА ТУРДАГИ ВА КОМПЛЕКСДАГИ ИШЛАРНИ БАЖАРИШГА ЁРДАМЧИ ПУДРАТ ШАРТНОМАСИ
шаҳри -сон 20 йил " "
(кейинги
(бирлашма, корхона, ташкилот номи)
ўринларда "Бош пудратчи" деб юритилади) номидан
(Устав, низом)
асосида ҳаракат қилувчи бир
(вазифаси, фамилияси, исми)
томондан ва (кейинги
(бирлашма, ташкилот, корхона номи)
ўринларда "Ёрдамчи пудратчи" деб юритилади) номидан
асосида ҳаракат қилувчи
(Устав, низом) (вазифаси, фамилияси, исми)
иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Ёрдамчи пудратчи томонидан
(лойиҳани тасдиқлаган орган номи)
20 йил " " да тасдиқланган лойиҳага мувофиқ қуйидаги объектнинг янгисини
(корхона, бино, иншоот ёки уни навбатдаги қисмининг номи)
қуриш, қайта жихозлаш ёки кенгайтириш бўйича _
(монтаж ва бошқа махсус
ишларини бажариш мажбуриятини олади.
қурилиш ишларининг турлари номи)
Ёрдамчи пудратчи қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари, титул рўйхати, монтаж ва махсус қурилиш ишларини бажариш жадвалига мувофиқ шартномада назарда тутилган ишларни бажариш, бажарилган ишларнинг тайёрлигини таъминлаш ва қурилиш меъёрлари ва қоидалари билан белгиланган тартибда мазкур ишларни топшириш;
Бош пудратчи ва Буюртмачи билан биргаликда қуйидаги ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни ишга тушириш:
№
|
Ишлаб чиқариш қувватлари (объектлар) номи ва ўлчов бирлиги
|
Миқдори
|
Ишга тушириш муддати (йил, ой)
|
1.
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
4.
|
|
|
|
Бош пудратчининг мажбуриятлари:
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари, ускуналар, материаллар ва ашёларни ёрдамчи пудратчига топшириш;
объект қурилишининг, конструкцияларнинг ва алоҳида турдаги ишларнинг тайёрлигини таъминлаш;
ушбу шартнома бўйича Ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш.
Алоҳида турдаги ва комплексдаги ишларнинг шартномавий баҳоси (смета қиймати) асосида ушбу шартнома бўйича Ёрдамчи пудратчига топширилаётган ишларнинг қиймати _ минг сўмни, шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари минг сўмни ташкил этади.
Амалдаги тартибга мувофиқ алоҳида турдаги ва комплексдаги ишларнинг қиймати қурилиш жараёнида аниқлаштириладиган ҳолда, ушбу шартномага асосан Ёрдамчи пудратчига топшириладиган ишлар қиймати шартномавий баҳо ва кўрсатилган турдаги ва комплексдаги ишларнинг қиймати сифатида белгиланади.
Ушбу шартнома бўйича махсус шартлар:
Ушбу шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, тарафларга бир
нусхадан берилади.
Шартнома тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларини тўлиқ бажармагунларича амалда бўлади.
Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
Тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда айбдор тараф:
иккинчи тарафга етказилган зарарларни қоплайди;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.
Мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо- саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
Шартномага иловалар:
Do'stlaringiz bilan baham: |