Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   407
3-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатлари
Фуқаролик қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан, ушбу Кодекс 2-мод-
дасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрса тилган 
муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунлар ҳамда қонун 
ҳужжатларидан иборат.
Бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидаги фуқаролик қонун 
ҳужжатлари нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт.


16
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари ушбу Кодексда, 
бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 
ва доирада фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатлар 
чиқаришлари мумкин.
1. Фуқаролик ҳуқуқи манбалари тизимида шарҳланаётган модда-
нинг қоидалари энг муҳим аҳамиятга эга. Улар ФКнинг 2-моддасида 
кўрсатилган муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳуж-
жатларнинг юридик табиати ва қуйидан юқорига босқичма-босқич 
бўйсуниш тизимини таърифлайди.
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида фуқаролик қонун-
чилиги тушунчаси мавжуддир. «қонунчилик» тушунчасидан ФКда 
қонунлар (шу жумладан ФК), Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 
қарорлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг 
норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларни жамлаб белгилаш учун 
қўлланилади.
шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида фуқаролик 
қонунчилигига яна бир муҳим янгилик киритилмоқда. ФКнинг 
бошқа барча қонунларга нисбатан уларнинг таркибига қўшилаётган 
фуқаролик ҳуқуқи нормалари борасида устунлиги ўрнатилмоқда. 
Иккинчи қисмнинг қоидалари, фуқаролик қонунчилиги тизими 
ҳар доим ҳам ФК нормалари билан чекланиб қолмаслигидан келиб 
чиқмоқда. Фуқаролик ҳуқуқи нормалари етарлича катта миқдорда 
меҳнат, оила, маъмурий, ўрмончилик, сув қонунчилигида, ер 
ости бойликлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 
қонунчиликда, комплекс хусусиятга эга кўп сонли қонунларда 
мавжуд. Фуқаролик қонунчилиги тизимида ФК мувофиқлаштирувчи 
марказ ўрнини тутмоқда. шу сабабдан бошқа қонунлар ва қонуности 
ҳужжатларида мавжуд фуқаролик ҳуқуқи нормалари унга мувофиқ 
бўлиши керак. мазкур нормалар ушбу талабга мувофиқ бўлмаган, 
аммо уларнинг қабул қилинишини жамият ва давлат манфаатлари 
тақозо этган ҳолларда бундай нормаларни қабул қилиш билан бирга 
ФКга тегишли ўзгартиришларни киритиш зарур бўлади.
2. Фуқаролик ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган ҳужжатларнинг 
босқичма-босқич кетма-кетлигида қонунлардан сўнг иккинчи ўринни 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари эгаллайди.


17
1-боб. Фуқаролик қонун ҳужжатлари
Улар, ФК ва ўзга қонунларга зид бўлмаслик шарти билан, ФКнинг 
2-моддаси биринчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган муноса-
батларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишнинг барча масалалари 
бўйича қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларида фуқаро-
лик ҳуқуқи нормаларининг икки тоифаси бўлиши мумкин.
Бир тоифаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи ва 
амалдаги бошқа қонунларнинг нормаларини конкретлаштиришни 
мақсад қилиб қўяди.
Нормаларнинг иккинчи тоифаси муносабатларнинг, ҳали улар 
бўйича қонун қабул қилинмаган ёки қабул қилинишида умуман 
зарурати бўлмаганларини тартибга солиш учун мўлжалланган. 
Бунда, Конституция ва ФК бундай муносабатларни Ўзбекистон 
Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари билан ҳуқуқий 
тартибга солишга имкон беради деб фараз қилинади. Булар 
тезкор хусусиятга эга нормалар бўлиб, кейинчалик улар, башарти 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик палатаси томонидан қабул 
қилиниши лозим бўлса, тегишли қонунларга алмаштирилиши 
мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 
июлда ПФ–3897-сонли Иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги 
корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш 
борасидаги қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида мавжуд 
нормалар бунга мисол бўлиши мумкин.
Фуқаролик ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган Ўзбекистон 
Респуб ликаси Ҳукуматининг қарорлари фуқаролик ҳуқуқи манбала-
рининг босқичма-босқич кетма-кетлигида учинчи ўринни эгаллайди. 
Норма яратиш соҳасида улар, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг фармонлари ва қарорларининг бажарилишини 
таъмин лашга мўлжалланган. шарҳланаётган модданинг учинчи 
қисмида кўрсатилганидек, улар ФК ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари асосида 
ҳамда уларнинг бажарилиши учун қабул қилинадилар. хусусан, 
ФК 358-моддасининг бешинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси 
Ҳуку матининг оммавий шартномаларни (намунавий шартномалар, 
низомлар ва ш.к.) тузиш ва бажаришда шарт бўлган қоидаларни 
чиқаришга ваколатловчи норма киритилган.
3. ФК Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан фуқаролик 
ҳуқуқининг, уларни бажариш-таъминлаш вазифаси доирасидан 


18
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
четга чиқувчи нормаларни ўз ичига олган қарорларни қабул қилиш 
имко ниятини назарда тутмайди. шуниси билан улар Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида мавжуд 
бўлиши мумкин нормаларда фарқланади. Уларнинг ижобий аҳамияти 
ҳам шунда, чунки улар ФК ва бошқа қонунларнинг нормалари билан 
бир қаторда узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган. Бошқача 
айтганда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида мавжуд 
фуқаролик-ҳуқуқий нормалар барқарор амал қилади деб фараз 
қилинади.
4. Фуқаролик ҳуқуқи нормалари, шунингдек, Ўзбекистон Респуб-
ликаси вазирликлари ва бошқа ижроия ҳокимияти органлари (давлат 
қўмиталари, бошқа давлат органлари) томонидан чиқариладиган 
ҳужжатларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Улар идоравий норматив-
ҳуқуқий ҳужжат деб аталиб, фуқаролик ҳуқуқи манбалари тизимида 
ўзининг доимий ўрнига эга.
Ижроия ҳокимияти органлари фуқаролик ҳуқуқи нормаларини 
ўз ичига олган ҳужжатларни фақатгина ФКда, бошқа қонун ва 
ўзга ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фар монлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида) 
назарда тутилган ҳолатларда ва доирадагина қабул қилишлари 
мумкин.
Ижроия ҳокимияти органларининг давлат рўйхатидан ўтмаган, 
шунингдек, рўйхатдан ўтган, аммо белгиланган тартибда эълон 
қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (ўз ичига давлат сирини 
ташкил этувчи маълумотларни ёхуд махфий тусдаги маълумотларни 
олган ҳужжатлар ва уларнинг айрим қоидаларидан ташқари) амалга 
киритилмагани сабабли ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди 
ҳамда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, уларда 
мустаҳкамланган талабларни бажармаганлиги учун фуқароларга, 
мансабдор шахсларга ва ташкилотларга нисбатан жазо чораларини 
қўллаш учун асос бўла олмайди. Низоларни ҳал қилишда бундай 
ҳужжатларга таяниш мумкин эмас.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish