Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хусусий белгили ашёни топшириш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet345/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   407
331-модда. Хусусий белгили ашёни топшириш 
мажбуриятини бажармаслик оқибатлари
Хусусий белгили ашёни кредиторнинг мулки қилиб, унинг хўжалик 
юритишига, оператив бошқарувига ёки фойдаланишига топшириш 
мажбурияти бажарилмаган тақдирда кредитор бу ашёни олиб қўйишни 
ва мажбуриятда назарда тутилган шартлар асосида ўзига топширишни 
талаб қилишга ҳақли. Бу ҳуқуқ ашё бир хил ҳуқуққа эга бўлган 
учинчи шахсга топширилган бўлса, бекор бўлади. Агар ашё ҳали 
топширилмаган бўлса, вазият қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ 
вужудга келган бўлса, ўша кредитор устунликка эга бўлади, башарти 
буни аниқлаш мумкин бўлмаса, олдин даъво қўзғатган кредитор 
устунликка эга бўлади.
Кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни 
талаб қилиш ўрнига, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
1. хусусий белгили ашё деб алоҳида, фақат ўзига хос бўлган, 
бир хил турдаги кўплаб ашёлар ичидан уни ажратиб турадиган ва 
шу орқали хусусий сифат бағишлайдиган аломатларга эга бўлган 
ашёга айтилади. хусусий белгили ашёлар қаторига ноёб, ўз турига 
кўра ягона ашёлар, шунингдек, муайян усулда ажратиб қўйилган 
(тамғалаш, алоҳида белги қўйиш, рақамлаш ва ҳ.к.) ашёлар киради. 
хусусий белгили ашёларнинг мана шу хусусиятларидан келиб чиқиб, 
Кодекс кредиторга махсус ҳуқуқ – қарздордан ашёни олиб қўйиш ва 
кредиторга топшириш ҳуқуқини тақдим этади.
2. шарҳланаётган модда ашёни ҳақ тўлаб ва ҳақ тўламасдан 
(текинга) ўтказиб берилиши ҳолатлари учун, агар уни мулк қилиб, 
хўжалик юритишга ёки оператив бошқаришга ўтказиб берил ган бўлса, 
тааллуқлидир. Агар ашё фойдаланиш учун ўтказиб бери лаётган 
бўлса, шарҳланаётган модда фақат ҳақ тўлаб фойдаланишга нисбатан 
татбиқ этилади. Агар ашё кредитор талабига кўра қарздор томонидан 
кредиторга ихтиёрий суратда топширилмаса, у бузилган ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиши мумкин. Тегишли 
ҳолатларда, масалан, ашёга мулк ҳуқуқи кредиторга ўтказилганидан 
кейин ФКнинг 19-бобида келтирилган мулк ҳуқуқини ва бошқа 
ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга қаратилган қоидалари татбиқ 


723
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
этилиши зарур. ФКнинг 328-моддасида белгиланган қоидалардан 
фарқли ўлароқ, мазкур ҳолатда кредитор ўзи талаб қилаётган ашёни 
ўз кучи ва ўз воситалари билан олиб қўйишга ҳақли эмас.
Бу ҳолда бошқа кредиторларнинг манфаатлари ҳам ҳимоя 
этилмоқда, зеро фуқаролик қонунчилиги тартибга солинаётган 
муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини тан олишга асос-
лангандир. масалан, агар хусусий белгили ашё бир хил турдаги 
ҳуқуққа эга учинчи шахсга (юридик ёки жисмоний шахсга) топшириб 
юборилган бўлса, кредитор уни қарздордан олиб қўйилишини талаб 
қилолмайди. Агар бу ашё ҳали учинчи шахсга топширилмаган 
бўлса, Кодексда вазият қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ 
вужудга келган бўлса, ўша кредитор устунликка эга бўлишини 
белгилайди. Башарти буни аниқлашнинг имкони бўлмаса, ашё бошқа 
кредиторлардан олдин тегишли чораларни кўрган, яъни судга ашёни 
олиб қўйиш ва ўзига топшириш тўғрисида даъво тақдим этган 
кредитор устунликка эга бўлади.
Ҳар бир муайян ҳолатда кредитор ўз манфаатларидан келиб 
чиққан ҳолда ашёни олиб қўйиш ва ўзига топширишни талаб қилиш 
ўрнига умумий қоидаларга асосан қарздорга нисбатан етказилган 
зарарни қоплаш талабини қўйиши ҳам мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish