Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кафолат бўйича талаб тақдим этиш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   407
305-модда. Кафолат бўйича талаб тақдим этиш
Бенефициарнинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш ҳақидаги 
талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда 
кафилга ёзма равишда тақдим этилиши керак. Талабда ёки унга 
иловада бенефициар принципалнинг таъминлаш учун кафолат берил-
ган асосий мажбуриятни бузиши нимадан иборатлигини кўрсати ши 
керак.
Бенефициарнинг талаби кафолатда белгиланган муддат тугагунча 
кафилга тақдим этилиши керак.
шарҳланаётган модда бенефициарнинг кафолат бўйича пул 
суммасини тўлаш ҳақидаги талабини кафилга тақдим қилиш 
шартларини белгилайди. шарҳланаётган модданинг 1-қисми талаб-
нинг ёзма равишда тақдим этилишининг мажбурийлигини қайд 
қилади. шунингдек, талабга кафолатда кўрсатилган ҳужжатлар илова 
қилинади. масалан, кафолатда, бенефициарнинг таъминлаш учун 
кафолат берилган асосий мажбурият бўйича ўз мажбуриятларининг 
бажарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кафилга тақдим 
қилиш зарурлиги кўрсатилган бўлиши мумкин.
Кафилга талабни тақдим этишнинг кейинги муҳим шарти прин-
ципалнинг таъминлаш учун кафолат берилган асосий мажбуриятни 
бузиши нимадан иборатлигини кўрсатишдир. Принципал томонидан 
асосий мажбуриятни бажариш бўйича йўлга қўйган бузилишлари 
талабда ёки унга бўлган иловада кўрсатилади. Бу бузилишлар 
ҳужжатлар билан тасдиқланиши даркор.
шарҳланаётган модданинг 2-қисми бенефициарнинг талаби кафо-
латнинг амал қилиш муддати давомида кафилга тақдим этилиши 
кераклигини таъкидлайди. Кафолатнинг амал қилиш муддати 
кафолатнинг ўзида кўрсатилади. мазкур муддат тугагандан кейин 
кафолат бўйича талаблар қабул қилинмайди.
306-модда. Бенефициарнинг талабини кўриб чиқишда 
кафилнинг мажбуриятлари
Кафил бенефициарнинг талабини олганидан сўнг бу ҳақда дарҳол 
принципални хабардор қилиши ва унга талабнинг нусхасини барча 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish