Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


ва уларнинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўpса-



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet308/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   407
ва уларнинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўpса-
тилганидан камаймаслигини шарт қилиб қўйган ҳолда гаровга қўюв-


670
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
чига гаровга қўйилган мол-мулкнинг таркиби ва асл шаклини (товар 
захиралари, хомашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр 
маҳсулот ва шу кабилар) ўзгартириш ҳуқуқининг берилиши муома ла-
даги товарлар гарови ҳисобланади.
Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар қийматининг камайи-
шига, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилган қисмига мос 
келадиган даражада йўл қўйилади.
Гаровга қўювчи томонидан бошқа шахслаpга беpилган муомаладаги 
товарлар эгалловчининг мулкига, хўжалик юритишига ёки оператив 
бошқарувига ўтган пайтдан бошлаб гаров нарсаси бўлмай қолади, 
гаровга қўювчи томонидан олинган, гаров тўғрисидаги шартномада 
кўрсатилган товарлар эса – гаровга қўювчида уларга нисбатан мулк 
ҳуқуқи вужудга келган пайтдан эътиборан гаров нарсасига айланади.
Гаровга қўювчи муомаладаги товарлар гарови шартларини бузган 
тақдирда, гаровга олувчи гаровга қўйилган товарларга ўз белгилари 
ва муҳрларини босиб, тартибни бузиш бартараф қилингунга қадар улар 
билан амалга ошиpиладиган операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли.
1. шарҳланаётган модда гаровга қўювчида баъзи бир талабларга 
риоя қилишда гаровга қўйилган мол-мулкнинг муомаласини 
чекламаслик имкониятини берувчи гаровнинг алоҳида турини 
белгилайди.
мазкур ҳолатда гаровнинг нарсаси товарлар қайта ишланиши, 
қийматнинг ошиши, истеъмолчиларга гаров ҳуқуқини сақлаб 
қолма ган ҳолда мулк сифатида ўтиши билан ифодаланадиган улар-
нинг доимий муомаласи ҳамда гаровга худди шу турдаги бошқа 
товарларнинг кириши доимий жараён сифатида рўй беради. Бундай 
турдаги гаровнинг нарсаси кўпинча товар заҳиралари, хомашё, 
материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва шу каби-
лар тарзида намоён бўлади. муомаладаги гаровга қўйилган товар-
ларни уларнинг қайта ишланиши туфайли алмаштирилиши хўжа лик 
муомаласидан ашёларни чиқармасдан туриб тадбиркорлик муноса-
батларини ривожлантиришга имкон беради. Бу ҳолда бундай гаров-
нинг шарти гаровга қўйилган товарлар умумий нархини сақ лашдир.
Гаровга қўювчи томонидан товарлар бошқа шахслаpга беpилганда 
гаров ҳуқуқи йўқолади. муомаладаги товарлар эгалловчининг 
мулкига, хўжалик юритишига ёки оператив бошқарувига ўтган 
пайтдан бошлаб гаров нарсаси бўлмай қолади. Бошқача қилиб 
айтганда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошқа шахсга ўтган 


671
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолишини таъкидлайдиган, ФК 
284-моддаси билан ўрнатилган қоида бундай товарларга нисбатан 
амал қилмайди.
2. Гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган янги товарлар 
гаровга қўювчи томонидан олинганида, мазкур мол-мулкка нисбатан 
гаров ҳуқуқи вужудга келади. Гаров ҳуқуқининг вужудга келиш 
пайти бўлиб мазкур товарларга нисбатан гаровга қўювчида мулк 
ҳуқуқи пайдо бўлиш пайти ҳисобланади. Ушбу меъёрдан гаров 
ҳуқуқининг вужудга келиши фақат гаровга қўювчи томонидан мулк 
қилиб оладиган товарларга нисбатан пайдо бўлиши белгиланади. 
Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, гаров ҳуқуқини йўқотиш 
гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошқа шахсга мулк, эгалик, хўжалик 
юритиш ёки оператив бошқаришга ўтказишда содир бўлади, гаров 
ҳуқуқини ўрнатиш учун эса мазкур товарларни эгаликка олиш зарур. 
Яъни мазкур товарларни хўжалик юритиш ёки оператив бошқаришга 
ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларга асосан олишда уларга гаров ҳуқуқи 
жорий этилмайди.
шарҳланаётган модда гаровга олувчининг муомаладаги товарлар 
гарови шартларини бузган тақдирдаги ҳуқуқларини назарда тутади. 
Гаровга қўювчи муомаладаги товарлар гарови шартларини бузган 
тақдирда, гаровга олувчи ҳуқуқбузарлик бартараф қилингунга қадар 
улар билан амалга ошиpиладиган операцияларни тўхтатиб туришга 
ҳақли. Операцияларнинг тўхтатиб турилиши гаровга қўйилган 
товарларга ўз белгилари ва муҳрларини босиш йўли билан амалга 
ошиpилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish