Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   407
бекор қилинади.
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма 
гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у қонунда ёки 
шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани 
гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг 
бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаров-
га олувчининг гаров билан таъминланган талабидан ошиб кетса, фарқ 
гаровга қўювчига қайтариб берилади.


654
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси 
сотилгунча хоҳлаган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни 
ёки унинг ижроси кечиктириб юборилган қисмини бажариб, ундирувни 
унга қаратишга ва уни сотишга барҳам бериши мумкин. Бу ҳуқуқни 
чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
1. Ундирувни гаров нарсасига қаратиш тартиби ўз-ўзидан гаровга 
олувчининг талаблари қондирилишини таъминлаши мумкин эмас. 
Талабларнинг қондирилиши фақат гаров нарсасининг сотилишидан 
кейин сотишдан тушган тушум ҳисобига амалга оширилиши 
мумкин.
Гаровга қўйилган мол-мулкни ким ошди савдосида ёки аукционда 
сотиш йўли билан амалга оширилади. Ким ошди савдоси – барча 
иштирокчиларига тенг имкониятларни бериш билан бирга кенг 
доирадаги харидор шахсларнинг иштирокини таъминлайдиган 
суд қарорларини ижро этиш тартибида ўтказиладиган савдодир. 
Ким ошди савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш, тегишли қонун 
ҳужжатларига мувофиқ, ихтисослаштирилган ташкилотлар томо-
нидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августда-
ги Пқ-458-сонли қарори билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини ижро этишда автомототранспорт воситалари ва 
кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланган. 
мазкур Низомда ижро ҳужжатлари бўйича сотилиши лозим 
бўлган кўчмас мулкни сотиш тартиби белгиланган. Кўрсатилган 
Низомга мувофиқ, ихтисослашган ташкилотлар сифатида тегишли 
лицензияларга эга бўлган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 
белгиланадиган биржалар намоён бўлади.
Суд тартибида ундирувни қаратиш ҳолларида «Ипотека 
тўғрисида»ги шартнома бўйича гаровга қўйилган кўчмас мулк 
суд қарорларини ижро этиш тартибида сотилади. Ижро этиш 
ҳужжатларига асосан кўчмас мулкни сотиш махсус ажратилган 
савдо майдончаларида биржалар томонидан ўтказиладиган очиқ 
аукционларда амалга оширилади.
2. Ким ошди савдоси мол-мулк хатланган кундан бошлаб 
икки ой ичида ўтказилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжат ларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 56-моддаси 
1-қисми).


655
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Агар гаров нарсаси кўчмас мулк бўлса, «Ипотека тўғрисида»ги 
қонун гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича ким ошди 
савдоси шу мол-мулк турган жойда ўтказилиш мажбуриятини 
белгилайди («Ипотека тўғрисида»ги қонун 41-моддаси 2-қисми). 
қонун чиқарувчи ким ошди савдосини ўтказиш жойи сифатида, 
кўчмас мулкнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шу мол-мулк 
турган жойни белгилайди. масалан, кўчмас мулк ҳуқуқи унинг 
жойлашган туманида рўйхатга олинади, кўчмас мулк билан боғлиқ 
бўлган шартномаларни нотариал тасдиқлаш ҳам унинг жойлашган 
туманида амалга оширилади.
«Ипотека тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ким ошди савдоси 
ташкилотчиси ким ошди савдоси ўтказилишидан камида ўттиз кун 
олдин Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тарқатиладиган 
камида иккита даврий босма нашрда ким ошди савдоси тўғрисидаги 
эълонни зарур маълумотлар билан бирга чоп этади.
Ким ошди савдосида сотилаётган мол-мулк учун энг юқори 
баҳони таклиф этган шахс ким ошди савдосида ғолиб чиққан деб 
эътироф этилади ва у билан олди-сотди шартномаси тузилади.
3. қонунда ким ошди савдоларига талаблар ўрнатилган бўлиб, 
уларга риоя қилмаслик бундай савдоларнинг ҳақиқий эмаслигига 
олиб келади. «Ипотека тўғрисида»ги» қонуннинг 43-моддаси 1-қис-
мида ким ошди савдолари амалга ошмаганлигини тан олувчи 
вазиятлар кўрсатилади. масалан, ким ошди савдоси ташкилотчиси 
қуйидаги ҳолларда ким ошди савдосини амалга ошмаган деб эълон 
қилади:
1) ким ошди савдоларига иккитадан кам харидорлар келган бўлса;
2) ким ошди савдоларида гаровга қўйилган мол-мулкнинг бош-
ланғич сотиш баҳосидан ортиқ нархни харидорлар таклиф этмаса;
3) ким ошди савдосида ғолиб бўлган шахс белгиланган муддатда 
келишилган ҳақни тўламаган бўлса.
Ким ошди савдоси кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси содир 
бўлганидан кейинги кундан кечиктирмай амалга ошмаган деб 
эълон қилиниши керак («Ипотека тўғрисида»ги қонун 43-моддаси 
2-қисми).
Ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида, 
гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишиб, гаровга қўйилган 
мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъмин-
ланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай ҳолларда 


656
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
гаров бекор бўлади ва Фуқаролик кодексига мувофиқ оддий 
олиб-сотиш шартномаси тузилади.
шарҳланаётган модда, агар гаровга олувчи гаров нарсасини 
ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий ким ошди савдоси амалга 
ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида 
фойдаланмаса, ипотека бекор қилинишини таъкидлайди.
Ипотека ҳолатида вазият бирмунча фарқ қилади. «Ипотека 
тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ким ошди савдоси амалга ошмаган 
деб эълон қилингандан кейин ўн кун ичида ипотекага олувчи 
ипотека нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқига эга. Агар ипотекага 
олувчи кўрсатилган ҳуқуқдан фойдаланмаса ва гаровга қўйилган 
мол-мулкни сотиб олмаса, такрорий савдолар ўтказилади.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошланғич сотув нархи 
такрорий ким ошди савдосида 20 фоизга пасайтирилади. Такрорий 
ким ошди савдосида ғолиб бўлган шахс белгиланган муддатда 
харид нархини тўламаган ҳолларда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг 
баҳоси камайтирилмайди. («Ипотека тўғрисида»ги қонун 43-модда 
4-қисми).
Такрорий ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилин-
ганида гаровга олувчи гаров нарсасини биринчи ким ошди 
савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан 25 фоиз 
камайтирган суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳамда ипотека 
билан таъминланган ўзининг талабларини харид нархи ҳисобига 
ўтказишга ҳақли («Ипотека тўғриси»даги қонуннинг 43-моддаси 
5-қисми). Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш 
ҳуқуқидан такрорий ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон 
қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, ипотека 
бекор қилинади («Ипотека тўғрисида»ги» қонуннинг 43-моддаси 
6-қисми).
4. Гаров нарсасини сотишда гаров қарздор талабларини имтиёзли 
равишда қондириш имкониятини таъминлайди. Гаровга қўйилган 
мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг барча 
талабларини қоплашга етарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда 
гаровга олувчи ўз талабларининг етишмаётган қисмини қарздорнинг 
бошқа мол-мулки ҳисобига олишга ҳақлидир. Бунда гаровга олувчи 
қарздор бошқа мол-мулкига нисбатан имтиёздан фойдаланиши 
мумкин эмас, чунки гаровга қўйилган мол-мулк сотилгандан кейин 
гаров бекор қилинади ва гаровга олувчининг имтиёзли ҳуқуқи 
йўқолади.


657
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма 
гаровга олувчининг гаров билан таъминланган талабидан ошиб 
кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтариб берилади.
5. шарҳланаётган модданинг охирги қисми
 
қарздор ва гаровга 
қўювчининг хоҳлаган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни 
бажаришга бўлган ҳуқуқини белгилайди. қарздор ёки учинчи шахс 
бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси сотилгунча хоҳлаган вақтда 
мажбуриятни бажаришга ҳақлидир. Бу ҳолда гаровга қўйилган мол-
мулкка ундирувни қаратиш ва уни сотиш бекор бўлади. қарздор 
ва гаровга қўювчининг мазкур ҳуқуқи бирон бир келишув билан 
чекланиши мумкин эмас. Бундай келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish