Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   407
24-модда. Фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти
Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган 
пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.
Фуқароларнинг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошири-
ладиган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан, агар қонун ҳужжат-
ларидан ёки ҳуқуқий муносабат моҳиятидан бошқача тартиб англа-
шилмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари қўлланилади.
юридик шахс ташкил этмасдан ушбу модданинг биринчи 
қисми талабларини бузган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошираётган фуқаро тузган битимлар хусусида ўзининг тадбиркор 
эмаслигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас. Суд бундай битимларга 
ушбу Кодекснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан 
боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларини қўллаши мумкин.
1. ЎзР ФК фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати тушунчасининг мазму-
нига уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имко-
ниятини қўшиб қўйди, тадбиркорлик фаолияти деганда тадбир-
корлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ 
(2000 йил 25 майда N 69-II сонли «Тадбиркорлик фаолияти эркин-
лигининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 3-моддаси) 
даромад (фойда) олишга қаратилган, ташаббускор фаолият 
тушунилади. Фуқаро юридик шахсни ташкил этмасдан, фақат 
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган 
пайтидан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши 
мумкин. Якка тадбиркорни рўйхатга олиш ЎзР Президентининг 
2006 йил 24 майдаги N Пқ–357 сонли «Тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш 
тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ва унга илова 
қилинган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш 
ва хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом, шунингдек, ер 
участкаларининг ажратилиши, газ ва электр тармоқларига уланиши 
ҳамда лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб 
қилинадиган тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш учун 
«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга 
қўйиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби 
тўғрисида»ги Низом (ЎзР Вмнинг 2003 йил 20 августда 357-сонли 
қарорига 1-сонли Илова) асосида амалга оширилади.
Юридик шахсни ташкил қилмасдан якка тартибдаги тадбир-
корлар сифатида тижорат фаолиятини амалга ошириш учун мўлжал-


69
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
ланган товарларни келтириш ниятида бўлган жисмоний шахсларни 
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 
413-сонли қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга 
солинади.
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш 
уларнинг яшаш жойлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари 
қошидаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспек-
циялари томонидан, уларни давлат солиқ ва статистика органларида 
ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбир-
корнинг давлат рўйхатига олиниши учун жисмоний шахс томонидан 
ўзининг яшаш жойидаги инспекцияга шахсан келиши ёки почта 
орқали белгиланган намуна бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш 
тўғрисидаги ариза тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар 
илова қилинади:
– 3 × 4 ўлчамдаги иккита фотосурат;
– белгиланган миқдордаги давлат божи тўланганлиги ҳақидаги 
банк тўлов ҳужжати;
– муҳр ва штамп эскизларининг уч нусхаси (якка тартибдаги 
тадбиркорнинг ихтиёрига кўра);
– паспорт кўчирма нусхаси.
Зарурий ҳужжатлар илова қилинган ариза тақдим этилган 
санадан бошлаб тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатига 
оли ни ши ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳ-
номанинг берилишигача бўлган муддат 2 иш кунидан ортиқ бўл-
маган вақтни ташкил этади. Рўйхатдан ўтишнинг барча амаллари 
тугалланишидан кейин рўйхатга олувчи орган якка тадбиркорларга 
якка тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида 
белгиланган шаклдаги гувоҳномасини ва, шунингдек, (ўзларининг 
ихтиёрига кўра) муҳрни ва штампни тайёрлаш учун, муҳр ва 
штампнинг эскизи билан рухсатномани тақдим этади.
ЎзР ФКнинг 24-моддасида фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланишида ёши бўйича чекловлар йўқ эканлигини 
таъкидлаш жоиз. ЎзР ФКнинг умумий ҳолатларидан келиб чиққан 
ҳолда, ЎзР ФКнинг 22-моддасида белгиланган ёшга етган, яъни вояга 
етган, ёши ўн саккизга тўлган фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланишни бошлаши мумкин. Ёки ЎзР ФКнинг 28-моддасида 


70
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
кўзда тутилган эмансипация натижасида эртароқ ҳам бошлаши 
мумкин.
қонунчилик томонидан баъзи тоифа шахсларга (Олий мажлис 
қонунчилик палатаси депутатлари ва доимий ишловчи сенаторлари, 
ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ тартиботи органларининг ходимлари, 
ва ҳ.к.) ва тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган шахсларга (вояга 
етмаганлар қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно, руҳий 
хасталиклар билан касалланганлар ва ҳ.к.) нисбатан тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланишга чекланишлар ўрнатилганлиги боис 
улар якка тадбиркор бўлишлари мумкин эмаслигини ёдда сақлаш 
муҳим.
2. ЎзР ФК 24-моддасининг 2-қисми якка тадбиркорнинг ҳуқуқ 
лаёқатини юридик шахсларнинг (тадбиркорлик субъект лари-
нинг) ҳуқуқ лаёқатига тенглаштиради. Якка тадбир корларнинг 
фао лия ти юридик шахсларнинг тижорат фаолиятини тартибга 
солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари меъёрлари билан тартибга 
солинади, у ёки бу юридик шахс ҳуқуқий муносабатининг моҳияти, 
ҳусусиятларидан келиб чиқадиган ҳоллар, шунингдек, якка 
тадбиркорларга нисбатан қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар 
томонидан бошқача қоидалар белгиланган ҳоллар бундан мустасно. 
масалан, юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда, фуқароларнинг 
амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан фуқаролик 
қонун ҳужжатларини юридик шахсларни тугатиш тўғрисидаги 
нормалари, уларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳусусиятларига кўра 
қўлланилмайди. шунингдек, фуқаролар шуғулланиши мумкин 
бўлмаган тадбиркорлик фаолияти, масалан, суғурта, банк ва бошқа 
хил фаолият турлари ҳам мавжуд.
3. Фуқаро юридик шахсни ташкил этмаган, давлат рўйхатидан 
ўтмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган ҳолда суд 
бундай битимларга нисбатан ФКнинг тадбиркорлик фаолиятини 
амалга ошириш билан боғлиқ қоидаларини қўллаши мумкин. 
Бундан келиб чиққан ҳолда ЎзР ФКнинг 24-моддаси мазкур фуқаро 
бажарган битимларига нисбатан унинг ўзи тадбиркор эмаслигини 
важ қилиб кўрсатиш ғайриқонунийлигини ва бундай битимларга 
нисбатан суд тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи 
меъёрларни, ҳусусан, ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки 
лозим даражада бажармаганлиги учун (ЎзР ФКнинг 333-моддаси) 
тадбиркорлик муносабатларидаги (айбдорлик даражасидан қатъий 


71
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
назар) оширилган жавобгарлик тўғрисидаги нормани қўллаши 
мумкинлигини кўзда тутади. шу билан бир вақтда, шундай 
шахсларнинг иштироки билан ўтадиган низолар умумий юрисдикция 
судига тегишли, чунки бундай фуқаро юридик шахс мақомига 
эга эмас. Агарда тадбиркорлик фаолияти рўйхатга олинмаган ёки 
лицензиясиз ҳолда (лицензия бўлиши мажбурий ҳолларда) ёхуд 
лицензиялаштириш шартлари бузилган ҳолда амалга оширилган 
бўлса, бу ҳолатда бундай фаолият ноқонуний бўлиб, оқибатда 
жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин (масалан, 
ЎзР ЖКнинг 190-моддаси). ЎзРнинг 1996 йил 26 апрелда қабул 
қилинган 221-I-сонли «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш тўғрисида»ги қонуни юридик шахслар каби якка тадбиркор 
зиммасига ҳам товарларни сотиш, хизматларни кўрсатиш ва б. 
ҳолларда истеъмолчиларга ахборот бериш, товарларнинг ҳаёт ва 
саломатлик учун ҳавф туғдирмаслигини таъминлаш каби бир қатор 
вазифаларни юклашини таъкидлаш жоиз.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish