243-модда. мажбуриятни муддатидан илгари бажариш
Агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлса
ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан
ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилса, қарздор
мажбуриятни муддатидан илгари бажаришга ҳақли, кредитор
эса – ижрони муддатидан илгари қабул қилиши шарт.
1. мажбурият шартларига ёки моҳиятига кўра, қонун
ҳужжатлари ва иш муомаласи одатига ва шартноманинг ўзига кўра
бошқача англашилмаса, қарздор ўз ташаббуси билан мажбуриятни
муддатидан илгари бажаришга ҳақли, кредитор эса уни қабул
598
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
қилиши шарт. мазкур модданинг қоидаси, шунингдек, қарздор
томонидан мажбу риятни муддатидан илгани бажарилишига креди-
торнинг рози лиги бўлишини ҳам кўзда тутади. шунингдек, қонун-
чиликда мажбуриятларнинг муддатидан илгари бажарилишини
чекловчи айрим ҳолатлар белгилаб қўйилган. масалан, фоиз
эвазига берилган қарз суммасини, агар шартномада ўзгача қоида
кўзда тутилган бўлмаса, қарз берувчининг розилигисиз муддатидан
илгари қайтарилишга йўл қўйиб бўлмайди (ЎзР ФК, 735-м. 4-қ.).
мажбуриятни кредиторнинг розилигисиз муддатидан илгари
бажарилишига йўл қўйиб бўлмайдиган яна бир ҳолат мажбуриятнинг
асл моҳиятининг ўзидан келиб чиқади. масалан, эгасининг сафарга
чиқиб кетиши муносабати билан қўйилган омонатни сақловчининг
ташаббуси билан ашёнинг эгаси бўлган фуқарога, аввал белгилаб
қўйилган муддатидан илгари қайтарилиши мажбуриятнинг моҳия-
тига зид бўлади (ЎзР ФК, 878 -м.).
шу билан бирга, мажбуриятни муддатидан илгари бажарилиши
айрим ҳолатларда ниҳоятда мақсадга мувофиқ бўлиб, ҳатто ЎзР
ФКда рағбатлантирилади, яна айрим ҳолатларда қарздорга кредитор
олдидаги мажбуриятини унинг хоҳишидан қатъий назар бажариш
имкониятини тақдим этади. масалан, фоизсиз қарз суммаси қарз
олувчи томонидан муддатидан илгари қайтарилиши мумкин (ЎзР
ФК, 735-м. 3-қ.) ёки қарздор банкрот бўлган ҳолатида қарздорликни
сўндириш жадвалини муддатидан илгари бажариши мумкин
(ЎзР нинг 05.05.1994 йилдаги «Банкротлик тўғрисида»ги қонуни
(янги таҳрир) № 1054-XII-сон, 8-м. 5-қ.). Таъкидлаш жоизки,
мажбуриятнинг муддатидан илгари бажарилишини қабул қилишдан
бош тортган кредитор (ЎзР, ФК 337-м. 3-қ.) муддатни кечиктириб
юборган ҳисобланади ва ЎзР ФКнинг 338-моддасида кўзда тутилган
оқибатларни келтириб чиқаради.
қарздорнинг ташаббуси билан муддатидан илгари бажарилишини,
кредиторнинг талаби билан қарздор мажбуриятни муддатидан аввал
ижро этиши лозим бўлган ҳолатларни ажрата билиш шарт. масалан,
қарз олувчи томонидан шартноманинг олинган қарз суммасидан
мақсадли фойдаланиш шартини бажарилмаган ҳолда, агар
шартномада бошқа қоида кўзда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтариб беришни ва
тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли (ЎзР ФК, 739-м.
2-қ.).
599
21-боб. мажбуриятларни бажариш
Do'stlaringiz bilan baham: |