Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Улушли мулкдаги улушларни аниқлаш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   407
217-модда. Улушли мулкдаги улушларни аниқлаш
Агар улушли мулк иштирокчиларининг улушлари қонун асосида 
белгиланиши мумкин бўлмаса ҳамда унинг барча иштирокчиларининг 
келишуви билан белгилаб қўйилган бўлмаса, улушлар тенг деб 
ҳисобланади.
Улушли мулк барча иштирокчиларнинг келишуви билан 
иштирокчилардан ҳар бирининг улушини уларнинг умумий мол-
мулкни вужудга келтириш ва кўпайтиришга қўшган ҳиссасига қараб 
аниқлаш ва ўзгартириш тартиби белгиланиши мумкин.
Умумий мол-мулкдан фойдаланишнинг белгилаб қўйилган 
тартибига амал қилган ҳолда ушбу мол-мулкни ўз ҳисобидан 
ажратиб олиш мумкин бўлмайдиган тарзда яхшилаган улушли мулк 
иштирокчиси умумий мулк ҳуқуқидаги ўз улушининг тегишли 
даражада кўпайтирилишига ҳақли бўлади.
Умумий мол-мулкдаги ажратиб олиш мумкин бўладиган 
яхшилашлар, агар улушли мулк иштирокчиларининг келишуви билан 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу яхшилашларни амалга 
оширган иштирокчининг мулкига қўшилади.
1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисми умумий улушли 
мулк иштирокчилари улушлари тенглигининг презумпциясини 
мустаҳкамлайди. Аммо бу презумпция рад қилиниши мумкин, 
чунки улушлар, башарти қонун асосида аниқланиши мумкин 


553
18-боб. Умумий мулк
бўлмаса ҳамда умумий улушли мулкнинг барча иштирокчиларининг 
келишуви билан белгиланмаган бўлса тенг ҳисобланади.
қонун чиқарувчи томонидан умумий улуш ҳуқуқидаги 
улушларнинг тенглиги презумпциясининг ишлатилиши фуқаролик 
қонунчилигининг умумий тамойили – фуқаролик-ҳуқуқий муноса-
бат ларни тартибга солишда оқиллик ва адолат талабларига риоя 
қилишнинг кўринишларидан биридир. Умумий улушли мулк муноса-
батларининг иштирокчиларига келишувга эришиш орқали одатий 
тартибни ўзгартириш ҳамда умумий мулк ҳуқуқидаги улушларнинг 
ўзгача миқдорларини белгилаш имкони тақдим этилган.
Улушлар тенглигининг презумцияси том маънода умумий 
улушли мулкка нисбатан мустаҳкамланган бўлса ҳам, у умумий 
биргаликдаги мулкка нисбатан ҳам, қачонким у ажратилган ёки 
тақсимланган ҳолатда барчанинг ёхуд фақат ажралаётган шерик 
мулкдорнинг улушини аниқлаш зарурати вужудга келганда амал 
қилаверади. Бу хулоса Оила кодексининг эр-хотиннинг умумий 
биргаликдаги мулкига доир, шунингдек, деҳқон хўжалиги 
аъзоларининг умумий биргаликдаги мулкига доир нормаларида ўз 
тасдиғини топади.
2. Келишув билан улушни аниқлаш тартиби белгилаб қўйилиши 
мумкин. Бу ҳолда у барча иштирокчилар учун мажбурий бўлиб 
қолади ва улар улуш миқдорини келишувда кўрсатилганидан 
бошқача тарзда ҳисоб-китоб қилишга ҳақли эмаслар.
Башарти улуш миқдорининг умумий мулк объектига қўшилган 
ҳиссага боғлиқлик шарти тўғридан-тўғри қайд этилмаган бўлса, 
аммо тарафларнинг муносабатлари шундай шартни фараз қилса, у 
ҳолда улуш миқдори киритилган ҳиссани эътиборга олиб тегишли 
келишувга эришиш йўли билан, эришилмаган тақдирда эса суд 
томонидан белгиланади.
Бундан ташқари, улушлар тенглиги презумпциясидан чекинган 
ҳолда умумий улушли мулк иштирокчиларининг келишувига 
мувофиқ уларнинг улушлари ҳар бир шахснинг умумий мол-мулкни 
вужудга келтириш ва орттиришга қўшган ҳиссасига мувофиқ 
аниқланиши белгилаб қўйилиши мумкин. Ушбу ҳисса нафақат 
умумий мулкни ташкил этиш пайтида, балки унинг мавжудлиги 
ва фаолиятининг кейинги босқичларида ҳам унга киритилган 
моддий, меҳнат ва ўзга қўйилмаларни ҳисобга олиб аниқланиши 
мумкин. Бундай вазият, тарафлар ўз ҳиссаларини бирлаштириб, 


554
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
умумий хўжалик мақсадига етиш учун биргаликда ҳаракат қилишни 
бошлайдиган оддий ширкат шартномасини тузишда юзага келади. 
Биргаликдаги фаолият мобайнида ҳар бир иштирокчининг умумий 
мулкка қўшган ҳиссаси сезиларли даражада ўзгариши мумкин.
3. Улушларнинг миқдорини аниқлаш тўғрисидаги умумий 
қоидаларни ривожлантирган ҳолда ЎзР ФК 217-моддасининг учинчи 
қисми бунда умумий мулкка ажралмас ёки ажраладиган яхшилашлар 
киритилганини ҳисобга олишни таклиф этади.
Яхшилаш деганда қонун чиқарувчи мол-мулкнинг қийматини 
оширган ёки унинг истеъмол хусусиятларини қулайлаштирган 
оқилона ва ўринли ўзгартиришларни тушунади.
Ажратиб олинадиган деб ашёдан унга сезиларли зиён етказмасдан 
айириб олиш мумкин бўлган яхшилашлар тан олинади. Башарти 
бундай ажратиб олиш зарарни етказса унинг бошланғич ҳолатига 
нисбатан ашёнинг ёмонлашуви муқаррар бўлса, яхшилашлар 
ажратиб олинмайдиган деб ҳисобланади.
Агар улушли мулк иштирокчиси белгилаб қўйилган тартибга 
амал қилган ҳолда умумий мол-мулкни ўз ҳисобидан ажратиб 
олиш мумкин бўлмайдиган тарзда яхшилаган бўлса, у мол-мулк 
қийматининг ортишига мутаносиб равишда ўз улушининг тегишли 
даражада кўпайтирилишини талаб қилишга ҳақли бўлади. Бундан 
хулоса шуки, белгилаб қўйилган тартибга амал қилинмаган 
бўлса (масалан, мол-мулкка яхшилаш киритиш учун барча шерик 
мулкдорларнинг розилиги олинмаган бўлса), шерик мулкдор ўз 
улуши миқдорини кўпайтирилишига ҳақли бўлмайди. Яхшилашлар 
ажратиб олинадиган бўлса, шерик мулкдор яхшилаш киритиш 
учун умумий мулкнинг бошқа иштирокчиларини розилигини 
сўраши шарт эмас, чунки яхшилашлар умумий мулкка зиён 
етказмасдан ажратиб олиниши мумкин бўлади. Ажратиб олинадиган 
яхшилашларнинг тақдири барча шерик мулкдорларнинг розилиги 
бўйича аниқланади. Улар яхшилашни киритган шахсга умумий 
мулкдаги улушларни ўзгартирмаган ҳолда тегишли компенсация 
тўлаш; яхшилашни киритган шерик мулкдорнинг улушини 
кўпайтириш ва ҳ.к. тўғрисида келишиб олишлари мумкин. Бундай 
келишув бўлмаса ажратиб олинадиган яхшилашлар уларни киритган 
шахснинг мулкига ўтади.


555
18-боб. Умумий мулк

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish