Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   407
17-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати
Барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш 
лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади.
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга 
келади ва вафот этиши билан тугайди.
1. Фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва бурчни 
ўташга умумий қобилияти фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати деб аталади. 
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати муайян юридик фактлар – ҳаракат ва 
ҳодисалар мавжуд бўлгандагина пайдо бўладиган конкрет субъектив 
ҳуқуқларга эга бўлишининг асоси бўлади.
ЎзР ФК 17-моддаси 1-қисмининг қоидалари билан барча фуқаро-
лар учун бир хил ҳуқуқ лаёқати назарда тутилади. ЎзР ФК бу 
моддаси Ўзбекистон Республикасини барча фуқароларининг бир 
хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, 
дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий 
мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенглигини кафолатловчи 
ЎзР Конституциясининг 18-моддаси қоидаларини мустаҳкамлайди. 
Бироқ, фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати тенглиги тамойили фуқаролар-
нинг муайян субъектив ҳуқуқларининг тенглигидан эмас, фақат 
фуқароларнинг ҳуқуқий имконияти тенглигидан далолат беради, 
чунки қонунда кўрсатилган (масалан, ЎзР ФК 18-моддасида), 
шунингдек, санаб ўтилмаган ва шу билан бирга тақиқланмаган 
фуқаролик субъектив ҳуқуқларига эга бўлиш имконияти (қобилияти), 
уларга ҳақиқатда эга бўлиш билан доимо мос тушмайди.
2. Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан 
вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди. Ҳуқуқ лаёқати 
фуқарога бутун умри мобайнида хос бўлиб, унинг ёши, соғлигининг 
ҳолати, ҳуқуқ ва бурчларни амалга ошириш имконияти ва ш.к. 
боғлиқ эмас. Ҳуқуқ лаёқати ҳатто ҳали туғилмаган болада ҳам 
пайдо бўлиши мумкин, масалан, ЎзР ФК 1118-моддасида мерос 
қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос 


54
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
очилгандан кейин тирик туғилган болалари меросхўр бўлишлари 
мумкинлиги назарда тутилган.
Ҳуқуқ лаёқати ЎзР ФК 36-моддасида санаб ўтилган вазиятларда 
мавжуд бўлиб, тегишли шартларга риоя қилинган ҳолда суд 
томонидан фуқарони вафот этган деб эълон қилинганда ҳам 
тўхтатилади, чунки фуқарони вафот этган деб эълон қилиш унинг 
ўлимидаги каби оқибатларга олиб келади (ЎзР ФК 36-моддасининг 
4-қисми). Аммо вафот этган деб эълон қилинган фуқаро ҳаёт 
эканлиги аниқланса, ушбу фуқарони вафот этган деб эълон қилиш 
тўғрисидаги суднинг қарорини бекор қилувчи суд қароридан сўнг 
фуқаро яна тўлиғича «ҳуқуқий лаёқатли» бўлади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish