Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   407
109-модда. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик 
оқибатлари
Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий 
эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни 
битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини 
гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум 
қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилган-
лигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Қонунда ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатил-
ган ҳолларда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг 
ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
1. шарҳланаётган модда қонун билан тасдиқланган (ФК 108-м.) 
оддий ёзма шаклга риоя қилмасликнинг умумий оқибати процессуал 
тусдаги оқибат ҳисобланишини белгилаб беради: тарафлар низо 
юзага келган ҳолда битим ва унинг шартлари тасдиқлаш учун 
гувоҳлик кўрсатмаларига ҳавола қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 
мазкур чеклов бошқа исботлаш воситаларига: тарафларнинг тушун-
тиришлари (жавобгарнинг тан олиши), ёзма ва ашёвий далиллар, 
эксперт хулосасига нисбатан татбиқ этилмайди. шу тариқа, битим-
нинг қонун билан тасдиқланган ёзма шаклига риоя қилмаган тараф-
лар ҳуқуқбузарлик содир этган деб ҳисобланмайди, чунки бундай 
битимдан улар учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келмайди. 
Бироқ бунда улар ушбу битимни тузиш ва унинг шартларини судда 
исботлаш бурчини ўз зиммаларига оладилар, чунки исботланмаган 
шарт мавжуд эмас ҳисобланади.
Тарафларнинг ўзаро келишувида кўзда тутилган ёзма битимга 
риоя этмаслигини бошқача баҳолаш лозим. Бундай битим низо 
юзага келган тақдирда тузилмаган деб ҳисобланиши лозим, чунки 
ФК 364-моддасига мувофиқ агар тарафлар ўртасида тегишлича 
ҳолатларда талаб қилинган шаклда шартноманинг барча муҳим 
шартлари бўйича келишувга эришилган бўлсагина шартнома 
тузилган ҳисобланади.


313
9-боб. Битимлар
2. махсус ҳолатларда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя 
этмаслик янада жиддий оқибатга – унинг ҳақиқий эмаслигига олиб 
келиши мумкин. Бироқ бундай оқибат қонунда мазкур турдаги 
битимларга нисбатан бевосита кўрсатилиши лозим ёки тарафларнинг 
келишуви билан ўрнатилади. ФКда бевосита кўрсатилгани туфайли 
битимнинг оддий ёзма шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий 
эмаслигига олиб келишига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. 
мажбуриятлар ижросини таъминлаш усулларини белгиловчи деярли 
барча битимлар ҳақиқий эмасликка олиб келиш таҳдиди билан ёзма 
шаклга риоя этишни талаб қилади, улар: неустойка (ФК 262-м.), гаров 
(ФК 264-м.), кафиллик (ФК 292-м.), закалат (ФК 311-м.).
Бундан ташқари, бундай оқибатлар кўпчилик мустақил битимлар 
учун ҳам белгиланади: кўчмас мулкни сотиш (480-м.), корхонани 
сотиш (490-м.), бинолар ва иншоотларни ижарага бериш (574-м.), 
кредит шартномаси (745-м.), банк омонати шартномаси (761-м.), 
суғурта (927-м.), ишончли бошқарув (854-м.) ва бошқалар.
3. Ташқи иқтисодий (ташқи савдо) битимлар учун ҳақиқий 
эмасликка олиб келиш таҳдиди билан оддий ёзма шаклга мажбурий 
риоя этиш талаби махсус ўрнатилади. мазкур норма халқаро савдо 
муомаласи амалиётига мувофиқ келади ва Ўзбекистоннинг халқаро 
шартномалардаги иштироки билан белгиланган. хусусан, «олди-
сотди шартномалари тўғрисида»ги Конвенциянинг 12-моддасида 
битимнинг ёзма шаклига риоя қилиш зарурати ва мазкур қоидадан 
четга чиққан келишувларнинг ҳақиқий эмаслиги алоҳида шарт 
қилиб қўйилади.
Бундай битимлар учун бундан ташқари қўшимча талаблар бел-
ги ланиши мумкин: битимнинг ҳар бир иштирокчисининг иккита 
шахсий имзоси зарурати, шартноманинг ёзма матнини олдиндан 
келишиш ва унга шартнома тузиш тўғрисида музокаралар олиб бор-
ган шахсларнинг исм-шарифларини ёзиш (шартномани тасдиқ лаш).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish