799
28-боб. шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
эди, чунки лизинг тўловлари кескин ошган бўлар эди. Вазиятнинг
жиддий ўзгаришини томонлар олдиндан билмасдан оқилона ҳаракат
қилишлари, ўз манфаатларининг йўлида ўзидан талаб қилинадиган
даражада эҳтиёткорлик ва жонкуярлик қилишлари зарур шарт бўлиб,
ҳисобланади. Бу ҳолда томонларнинг инсофлилиги ва оқилоналиги
назарда тутилади (ФК 9-моддаси).
шуни ҳисобга
олиш лозимки, юқорида кўрсатилган ҳолатлар
диспозитив меъёрлардир, яъни шартномада вазиятнинг жиддий
ўзгариши туфайли унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкин эмаслиги назарда тутилади ёки унинг моҳиятидан келиб
чиқиши мумкин.
3. Жиддий ўзгарган вазиятга боғлиқ равишда шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун, аввало томонларнинг ўзи
жиддий ўзгарган вазиятга шартномани мувофиқлаштириш ёки
уни бекор қилиш ҳақида келишувга эришиш бўйича чораларни
кўришлари зарур. Агар тарафлар бу ҳақда келиша олмаган бўлсалар
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
масаласи суд томонидан
ҳал қилинади.
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиб,
қуйидаги тўртта шартларнинг бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши
хизмат қилади (яъни уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси бўлмаса,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш имкони йўқ бўлади):
1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай
ўзгариш юз бермайди, деган фикрга асосланганликларини шубҳа-
сиз аниқлаш лозим. Бунинг учун кўпгина ҳолларда тарафлар
вазиятларнинг жиддий ўзгариши бўлмайди, деб ўйлаб, аниқ нимага
асосланганларини таҳлил қилиш талаб қилинади.
2) вазиятнинг жиддий ўзгаришини келтириб чиқарган
сабаб-
ларни, улар пайдо бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартно-
манинг хусусиятига ва муомала шартларига кўра ўзидан талаб
қилинадиган даражада инсофлилик ва эҳтиёткорлик қилган бўли-
шига қарамай, бу сабабларни енга олмаслигини, бартараф эта
олмаслигини аниқлаш зарур. Бунда шартнома хусусияти ва муомала
шартлари ҳисобга олинади.
3)
шуни таъкидлаш керакки, шартномани унинг шартларини
ўзгартирмасдан бажариш тарафлар мулкий манфаатларининг
шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва манфаатдор тарафга
зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид қилишга ҳақли
бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладилар. масалан, бир
неча йил давомида ижара ҳақи миқдорини ўзгартирмасдан сақлаш,
800
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
нархлар миқёсининг ўзгариши туфайли ижарага берувчининг мулкий
манфаатларини бузади.
4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан,
шартномани тузишда томонлар асосланган вазиятнинг жиддий
ўзгаришидан келиб чиқадиган мулкий йўқотиш
хавфи судга
мурожаат қилган манфаатдор тарафнинг таваккал қилиш бурчи-
дан келиб чиқмаслиги шарт. масалан, умумий қоидага кўра,
материаллар тасодифий нобуд бўлиш ёки тасодифий шикастланиш
хавфи пудрадчи томонидан пудрат шартномасига асосан ишларни
топшириш муддати бошланмагунича,
материалларни етказган
тараф зиммасида бўлади, бу муддат ўтгандан кейин эса бу муддатни
кечиктирган тараф (ФК 633-моддаси) зиммасига юкланади.
Суд томонидан вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан
масалани кўриб чиқишда, одатда, шартноманинг бекор бўлишига йўл
қўйилади. Суд томонидан шартноманинг ўзгартирилиши фавқулотда
ҳолатларда бўлиши мумкин, яъни шартноманинг бекор қилиниши
ижтимоий манфаатларга зид бўлган ёки тарафларга ўзгартирилган
шартларда шартноманинг бажарилиши учун зарур бўлган ҳаражат-
лардан сезиларли ошадиган зарарни келтирган ҳолларда.
шарҳланаётган модда бўйича шартномани бекор қилишда
фақат бир тараф зиммасига зарарларни қоплаш юклатилиши назар-
да тутилмайди. Суд фақат шартномани бажариш билан боғлиқ
харажатларни улар ўртасида адолатли тақсимлаш ҳақидаги масала-
лар ни ҳал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: