Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   407
33-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш
Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил 
давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига 
мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.
Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни 
аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати 
йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги 
ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган 
тақдирда эса кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.
1. Фуқарони бедарак йўқолган деб топишдан асосий мақсад 
унинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва мол-мулкини сақлаш деб ҳисоб-
лаш мумкин, чунки шахснинг узоқ муддат йўқлиги ва турган жойи-
нинг номаълумлиги мазкур ҳуқуқларга таҳдид солади. Иккин-
чи томондан, фуқаро турган жойининг номаълумлиги ва унинг 
тўғрисида маълу мот ларнинг йўқлиги йўқолган шахснинг креди-
торлари, боқи мандалари, эри (хотини)нинг манфаатларига даҳл-
дордир, чунки йўқолган шахс уларнинг олдида қарзларини тўлаш, 
боқиш учун пул тўлаб туриш ва ҳ.к. мажбуриятларни олган ҳолда 
уни бедарак йўқолган деб топиш ушбу шахсларда ўзларининг 
муайян ҳуқуқларини вужудга келиши учун асос бўлади. Фуқаро 


88
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
фақат суднинг қарори билан бедарак йўқолган деб топилиши 
мумкин. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги 
иш суд томонидан алоҳида тартибида юритиладиган судлов 
сифатида ЎзР ФПК 32-моддаси қоидалари бўйича кўриб чиқилади. 
Фуқарони бедарак йўқолган деб топишдан унинг эри (хотини), 
мазкур фуқаронинг қарамоғида бўлган шахслар, кредиторлари, 
солиқ органлари ва ш.к. манфаатдор бўлиши мумкин. манфаатдор 
шахсларнинг аризасида, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш 
аризачига қандай мақсад учун зарурлиги кўрсатилиши, шунингдек, 
фуқаронинг дараксиз йўқолганини тасдиқловчи вазиятлар баён 
этилиши лозим (ЎзР ФПК 286-моддаси). Фуқарони бедарак йўқолган 
деб топиш тўғрисидаги ишлар, албатта, прокурорнинг иштироки 
билан кўриб чиқилади (ЎзР ФПК 288-моддаси).
2. ЎзР ФК 33-моддаси 1-қисмига мувофиқ, агар фуқаро-
нинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида 
маълумотлар бўлмаса, фуқаро бедарак йўқолган деб топилиши 
мумкин. Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, йўқолган шахс тўғрисида 
охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, 
бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида 
охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи 
кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса кейинги 
йилнинг 1-январидан бошланади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish