Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятнинг қарздор ҳисобидан бажарилиши



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   407
328-модда. мажбуриятнинг қарздор ҳисобидан бажарилиши
Қарздор ашёни тайёрлаш ва кредиторга мулк қилиб, хўжалик 
юритишга ёки оператив бошқаришга топшириш ёхуд ашёни 
фойдаланиш учун кредиторга бериш ёхуд унинг учун муайян ишни 
бажариш ёки унга хизмат кўрсатиш мажбуриятини бажармаган 
тақдирда кредитор, агар қонун ҳужжатларидан, шартномадан ёки 
мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, учинчи 
шахсларга мажбуриятни оқилона муддатда оқилона баҳоларда ижро 
этишни топширишга ёинки уни ўз кучлари билан бажаришга ҳамда 
қарздордан қилинган зарур ҳаражатларни ва бошқа зарарни тўлашни 
талаб қилишга ҳақли.
Кредитор ФКнинг 328-моддасида кўзда тутилган ўз ҳуқуқидан 
қонун ҳужжатларидан, шартномадан ва мажбурият моҳиятидан 
бошқача тартиб ва қоида келиб чиқмаган тақдирда фойдаланиши 
мумкин. Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий ҳимоянинг ушбу воситасини 
қўллаш қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган 
ҳоллардагина татбиқ этилиши мумкин ва уни қўллаш тўғрисидаги 
қарор кредитор томонидан муайян шарт-шароитдан ва ўз 
манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
қарздорнинг ашёни тайёрлаш ва кредиторга ўтказиб бериш 
мажбурияти, хусусан пудрат шартномасидан, маҳсулот етказиб 
бериш шартномасидан ва ҳ.к. келиб чиқиши мумкин. қарздорнинг 
кредитор учун ишни бажариш ёки хизмат кўрсатиш мажбурияти унга 
ҳақ тўланадиган хизмат кўрсатиш шартномасидан, топшириқдан, 
комиссиядан ва ҳ.к. келиб чиқиши мумкин.


718
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
қарздор ҳисобидан мажбуриятни ижро этиш чоғида қўйиладиган 
асосий талаб шуки, кредитор ўз ҳуқуқини оқилона муддат ичида 
амалга ошириши зарур, бу муддатнинг давомийлиги мажбуриятни 
бажаришга оид муайян шарт-шароитлар билан белгиланади. 
мажбурият бажарилишини учинчи шахсларга топширишда нарх 
ҳам оқилона бўлиши, яъни қарздор ўз мажбуриятини бажариш учун 
оладиган хақ бўйича нархга мутаносиб бўлиши шарт.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish