Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Агар бошқача тартиб тарафларнинг келишувида назарда тутил-



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   407
Агар бошқача тартиб тарафларнинг келишувида назарда тутил-
ган бўлмаса ва иш муомаласи одатларидан ёки мажбуриятнинг 
моҳиятидан англашилмаса, қарздор мажбуриятни бажариш чоғида 
ижрони кредиторнинг ўзи ёки бу иш учун у ваколат берган шахс қабул 
қилаётганлигини исботлашни талаб қилишга ҳақли бўлади ва бундай 
талабни қўймаганлик оқибатлари хавфи унинг зиммасида бўлади.
1. Амалиётда моддий неъматларни (товарлар, пул маблағлари ва 
ш.к.) кредиторга тегишли бўлмаган кредиторга, шахсга (қарздорнинг 
эҳтиётсизлиги, кредитор номидан учинчи шахслар томонидан 
қалбаки ҳужжатларнинг тақдим этилиши ва ш.к. оқибатида) 
ўтказиб берилиши, топширилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. 
шарҳланаётган моддада қарздорга ижрони талаб этаётган ёки 
қабул қилаётган шахснинг ваколатларини текшириб кўриш, унинг 
ҳақиқатдан ҳам кредитор эканлигига ёки тегишли ваколатга эга шахс 
эканлигига ишонч ҳосил қилиш ҳуқуқи берилган.
Агар кредитор фуқаро, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланувчи фуқаро бўлса, унинг шахси паспорти бўйича 
аниқланади, кредитор вакилининг ваколатлари (кредитор фуқаро 
ёки ташкилот эканлигидан қатъий назар) лозим даражада расмий-
лаштирилган ишончнома ҳамда вакилнинг шахсини тасдиқловчи 
ҳужжат асосида аниқланади. Агар вакил ташкилот бўлса (масалан, 
мижоз номидан ҳаракат қилувчи экспедитор), унинг ваколати кам 
деганда иккита ишончнома: мижознинг экспедиторга, яъни юридик 
шахсга берган ишончномаси ва экспедитор – юридик шахснинг ўз 
ходимига берган ишончномаси асосида аниқланади.
Ижрони қабул қилиб олаётган кредитор ташкилот раҳбарининг 
ёки воситачи ташкилот раҳбарининг ваколатлари хизмат гувоҳномаси 
асосида аниқланади. Зарур ҳолларда бошқа ҳужжатларни (устав, 
раҳбарни тайинлаш, сайлаш тўғрисидаги ҳужжатни) ҳам текшириш 
мумкин.
Тарафлар, амалиётнинг кўрсатишича, кўпинча шартномаларда 
ижрони қабул қилиб, олиш ҳуқуқини тасдиқлашнинг тартибини 
белгилашда ушбу масала бўйича меъёрий ҳужжатларда мавжуд 
кўрсатмаларга амал қилган ҳолда ёндашадилар. масалан, экспедитор-
ҳайдовчи учун юкни қабул қилиб олишда керак бўладиган ҳуж жат 
йўл варақаси ҳисобланади ва у транспорт корхонасининг (ташки-


594
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
лотининг) ишончномаси вазифасини ўтайди. Жамғарма банкига 
омонат қўювчи омонатчи фуқаронинг омонатни қайтариб олиш 
учун ваколатлари омонат дафтарчаси билан тасдиқланади, бунда 
фармойиш берувчи ҳужжатдаги имзо банкда мавжуд бўлган имзо 
намунаси билан солиштириб кўрилади.
шартнома асосида банкдаги маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи 
берилган шахсларнинг ваколатларини текшириш банк томонидан 
банк қоидалари ва мижоз билан тузилган шартнома асосида амалга 
оширилади. Ташқи аломатларига кўра ваколатли шахсларнинг 
имзоларини ва муҳрни банк варақачасида мавжуд имзолар намунаси 
ҳамда муҳр изи билан таққосланади. Агар ҳисобварақда мавжуд 
пул маблағларини тасарруф этиш учун асос сифатида ишончнома 
кўрсатилган бўлса, ишончноманинг мавжудлиги текширилади.
2. Агар ижро лозим бўлмаган шахсга нисбатан бажарилган 
бўлса, кредитор ижрони ёки зарарнинг қопланишини талаб қилишга 
ҳақлидир. Агар бажариш имконияти мавжуд бўлса, мажбуриятни 
бошқа шахсга ижро этиб юбориш эҳтимоли оқибатлари қарздорга 
юклатилади (қар. ЎзР ФК, 330-м.), қарздорнинг кечиктириши 
оқибатида кредитор учун ижронинг аҳамияти сақланиб қолган бўлса 
(ЎзР ФК, 337-м.), унинг мажбурияти сақланиб қолади.
3. Тарафларнинг келишуви, иш муомаласи одатлари, мажбурият 
моҳиятидан келиб чиқиб, кредитор ёинки унинг вакилининг 
шахсини тасдиқлаш учун махсус ҳужжатларнинг тақдим этилиши 
талаб этилмаслиги мумкин. масалан, тақдим этувчига берилиши 
кўрсатилган қимматли қоғозлар бўйича маблағлар шу қоғозни 
тақдим этувчига тегишли бўлади, ҳолбуки унга ноқонуний эгалик 
қилувчи тақдим этаётган бўлиши ҳам мумкин. Кредитор вакилининг 
ваколатлари вакил ҳаракат қилаётган шароитдан очиқ-ойдин кўриниб 
турган бўлиши мумкин (ЎзР ФК, 129-м.). масалан, юклар (товарлар) 
қарздор томонидан кредитор ташкилот омборхонасида бевосита 
унинг ҳудудида топширилади.
4. ФК қарздорнинг кредиторга нисбатан қўядиган ижрони қабул 
қилганлигини тасдиқлатиб олиш ҳуқуқининг бажарилмаслиги 
оқибат ларини белгиламайди. Айтиш мумкинки, кредитор ўз вако-
лат ларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши мажбурият 
шарт ларига кўра зарур ҳолда тақдим этмаса кредитор муддатни 
кечиктириб юборган ҳисобланади ва кредитор кечиктириб юбориши 
ҳолатлари учун кўзда тутилган барча оқибатлар келиб чиқади (ЎзР 
ФК, 338-м.).


595
21-боб. мажбуриятларни бажариш

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish