Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   407
197-модда. мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари
мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни 
бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир 
томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб 
қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор 
қилувчи қонун ҳужжатларига асосан бекор бўлади.
1.
 
мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш институти ўрганишда жамият 
ва мулкдор манфаатларининг ўзига хос тўқнашувини кузатиш 
мумкин. Бозор муносабатларини ривожлантириш учун уларнинг 
ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарур ва бунга мулкчилик тизими 
муносабатларининг тартибга солиш жараёнида эришилади.
хусусий мулкнинг дахлсизлигини эътироф қилаётган ЎзР 
Конституцияси 53-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, 
«... мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда 


493
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
мулкидан маҳрум этилиши мумкин» дейилган. мазкур кўрсатмага 
таянган ҳолда ФК мулк ҳуқуқининг бекор бўлишининг асосларини, 
шунингдек ФКнинг биринчи моддасида ўрнатилган мулкнинг 
дахлсизлиги тамойилига асосланган ҳолда ҳам тартибга солади. 
Фуқаролик қонунчилигининг негизига кирган мулкнинг дахлсизлиги 
тамойили бозор иқтисодиёти шароитида мулк муомаласининг 
барқарорлигини қўллаб қувватлашда, мулкдор учун мол-мулкидан 
ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда 
фойдаланиши учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитларнинг 
яратилишида муҳим ўрин тутади. мулк ҳуқуқи бекор бўлиши 
асосларининг фуқаролик-ҳуқуқий белгиланиши асосан фуқаролар ва 
юридик шахслар хусусий мулкининг дахлсизлигини таъминланиши 
учун қаратилган.
2. мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши қонун томонидан кўзда 
тутилган маълум, ҳуқуқни бекор қилувчи юридик фактларнинг 
пайдо бўлиши билан содир бўлади. мазкур юридик фактлар вужуд-
га келишининг ҳуқуқий оқибати мулк ҳуқуқининг бекор қили-
нишидир.
мулк ҳуқуқининг бекор бўлишига фақат шархланаётган мод-
да да кўрсатилган асослар бўйича йўл қўйилади. Бундай асос-
ларга мулкдор томонидан мажбуриятнинг ихтиёрий ижро этили-
ши, мулкдор томонидан мулкнинг тақдирини ҳал этадиган бир 
томонлама қарорнинг қабул қилиниши, суд қарори ва қонун 
ҳужжатларининг мулк ҳуқуқини бекор қиладиган нормалари асосида 
мулкнинг олиб қўйиш (сотиб олиш) тааллуқлидир.
3. мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши бўйича мулкдорнинг 
ўз розилигини билдиришига боғлиқ ҳолда, юқорида кўрсатилган 
асосларни икки гуруҳга, яъни ихтиёрий (мулкдорнинг эрки бўйича) ва 
мажбурий (мулкдорнинг эркидан ташқари) асосларга бўлиш мумкин.
мажбуриятнинг мулкдор томонидан ихтиёрий тарзда бажари-
лиши ва мулкдор томонидан мулкнинг тақдирини ҳал этадиган 
бир томонлама қарорнинг қабул қилиниши мулк ҳуқуқи бекор 
қилинишининг ихтиёрий асосларидир. Ўз навбатида, суд қарори ва 
қонун ҳужжатларининг мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қоидалари 
асосида мулкнинг олиб қўйилиши (сотиб олиниши) мажбурий 
асосларга киради.
4. мажбуриятнинг мулкдор томонидан ихтиёрий тарзда 
бажарилиши йўли билан мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши мол-


494
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мулкни бегоналаштиришга йўналтирилган шартномалар, яъни олди-
сотди, айрибошлаш, ҳадя қилиш каби шартномалар асосида амалга 
оширилади. Бу ҳолда тасарруф этиш ҳуқуқини амалга ошираётган 
мулкдор ўзининг мулкига нисбатан ўз ихтиёрига кўра ва ўз 
манфаатларини кўзлаган ҳолда мулк ҳуқуқини бекор қилади.
мулкдор томонидан мулкнинг тақдирини ҳал этадиган бир 
томонлама қарорнинг қабул қилиниши асосида, мулкдор томонидан 
мулкни истеъмол қилиш, йўқ қилиб ташлаш ёки рўйхатдан чиқариш 
натижасида ва бир томонлама битимларнинг (масалан, васиятнома) 
тузилиши туфайли мулк ҳуқуқи ихтиёрий тарзда тўхтатилади 
(васият қолдирувчи вафот этгач).
5. Ўз навбатида, мулк ҳуқуқининг мажбурий бекор қилинишини, 
мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши учун нима асос бўлганлигига қараб 
икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга суд қарори асосида 
амалга ошириладиган мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши усуллари 
киради. Буларга мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича унинг мулкига 
нисбатан ундирув қаратиш (199-моддага шарҳни қаранг), шахсга 
тегишли бўлиши мумкин бўлмаган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг 
бекор қилиниши (199-моддага шарҳни қаранг), тарих ва маданият 
ёдгорликларни эгасизларча сақланиши (190-моддага шарҳни қаранг) ва 
мусодара қилиш (204-моддага шарҳни қаранг) тааллуқлидир.
Иккинчи гуруҳни қонун ҳужжатлари асосида амалга 
ошириладиган мулк ҳуқуқини бекор қилиш усуллари ташкил 
қилади. мулк ҳуқуқини тўхтатишнинг шундай усулларига 
национализация (202-моддага шарҳни қаранг), реквизиция (203-
моддага шарҳни қаранг) ва мулкдордан мол-мулкни бевосита олиб 
қўйишга қаратилмаган ҳолда мол-мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши 
(206-моддага шарҳни қаранг) киради.
мулкнинг мажбурий тарзда олиб қўйилиши, мусодара ва 
мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича унинг мол-мулкига нисбатан 
ундиришни қўллаш ҳолларидан ташқари, умумий қоида бўйича ҳақ 
барварига амалга оширилади.
6. Юқорида айтилгандан ташқари, табиий офат (ёнғин, зилзила 
ва бошқ.) натижасида ашёнинг нобуд бўлиши ҳолатида мулк ҳуқуқи 
бекор қилиниши мумкин. Ашёнинг нобуд бўлганидан кейин, 
сақланиб қолган унга тегишли таркибий қисмлар, агарда алоҳида 
маълум ашёларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб берса, 
мулкдорига тегишли бўладилар.


495
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish