Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Вазирлик томонидан уй-жой билан таъминланмаган контракт бўйича ҳарбий
хизматчиларга уларнинг аризасига биноан тақдим қилинаётган уй-жойнинг ҳисобланган
қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал пулини давлат бюджети маблағлари
ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлаш йўли билан узоқ
муддатли имтиёзли ипотека кредити бериш тизими бўйича турар жойлар берилиши мумкин.
(190-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7
октябрдаги ПФ-6320-сонли 
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
(190-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5
августдаги ПФ-6274-сонли 
Фармонига 
асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 06.08.2021 й., 06/21/6274/0766-сон)
191. «Полковник», унга тенглаштирилган ёхуд ундан юқори ҳарбий унвондаги ҳарбий
хизматни ўтаётган ёки ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани,
соғлиғининг ҳолатига кўра ёки ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳарбий
хизматдан бўшатилган офицерлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари,
илмий даража ва илмий унвонларга эга бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар
белгиланган нормадан ортиқ бир хона ёки умумий майдоннинг камида ўн олти квадрат
метр миқдорида қўшимча турар жой майдони олиш ҳуқуқига эга.
192. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари, шунингдек
қарамоғида бўлган шахслар) боқувчисини йўқотган тақдирда уларга бошқа қулай ва шинам
турар жой бепул ажратилгунга қадар эгаллаб турган турар жойдан мажбуран кўчириб
юборилиши мумкин эмас. Ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгандан (вафот этгандан) сўнг уларда
қонунчиликка мувофиқ турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқи сақланиб қолади.
193. Ҳарбий хизматчилар ҳарбий-тиббий бўлинма, ҳарбий қисм ва муассасаларда бепул
тиббий ёрдам олиш, шу жумладан тиш протезларини ясатиш ва таъмирлатиш (қимматбаҳо
металл ва бошқа қиммат турувчи материаллардан тайёрланган протезлар бундан мустасно),
дори воситалари, бошқа тиббий мулк билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга. Ҳарбий
хизматчиларнинг ҳарбий хизматни ўташ, яшаш жойларида ҳарбий-тиббий муассасалар ёки
уларда тегишли бўлимлар ёхуд махсус тиббий асбоб ускуналар бўлмаган ҳолларда,
шунингдек кечиктириб бўлмайдиган (шошилинч) ҳолатларда тиббий ёрдам мулкчилик
шаклидан қатъи назар тиббий муассасаларда кўрсатилади. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий
йиғинларга чақирилган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мазкур соғлиқни
сақлаш муассасаларига сарфланган харажатлар вазирликлар томонидан қопланади.
Харажатларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан
келишилган ҳолда вазирликлар томонидан белгиланади.
194. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий-тиббий муассасалардаги бепул тиббий таъминот
ҳуқуқидан собиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳам фойдаланадилар:
а) катта офицерлар таркиби ва генераллар ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги
йигирма йил ва ундан ортиқ бўлганда, умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан
ортиқ бўлганда эса бу ҳуқуқ уларнинг турмуш ўртоқларига ҳам татбиқ этилади;


б) кичик офицер, сержант ва оддий аскарлар таркиби ҳарбий хизматнинг умумий
давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлганда;
в) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (жароҳатланиш,
травма олиш, контузия), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолганлар.
195. Муддатли ҳарбий хизматчилар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг
курсантлари ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига кўра санатория-курорт муассасаларида
бепул даволаниш билан таъминланадилар.
196. Катта офицерларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ўн саккиз ёшга тўлмасидан
олдин ногирон бўлиб қолган ўн саккиз ёшдан ошган фарзандлари, таълим муассасаларида
таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган йигирма уч ёшгача бўлган фарзандлари)
ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эгалар.
197. Ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчилар,
шунингдек ҳарбий хизматдан (ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига
етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра ёки ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати
билан) бўшатилгандан сўнг ҳалок бўлган (вафот этган) ҳамда ҳарбий хизматнинг умумий
давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицер ва генералларнинг боқувчисини
йўқотган оила аъзоларида ҳарбий хизматчининг ҳаётлигида бўлганидек тиббий ёрдам
кўрсатиш, санатория-курортларда даволаниш, ушбу даволаниш жойига бориш ва қайтишда
транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.
198. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган (вафот этган)
ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва фарзандларига (йигирма уч
ёшгача) ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи берилади.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish