а) муддатли хизматга чақирилган чақирилувчилар ва захирадаги офицерлар учун —
ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;
б) контракт бўйича ҳарбий хизматга кирганлар ҳарбий хизматчилар учун — ҳарбий
хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;
в) вазирликларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига курсант лавозимига ҳамда
ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларига ўқишга
кирган
чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар учун — тегишли таълим муассасасига
ўқишга қабул қилинган кун;
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий
лавозимга тайинланган
шахслар учун — тегишли фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади.
15. Ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатлари календарь ҳисобида:
а) муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ва офицерлар лавозимларида ўтаётган
ҳарбий хизматчилар учун — ўн икки ой;
б) контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун — контрактда
кўрсатилган муддат;
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган
шахслар учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ёки
фармойишига мувофиқ вазифаларни бажариш даври этиб белгиланади.
Ҳарбий хизмат муддати ҳақиқий ҳарбий хизмат бошланган кундан ҳисобланади.
Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги
хизматга олинган фуқаролар ҳарбий йиғинлар ўтказилаётган даврда ҳақиқий ҳарбий
хизматни ўтайдилар.
16. Фуқароларга контракт бўйича ҳарбий хизматга олинганидан сўнг, шунингдек олий
ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва олий таълим муассасалари ҳарбий
тайёргарлик курсларида ўқишни тугатган талабаларга олий таълим муассасани
битирганидан сўнг шахсий рақам, белгиланган намунадаги
жетонлар ва шахсни
тасдиқловчи гувоҳномалар берилади.
17. Ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идораларининг
ҳарбий қисми, қўшилма, ҳарбий бошқарув органи, корхона, муассаса, ташкилот ва ҳарбий
тузилмалари ҳамда уларда ишлаш ёки ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган ташкилот ва
муассасаларда (кейинги ўринларда — ҳарбий қисм) ҳарбий хизматчи резервга бўшатилиши
ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан
чиқарилган кун унинг учун ҳақиқий ҳарбий хизматнинг тугаши (охирги куни) деб
ҳисобланади.
18. Календарь ҳисобида камида ўн йил хизмат қилган
офицерлар таркибига мансуб
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматдан бўшатилаётганда ҳақиқий ҳарбий
хизмат муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
олий таълим муассасасининг кундузги бўлимидаги бир ой ўқиш муддати бир ой хизмат
муддати ҳисобида;
олий таълим муассасасини тамомлаганидан сўнг ихтисослигига мос келадиган
лавозимлардаги бир ойлик иш стажи бир ойлик хизмат ҳисобида.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматчиларга хизмат йили учун фоизли устамаларнинг миқдорларини
белгилашда ҳамда пенсияни ҳисоблаш вақтида ҳарбий хизматдан ташқари давлат
хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликлардаги хизмат даври (иш стажи)
махсус унвон (мартаба даражаси) берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб
ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
қарорига
мувофиқ,
Ўзбекистон
Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари
ходимларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳарбий хизматга олишда
уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ва
олдинги иш жойларидаги
меҳнат стажи ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига ҳамда пенсияни ҳисоблашда ўқишнинг
(ишнинг) бир ойи хизматнинг бир ойига ҳисобланган ҳолда қўшилади.
Олий юридик маълумотга эга ҳарбий прокуратуранинг офицерлар таркибидаги ҳарбий
хизматчиларнинг ҳарбий хизмат муддатига уларнинг олий таълим муассасасидаги ўқиш,
ички ишлар вазирлиги органларидаги ва Миллий гвардия органларидаги хизмат,
шунингдек, судлардаги, прокуратура ҳамда адлия органлари ва муассасаларидаги ва бошқа
давлат органларидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган узлуксиз иш
стажи қўшиб ҳисобланади.
(18-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
19. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат муддатига қуйидагилар қўшиб
ҳисобланмайди (ушбу Низомнинг
20-бандида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно):
а) ҳарбий хизматчининг интизомий ҳарбий қисмда бўлиш даври;
б) суднинг айблов ҳукми чиққан ҳарбий хизматчига нисбатан жиноятнинг олдини
олиш чораси сифатида қамоқда ушлаб турилган даври;
в) хизмат бўйича чеклаш кўринишидаги жазо муддатини ўташ даври, қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
г) ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетилган муддат.
20. Интизомий қисмда жазони ўтаб, белгиланган муддати тугагандан сўнг ёки
муддатидан
илгари озод этилган, ҳарбий ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчига,
шунингдек хизмат бўйича чеклаш кўринишидаги жазо муддатини ўтаган, умумҳарбий
низомлар талабларини қатъий бажараётган, хизматни бенуқсон ўтаётган ҳарбий хизматчига
унинг интизомий ҳарбий қисмда бўлган ёки хизмат бўйича чеклов даври Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳарбий хизмат муддатига қўшиб
ҳисобланиши мумкин.
21. Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги, ҳарбий хизматчининг ҳам чақирилиши
бўйича ва ҳам контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматнинг жами вақтини, шу жумладан
ҳақиқий ҳарбий хизматга қайтадан киришни ўз ичига олади.
Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги календарь ва имтиёзли ҳисобдаги ҳарбий
хизматдан иборат бўлади.
Календарь ҳисоб — бу ҳарбий
хизматчининг йил, ой ва суткаларда ифодаланган
ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган расмий умумий давридир.
Пенсия, ижтимоий имтиёзлар тайинлаш ёки тўлаш учун имтиёзли ҳисоб-китоб
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
22. Жанговар ҳаракатларда ёки террористик ташкилотларнинг қуролланган
тузилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш давомида
жанговар вазифаларни бажаришда қатнашган, шу жумладан, юқорида кўрсатилган
ҳаракатларда қатнашиш даврида ярадор бўлгани, шунингдек озодликдан маҳрум
этилиши
кўринишида жазони ўташ даври ҳамда кейинчалик реабилитация қилинган ҳарбий
хизматчиларга (жароҳат ва травма олгани, контузия бўлгани) касаллангани сабабли
даволаш муассасаларида бўлган бир куни имтиёзли равишда хизматнинг уч кунига тенг
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: